1-савол. Даврий динамика қаторлари - Даврий қатор даражаларини жамлаш мумкин ва натижада кўпроқ давр мобайнидаги кўрсаткичлар хосил қилинади. Масалан, ҳар бир ойнинг кўрсаткичларидан, уларни жамлаб, чорак ва ундан кейин эса йил кўрсаткичларига ўтиш мумкин.
1-савол. Моментли динамика қаторлари - Моментли динамика қаторларида бу хусусиятларнинг ҳеч қайсиси йўқ. Улардаги даражаларни жамлашдан ҳеч қандай маъно чиқмайди.
- Динамика қаторларининг бошланғич мутлақ қаторларига асосланган ҳолда, хосилавий қаторларни ҳам тузиш мумкин.
1-савол. Динамика қаторларининг турлари - Хосилавий динамика қаторлари - мутлақ миқдорлар асосида ҳисобланган нисбий ва ўртача миқдорлар бўйича тузилган динамик қаторлардир.
- Масалан, бир қанча йиллар учун аҳоли зичлиги, бир гектар ерга сепилган ўғит, ҳар 1000 кишига тўғри келган туғилиш ва ўлиш, махсулот бир бирлигига сарфланган вақт ва ҳ.к. қаторлари.
1-савол. Динамика қаторларини тузиш қоидалари - Даставвал кўрсаткичларнинг таққосламалигини таъминлаш керак.
- Бунинг учун улар бир хил ўлчов бирлигига келтирилиши, даврлар миқёсида олганда эса бир хил услубиятда ҳисобланган бўлиши керак. Бундан ташқари, барча даврлар учун кузатиш объекти ҳудуд жиҳатдан бир хил тарзда ечилган бўлиши лозим. Кузатиш бирлигини турлича қабул қилиш динамика қаторларининг нотаққосламалигига олиб келиши мумкин.
1-савол. Динамика қаторларини тузиш қоидалари - Маълумотлар таққослама бўлиши учун улар тегишли бўлган даврнинг узун-қисқалиги ва ҳисоблашдаги аниқлик (0,1; 0,01 ёки 0,001 аниқликда) даражалари бўйича ҳам бир хил бўлиши керак. Булардан ташқари, динамика қаторларини ўрганилаётганда қаторларга киритилган йиллар бир-биридан тасодифан фарқ қилмаслиги керак.
2-савол. Динамика қаторларини таҳлил қилиш кўрсаткичлари - Динамика қаторларни таҳлил қилишда бир қатор кўрсаткичлардан фойдаланилади. Бу кўрсаткичлар ўрганилаётган ходисанинг ўсиш ёки камайиш йўналишини кузатишда, айрим қонуниятларни аниқлашда жуда муҳим роль уйнайди. Бу кўрсаткичларни ҳисоблаш айириш ёки бўлиш усулида амалга оширилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |