Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
«Ўзбекистонда
давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини такомиллаш-тириш йўналишлари» деб номланган учинчи бобида давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлган муаммолар аниқланган ҳамда уларни ҳал қилишга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқилган. Давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ бўлган долзарб муаммолар, фикримизча, қуйидагилардан иборат: 1. Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигига ажратилаётган маблағлар қишлоқ хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги улушига монанд эмас. Республикамизда 2018 йилда қишлоқ хўжалигининг ЯИМдаги улуши 32,4 фоизни ташкил этгани ҳолда, қишлоқ хўжалигига йўналтирилган маблағлар Давлат бюджети харажатларининг атиги 1,3 фоизини ташкил этди. 2. Ер майдонлари агрокластерлар ихтиёрига ўтказилган фермер хўжаликларининг имитёзли кредитлар, минерал ўғитлар, ёқилғи бўйича харажатларини тўлаб бериш билан боғлиқ бўлган муаммо. 3. Қишлоқ хўжалигини суғурталаш жараёнини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш амалиётини мукаммал эмаслиги. Республикамизда фаолият кўрсатаётган 60мингдан ортиқ фермер хўжаликларини, уларнинг балансидаги 1150 мингга яқин қишлоқ хўжалиги техникаларини ва 1,5 млн. га яқин ишчи ва ходимларини суғурта ҳимоясини таъминлаш талаб даражасида эмас. Фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг атиги 37 фоизигина суғурта ҳимояси билан таъминланган. 21 4. Қишлоқ хўжалигига молиявий хизматлар кўрсатувчи ягона тижорат банки – Агробанкда ликвидлилик ва ресурс таъминоти муаммосининг мавжудлиги. Агробанкда ликвидлилик муаммосининг чуқурлашиб кетганлиги қўйидаги сабаблар билан изоҳланади. Биринчидан, Агробанк томонидан фермер хўжаликларига берилган имтиёзли кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик миқдорининг катта эканлиги ҳисобланади. 2018 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Агробанк томонидан фермер хўжаликларига берилган имтиёзли кредитлар бўйича муддати ўтган қарздорлик миқдори 334 млрд. сўмни ташкил этди. Жумладан, 177 млрд. сўми тугатилган фермер хўжаликларининг қарзларидир. Иккинчидан, фермер хўжаликларининг рентабеллик даражасининг паст эканлиги имтиёзли кредитларни қайтариш имконини бермаяпти. Биз қуйида АТ «Агробанк»да трансформация риски даражасига баҳо берамиз (1-жадвал). Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling