Тошкент молия институти тадқиқотчиси Элмирзаев Самариддин Эшкуватовичнинг “Ўзбекистон Республикасида корпоратив солиқ менежментини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги 08


Download 37 Kb.
Sana15.06.2023
Hajmi37 Kb.
#1477398
TuriДиссертация
Bog'liq
12.Тақриз авторефератга---------


Тошкент молия институти мустақил изланувчиси Сафаров Ғиёсиддин Абдуллаевич томонидан “Табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш” мавзусида 08.00.07 -
“Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун

ёзган диссертация иши авторефератига


ТАҚРИЗ


Ҳар бир давлат ўзининг табиий ресурслар захираси ва солиқ сиёсатидан келиб чиқиб, улардан фойдаланувчиларни солиққа тортиш тартибини белгилайди. Одатда табиий ресурслар сифатида ер, сув, фойдали қазилма кабилар солиқ солиш объекти ҳисобланади. Табиий ресурслар мамлакатнинг иқтисодий ҳолати ва географик жойлашувидаги фарқлар билан боғлиқ бўлиб, аксарият табиий ресурслар чекланган ва қайта тикланмайди. Шу боис, давлат томонидан табиий ресурслардан оқилона ва тизимли равишда фойдаланиш тартибга солинади. Бунда табиий ресурслардан фойдаланишни солиққа тортиш, атроф-муҳитга зарарли таъсирларни камайтириш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чораларини кўриш давлат олдида турган муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Иқтисодий ривожланишнинг ҳозирги босқичидаги талаблар табиий ресурс ва мол-мулк солиқлари олдига икки муҳим вазифани қўяди. Биринчиси, бюджет тизимининг даромадлар қисмини молиявий маблағлар билан мунтазам равишда шакллантириш, иккинчиси, чекланган ресурслардан самарали фойдаланиш ва бу жараённи рағбатлантирувчи механизмининг таъсирчанлигини оширишдан иборатдир. Шу боис, республикада тадбиркорлик субъектларининг табиий ресурс ва мол-мулклардан самарали фойдаланишини солиқлар воситасида рағбатлантириш, уларнинг аҳамиятини оширишга доир масалалар долзарб аҳамият касб этади.
Юқоридагилар Ғ.А.Сафаров томонидан тадқиқот олиб борилган диссертация мавзусининг долзарблигини ифодалайди.
Муаллиф тадқиқот ишининг энг асосий жиҳатларини авторефератда умумлаштирган. Фикрларини мантиқий кетма-кетлик ва ўзаро алоқадорликда баён этган, хулосаларини келтириб ўтган.
Тадқиқотнинг муҳим жиҳатларидан бири ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишни такомиллаштиришга қаратилган таклифларнинг ишлаб чиқилганлигидир.
Тадқиқотчи ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқнинг амалдаги тартиби, солиқ ставкаларининг юқорилиги хорижий инвесторларни янги конларни ўзлаштиришга сармоя киритишни рағбатлантирмаслигини таъкидлаб, ер қаъридан фойдаланувчиларни солиққа тортишни такомиллаштиришда хориж тажрибасидан кенг фойдаланиш, бунда солиқ ставкаларини пасайтириш билан бирга қимматбаҳо, рангли ва радиоактив металл, нодир элемент, углеводород хом ашёсини қазиб олувчи ва уларни техноген минерал ҳосилалардан ажратиб олувчи юридик шахсларга махсус рента солиғини жорий этишни таклиф қилган.
Шунингдек, муаллиф қенг доирада тадқиқотлар олиб бориб, табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортиш механизмидаги муаммоларни аниқлаган ва уларни бартараф этиш юзасидан илмий ва амалий аҳамиятга молик бўлган таклиф-тавсияларни ишлаб чиқган. Уларни амалиётга жорий этилиши, чекланган табиий ресурс ва мол-мулклардан самарали фойдаланиш имкониятларини кенгайтиради.
Диссертация автореферати тадқиқот ишининг асосий илмий ғоялари ва натижаларини ўзида акс эттирган ва расмийлаштириш жиҳатидан Олий аттестация комиссиясининг иқтисодиёт фанлари доктори (DSс) диссертациялар авторефератини расмийлаштириш бўйича қўйилган талабларига жавоб беради.
Тадқиқот ишида муҳим ижтимоий-иқтисодий ва амалий муаммолар ечими келтирилган, солиқ тизимининг ривожланишига салмоқли ҳисса қўшадиган назарий-методологик ва услубий асослар, илмий асосланган иқтисодий ечимлар ишлаб чиқилган.
Хулоса қилиб айтганда, Тошкент молия институти мустақил изланувчиси Сафаров Ғиёсиддин Абдуллаевич томонидан “Табиий ресурс ва мол-мулкларни солиққа тортиш механизмини такомиллаштириш” мавзусида ёзилган диссертацияси автореферати Олий аттестация комиссияси талабларига тўлиқ жавоб беради. Муаллиф 08.00.07 - “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича иқтисодиёт фанлари доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун лойиқ, деб ҳисоблайман.
Урганч давлат университети
Иқтисодиёт” кафедраси профессори,
иқтисодиёт фанлари доктори Б.Рузметов





Download 37 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling