- Тошкент молия институти «Статистика» кафедраси
Режа: - 1. Динамика қаторлари тўғрисида тушунча, уларнинг турлари ва тузиш қоидалари.
- 2. Динамика қаторларини таҳлил қилиш кўрсаткичлари.
- 3. Динамика қаторларида ўртача даражани ҳисоблашнинг ўзига хос хусусиятлари.
- 4. Динамика қаторларида ижтимоий ходисаларнинг ривожланиш йўналишларини ўрганиш усуллари.
- 5. Динамика қаторларида мавсумийликни ўрганиш усуллари.
1-савол. Динамика қаторлари тўғрисида тушунча, уларнинг турлари ва тузиш қоидалари. - Ижтимоий ходисаларнинг вақт давомида ўзгариши динамика, ушбу жараённи таърифловчи кўрсаткичлар қатори эса динамика қаторлари деб юритилади.
- “Динамика” юнонча сўз бўлиб, куч деган маънони англатади.
1-савол. Динамика қаторлари тўғрисида тушунча, уларнинг турлари ва тузиш қоидалари - Ҳар қандай динамика қаторлари 2 та элементдан ташкил топади:
- 1. “Y”- ўрганилаётган ижтимоий ходисанинг даражаси, ўлчами (масалан, қора мол сони, сут етиштирилиш миқдори ва ҳ.к.);
- 2. “t"- қатор даражаларини ўз ичига олган вақт (масалан, саналар, кунлар, ойлар, чораклар, йиллар ва ҳ.к.).
1-савол. Динамика қаторларининг турлари - Вақт - “t” нинг ифодаланишига қараб, динамика қаторлари иккита турга ажратилади:
- 1. Моментли (пайтли) динамика қаторлари –бирон бир ижтимоий ходисанинг маълум бир санадаги ўлчамини ифодаловчи қаторлар. Масалан: маълум саналарга бўлган ҳолатда чорва моллари сони, асосий ишлаб чиқариш фондларининг қиймати, ишчилар сони ва ҳ.к.
- 2. Даврий (интервал) динамика қаторлари – бирон бир ижтимоий ходисанинг маълум давр (вақт оралиғи) – хафта, декада, ой, чорак, йиллар ва ҳ.к.лардаги ўлчамини ифодаловчи қаторлар.
1-савол. Даврий динамика қаторлари - Даврий динамика қаторлари даражаларнинг миқдори вақтнинг узун-қисқалигига боғлиқ бўлиб, кўрилаётган вақт қанчалик узун бўлса, бу даражалар миқдори ҳам шунча катта бўлади. Масалан, бир йилда етиштирилган сут миқдори бир чоракда етиштирилган сут миқдоридан кўп бўлади. Даврий қаторларнинг йиллик даражаси 12 ой ёки тўрт чорак даражаларининг йиғиндисидан иборат бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |