Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc
қўллаб-қувватлашнинг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари»
Download 1.02 Mb. Pdf ko'rish
|
қўллаб-қувватлашнинг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари» деб
номланган иккинчи бобида мамлакат қишлоқ хўжалигини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашнинг хуқуқий-институционал асослари, амалдаги ҳолати таҳлил қилинган ва ривожланиш тенденциялари аниқланган. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва ривожлантириш бўйича аниқ чора- тадбирлар белгиланган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 февралдаги ПҚ-3574-сонли «Пахта хом-ашёси ва бошоқли дон етиштиришни молиялаштириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари 14 тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2018 йил 1 мартдан бошлаб, ишлаб чиқарувчиларнинг рентабеллиги ошишини ва юқори сифатли маҳсулотлар етиштиришни рағбатлантиришни таъминлайдиган навлар ва класслар бўйича пахта хом-ашёси ва бошоқли дон хариди юзасидан кафолатланган давлат нархлари белгиланади; пахта хом-ашёси ва бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларининг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар олдидаги 2018 йил 1 январдаги ҳолатига кўра ҳосил бўлган қарзлари, шу жумладан, ички тармоқ қарздорлиги ҳамда бюджет ва давлат мақсадли жамғармалари олдидаги қарзларини тўлаш муддати ҳисобланган пеня ва жарималар ҳисобдан чиқарилган ҳолда 3 йил муддатга узайтирилди; Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига АТ «Агробанк»ка давлат харидларининг назарда тутилган ҳажмларидан ортиқча бошоқли дон етиштирувчи фермер хўжаликларига кредит ажратиш учун йиллик 5 фоизли ставка бўйича депозитга 150 млрд. сўм миқдоридаги маблағни жойлаштириш вазифаси юклатилди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сонли «Қишлоқ хўжалигини ўз вақтида қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ: қишлоқ хўжалиги техникасини етказиб бериш учун буюртмалар портфелини шакллантириш устувор равишда бир йилда икки марта – февраль- март ва сентябрь-октябрь ойларида маҳаллий ва жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчилари иштирокида ўтказиладиган ҳудудий ярмаркалар давомида амалга оширилади; ишлаб чиқарувчиларга қишлоқ хўжалик техникаси учун олдиндан тўлов етказиб берилаётган техника нархининг 80 фоизидан кам бўлмаган миқдорда техникани етказиб берилишидан 120 кундан кам бўлмаган муддатда, якуний ҳисоб-китоб эса етказиб берилган техника қабул қилингандан кейин 10 иш куни давомида амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 июлдаги 533-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб- қувватлаш жамғармаси тўғрисида»ги низомга мувофиқ, мазкур Жамғарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди: етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили ҳисоб-китобини ўз вақтида молиялаштириш; давлат хариди учун қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етиштиришда иштирок этадиган фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик ташкилотларига замонавий, юқори унумли қишлоқ хўжалиги техникасини имтиёзли лизинг шартларида етказиб беришни рағбатлантириш учун қайтариб бериш асосида қарз маблағлари ажратиш; молиялаштиришга замонавий ахборот ва компьютер технологияларини жорий этиш ва шу асосда ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштириш; 15 ривожланаётган ва ривожланган давлатларнинг аграр соҳани молиялаштириш бўйича тажрибасини, кейинчалик унинг ижобий натижаларини республикада жорий этиш мақсадида ўрганиш. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853 сонли Фармонида «қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғини модернизациялаш, диверсификациялаш ва барқарор ривожланиш учун хусусий инвестицияларни жалб этишга кўмаклашувчи самарали тизимни яратиш, аграр соҳа бошқарувида давлат иштирокини камайтириш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш устувор йўналишни мақсади бўлиб қолади», деб таъкидланган. Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги вазифалар белгиланган: қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштириш, шу жумладан, стратегик аҳамиятга эга бўлган айрим қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришга ажратилган тижорат кредитларининг фоиз ставкаларини субсидиялаш; қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат тармоғининг стратегик йўналишлари ва эҳтиёжларига мос кредитлаш ва суғурталаш механизмини такомиллаштириш; кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш; қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларини кредитлашда «омборхона гувоҳномалари» механизмини жорий этиш; Ўзбекистон Республикаси товар хом-ашё биржасининг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси бўйича фаолиятини кенгайтириш; халқаро молия институтларининг кредит линиялари мақсадли жалб этилишини таъминлаш мақсадида инвестиция дастурини ишлаб чиқиш; тижорат банклари томонидан деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари учун кредит ресурсларини ажратишни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш; қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш тартибини қайта кўриб чиқиш; қишлоқ хўжалигида интенсив инновацион технологияларни жорий қилишни рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш. 4 Ўзбекистон Республикасида давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлаш, аввало, давлат эҳтиёжи учун пахта ва ғалла етиштириш харажатларини молиялаштириш учун фермер хўжаликларига давлат маблағлари ҳисобидан имтиёзли кредитлар беришда намоён бўлади. 4 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5853 сонли Фармони. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling