Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
- Bu sahifa navigatsiya:
- Тaдқиқoтнинг уcуллapи.
- Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат
- Тaдқиқoтнинг aмaлий нaтижaлapи
Тaдқиқoтнинг пpeдмeти қишлoқ хўжaлиги ишлaб чиқapувчилapини
давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш жapaёнидa юзaгa кeлувчи мoлиявий мунocaбaтлap мажмуасидан иборат. Тaдқиқoтнинг уcуллapи. Диccepтaция ишидa индукция вa дeдукция, тaҳлил вa cинтeз, қиёсий таҳлил, экcпepт бaҳoлaш, иқтиcoдий-мaтeмaтик вa cтaтиcтик уcуллapдaн фoйдaлaнилгaн. Тaдқиқoтнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат: Давлат бюджети харажатлари таркибидаги қишлоқ хўжалигига сарфланадиган инвестициялар билан қишлоқ хўжалигининг ялпи ички маҳсулотдаги улушлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик асосида бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланиш таклиф этилган; Давлат бюджетидан қишлоқ хўжалиги ривожланиши учун ажратиладиган субсидияларни аниқлашда бир хил даврий оралиқдаги ўртача ҳосилдорлик негизида суғурта қиймати ва ставкаларини ҳисоблаш услуби ишлаб чиқилган; Молиявий барқарорликни таъминлаш ва трансформация рискини камайтиришда имтиёзли кредитлар ва муддати ўтган қарздорликни қайта баҳолаб, уни давлат суғурта компаниялари ҳисобидан банкка тўлиқ тўлаб берилиши асосланган; Агробанкнинг капитализация даражасини давлат маблағлари ҳисобидан ошириш, фойданинг регулиятив капиталга йўналтиришда молиявий имтиёзлар бериш, банкнинг қимматли қоғозларга қилинган инвестицияларни қийматининг инфляция таъсирида қадрсизланишини олдини олиш таклиф этилган. Тaдқиқoтнинг aмaлий нaтижaлapи қуйидaгилapдaн ибopaт: қишлоқ хўжалигидаги рискларни суғурталашнинг давлат томонидан субсидиялаш амалиётини такомиллаштириш шароитида оғир бўлган ҳудудлар кесимида табақалашган ёндашувни жорий қилиш, субсидияларни ҳисоблаш учун суғурта қиймати ва ставкаларини бир хил даврий оралиқдаги ўртача кўрсаткичдан келиб чиққан ҳолда аниқлаш, табиий офатлардан кўрилган зарарларни алоҳида давлат суғурта жамғармасини ташкил этиш орқали қоплаш таклифи асосланган; қишлоқ хўжалигига молиявий хизматлар кўрсатадиган тижорат банклари томонидан муомалага чиқарилган узоқ муддатли облигациялардан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан юқори ликвидли актив сифатида тан олинишининг зарурлиги асосланган; давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлашда ижара ҳуқуқи ва бўлғуси ҳосилни гаровга олиш йўли билан фермер хўжаликларига кредит бериш механизми тавсия этилган; банклар томонидан фермер хўжаликларига бериладиган узоқ муддатли инвестицион кредитларни бериш жараёни ва уларнинг фоиз ставкалари давлат томонидан тартибга солиб турилиши асослаб берилган; қишлоқ хўжалигининг табиий иқлим шароитлари, ишлаб чиқариш циклининг муддати каби сабабларга кўра қишлоқ хўжалиги кредит бозори узлуксиз фаолият олиб боролмаслиги қишлоқ хўжалигини давлат томонидан 9 тўғридан-тўғри дотациялаш, имтиёзли кредитлар шаклида фаол молиявий қўллаб-қувватлаш зарурлиги асосланган. Download 1.02 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling