Тошкент молия институти Статистика кафедраси Доц. Аббос Набихўжаев Маъруза мавзуси: “Макроиқтисодий барқарорлик”


Download 114.09 Kb.
bet2/2
Sana17.06.2023
Hajmi114.09 Kb.
#1553359
1   2
Bog'liq
ялпи ички маҳсулот статистикаси

Номолиявий секторга турли - туман мулк шаклига асосланган қуйидаги корхоналар киради:
- давлатга тегишли бўлган номолиявий корхоналар;
- хусусий корхоналар;
- жамоа корхоналари;
- ҳиссадорлик корхоналари;
- коорператив корхоналар;
  • норезидентлар (хорижий кишилар)
  • тасарруфидаги номолиявий корхоналар.

Корхоналарнинг асосий вазифалари маҳсулот ишлаб чиқариш ва молиявий бўлмаган хизмат кўрсатишдан иборат бўлади. Умумий кўринишда бу корхоналарнинг ялпи ишлаб чиқариши қуйидагича ҳисобланади:
ЯИЧ=СТХ+БСТХ
Бу ерда: СТХ - сотилган маҳсулот ва хизматлар; БСТХ - бозорга чиқариш учун мўлжалланган маҳсулот ва хизматлар.
МОЛИЯВИЙ СЕКТОР – бу тижоратга асосланган, молиявий муомалалар билан шуғулланувчи институтционал бирликларни (тижорат-кредит муассасаларини), яъни :
-тижорат банк муассасаларини;
- молиявий воситачилик билан шуғулланувчи бошқа банк муассасаларини;
- суғурта ташкилотларини;
- нафака фондини ўз ичига олади.
Тижорат банклари молия бозорида воситачилик вазифасини бажаради. Унинг ялпи ишлаб чиқариш, яъни пировард даромади қуйидагича ҳисобланади.
ТБпд = ДП + СТФ + ҚҚ + В
Бу ерда : ДП - депозитлардан тушган фоизлар, СТФ - сертификатлардан тушган фоизлар, ҚҚ- қимматли қоғозларни чиқариш ва ундан тушган даромадлар, В - векселларни сотишдан тушган даромадлар.
Қуйидаги кўрсаткичлар мамлакат миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ва ишлаб чикарилган маҳсулотлар ва бажарилган хизматлар қийматини яхлит ҳолда умумлаштириб ифодалайди:
- ялпи ички маҳсулот;
- соф ички маҳсулот;
- ялпи миллий даромад;
- соф миллий даромад.
ЯЛПИ ИЧКИ МАҲСУЛОТ – бу мамлакатнинг иқтисодий фаолиятини умумлаштириб ифодаловчи кўрсаткичидир. У мазкур мамлакат худудида жойлашган барча резидентлар томонидан пировард истеъмол учун ишлаб чиқарилган маҳсулот ва хизматлар қийматини англатади.
ЯИМ қуйидаги усулларда ҳисобланиши мумкин;
          • ишлаб чиқариш;
          • тақсимлаш;
          • пировард фойдаланиш усулида.

          • Ялпи ишлаб чиқариш ҳажми яратилган маҳсулотлар (М) ва хизматлар миқдорини (Х) уларнинг бозор нархига (Р) кўпайтмасидан иборат.
            ЯИМ =  МР +  ХР

ЯИМни ишлаб чиқариш усулида ҳисоблаш учун тармоқлар ёки секторлар бўйича гуруҳланган барча мустақил резидентларнинг ялпи қўшилган қиймати (ЯҚҚ) жамланади, яъни
ЯИМ =  ЯҚҚ
ЯҚҚ = ЖИМ – ОРМ
Бу ерда ЖИМ – жами ижтимоий маҳсулот, ОРМ – оралиқ маҳсулот.
ЯИМни ҳаражатларига асосланиб ҳисобланаётганда унинг таркибига унумсиз харажатлар қўшилмайди. Бундай харажатларга қуйидагилар киради;
  • давлатнинг трансферт тўловлари (қариялар, ногиронлар нафақалари, талаблар стипендиялари, қайтарилмаслик шарти билан сарфланган маблағлар)
  • хусусий трансферт тўловлари (масалан, талабаларнинг ўз уйларидан ҳар ой оладиган субсидиялар, бадавлат одамларнинг турли ҳайриялари ва бошқалар)
  • қимматли қоғозлар олди-соттиси жараёнидаги харажатлар, булар ишлаб чиқаришга ўз таъсирини билвосита кўрсатсада, маҳсулот қийматига қиймат қўшмайди;
  • ишлатилган буюмлар.

Тақсимлаш усулида ЯИМ қуйидаги бирламчи даромадларни жамлаш ёрдамида аниқланади.
ЯИМ = МХ+ С+ ЯФ
Бу ерда : МХ- ёлланган ходимларнинг меҳнат хақи, С - ишлаб чиқариш ва импортга солиқ(ишлаб чиқариш ва импортга берилган субсидия солиқ суммасидан айриб ташланади)ЯФ -ялпи фойда ва ялпи аралаш даромадлар.
Пировард фойдаланиш усулида ЯИМ куйидагича ҳисобланади:
ЯИМ = ПИ + ЯЖ + ЭИК
Бу ерда : ПИ-пировард истеъмол, яъни истеъмол қилинган маҳсулотлар ва хизматлар; ЯЖ - ялпи жамғарма; ЭИК - маҳсулотлар ва хизматлар экспорти ва импортининг қолдиғи.
Ялпи жамғарма (ЯЖ) ЯИМнинг таркибий қисмидир. У жорий даврда ишлаб чиқарилган, шу даврда истеъмол қилинган товарлар ва хизматларнинг ҳарид қилинган соф қисмидир. ЯЖ қуйидагича ҳисобланади:
ЯЖ = АК + МАМ + КББ
Бу ерда: АК - асосий капиталнинг ялпи жамғармаси; МАМ - модий айланма маблағлар ғамламаларининг қолдиқ қисми (+, -); КББ- соф ҳарид қилинган қимматбаҳо буюмлар.
ЯИМ нинг ҳақиқий динамикаси тўғрисида тассавур ҳосил қилиш учун уни ҳисоблашда баҳо таъсирини бартараф этиш, яъни ЯИМ физик хажмининг индексини ҳисоблаш зарур.
10.10.2009

ЭЪТИБОРЛАРИНГИЗ УЧУН РАҲМАТ!

Download 114.09 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling