16
Фикримизча, бугунги кунда ЯҒҲида нафақат Давлат бюджетининг, балки
давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ҳам даромадлари, шунингдек,
бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари жамланганини
эътиборга олган ҳолда, мазкур ҳисобварақдаги маблағларни
самарали
бошқариш табора долзарб масалага айланиб бормоқда.
Маълумки, ҳозирги вақтда Ўзбекистон
Республикаси бюджетнинг
вақтинча бўш турган маблағлари тижорат
банкларида депозитларда
жойлаштирилиши мумкин.
Бу эса қайд этганимиздек, бюджет тизими
бюджетларининг ижроси
жараёнида Ягона ғазна ҳисобварағидаги маблағлардан унумли фойдаланиш ва
маблағларни самарали бошқариш механизмларини жорий этиш бюджет тизими
бюджетларини тезкор, оқилона ва самарали бошқариш учун имконият яратади.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимида online тизимидаги ЯҒҲнинг
ташкил этилиши сифат жиҳатдан янги технология ҳисобланади ва бунда турли
даражадаги бюджет даромадлари бошқа маблағларнинг марказлаштирилиши,
уларни мумкин қадар қисқа муддатда тегишли бюджетларга тақсимлаш ва
харажатларининг амалга оширилиши, барча даражадаги бюджетлар ҳисобидан
амалга оширилган давлат бюджети харажатлари ва даромадлари бўйича
операцияларнинг ҳар куни акс эттирилиши ва
Давлат бюджети ижроси
ҳақидаги ҳисоботни исталган сана ва ҳисобот даври учун тезкор шакллантириш
имкониятига эришилади (3-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: