Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


Тaдқиқoт нaтижaлapининг aпpoбaцияcи


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/34
Sana04.02.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1160121
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34
Тaдқиқoт нaтижaлapининг aпpoбaцияcи. Мaзкуp тaдқиқoт нaтижaлapи
8 тa, жумлaдaн, 2 тa хaлқapo ва 6 тa pecпубликa илмий-aмaлий 
кoнфepeнциялapдa муҳoкaмaдaн ўткaзилгaн. 
Тaдқиқoт нaтижaлapнинг эълoн қилиниши. Диccepтaция мaвзуcи бўйичa 
жaми 18 тa илмий иш, шу жумлaдaн, Ўзбeкиcтoн Pecпубликacи Oлий Аттecтaция 
Кoмиccияcининг дoктopлик диccepтaциялapи acocий илмий нaтижaлapни чoп 
этиш бўйичa тaвcия этилгaн илмий нaшpлapдa 7 тa илмий мaқoлa, шундaн 1 тacи 
хopижий ва 6 тacи pecпубликa жуpнaллapидa нaшp этилгaн. 
Диccepтaциянинг тузилиши вa ҳaжми. Диccepтaция иши киpиш, учтa 
бoб, хулoca вa фoйдaлaнилгaн aдaбиётлap pўйхaти вa илoвaлapдaн ибopaт. 
Диccepтaциянинг ҳaжми 119 бeтни тaшкил этaди. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати 
асосланган, тадқиқотнинг мақсади ва асосий вазифалари, объекти ва предмети 
шакллантирилган, республика фан ва технологиялари ривожланишининг 
устувор йўналишларига боғлиқлиги кўрсатилган, тадқиқотнинг илмий янгилиги 
ва амалий натижалари баён қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий 
аҳамияти ёритиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиётга жорий 
қилишнинг синовдан ўтганлиги, нашр этилган ишлар ва диссертация тузилиши 
бўйича маълумотлар келтирилган. 


11 
Диссертациянинг «Давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий 
қўллаб-қувватлашнинг назарий асослари» деб номланган биринчи бобида 
иқтисодчи олимларнинг давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий 
қўллаб-қувватлаш хусусидаги илмий-назарий қарашлари тадқиқ қилинган ва 
уларнинг амалий аҳамиятига баҳо берилган ҳамда мавзуга оид илғор хориж 
тажрибаси ўрганилган. 
Бунда асосий эътибор давлат томонидан ғалла бозоридаги интервенцион 
ресурсларнинг етарли даражада тўпланишига қаратилиши лозим. Шу сабабли, 
давлатнинг мамлакат ғалла бозоридаги улуши 20 фоиздан кам бўлмаслиги 
керак. Акс ҳолда, мамлакат ғалла бозорида айрим субъектлар томонидан 
монопол ҳолат юзага келиши мумкин 
Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш 
тўғрисидаги илмий-назарий қарашларни қиёсий таҳлил қилиш натижалари 
кўрсатдики: 
давлат томонидан ғалла бозоридаги интервенцион ресурсларнинг етарли 
даражада тўпланиши мамлакат ғалла бозорида айрим субъектлар томонидан 
монопол ҳолат юзага келишининг олдини олади; 
ижара ҳуқуқи ва бўлғуси ҳосилни гаровга олиш йўли билан фермер 
хўжаликларига кредит бериш улар фаолиятини ривожлантиришда муҳим ўрин 
тутади; 
банклар томонидан фермер хўжаликларига бериладиган узоқ муддатли 
инвестицион кредитларни бериш жараёни, уларнинг фоиз ставкалари давлат 
томонидан тартибга солиб турилиши зарур; 
қишлоқ хўжалигининг бир қатор ўзига хос хусусиятлари (табиий иқлим 
шароитлари, ишлаб чиқариш циклининг муддати) сабабли қишлоқ хўжалиги 
кредит бозори узлуксиз фаолият олиб беролмайди. Бу эса, ўз навбатида, қишлоқ 
хўжалигини давлат томонидан тўғридан-тўғри дотациялар, имтиёзли кредитлар 
шаклида фаол молиявий қўллаб-қувватланишини талаб қилади; 
ривожланаётган мамлакатларда қишлоқ хўжалик корхоналарининг кредит 
тўловига лаёқатлилиги паст даражада эканлиги кузатилмоқда. Бундай шароитда 
қишлоқ хўжалик корхоналарининг тижорат банклари кредитларидан 
фойдаланиш имкониятини ошириш муаммоси юзага келади; 
қишлоқ хўжалик корхоналарининг молиявий ҳолатининг барқарор 
эмаслиги ва тўловга лаёқатлилик даражасининг паст эканлиги уларнинг кредит 
муассасаларининг 
молиявий 
хизматларидан 
фойдаланиш 
даражасини 
оширишга тўсқинлик қилади. 
ҳукумат учун қишлоқ хўжалигига кредит хизмати кўрсатадиган кам сонли 
тижорат банклари билан ишлаш иқтисодий жиҳатдан, харажатлар 
мониторингини амалга ошириш чиқимларини камайтириш нуқтаи-назаридан 
қулай 
ҳисобланади. 
Таҳлиллар 
кўрсатишича, 
қишлоқ 
хўжалигини 
кредитлашнинг бир-иккита тижорат банкларида тўпланиши банклараро рақобат 
муҳитига салбий таъсир кўрсатади ва ушбу ҳолат қишлоқ хўжалигини 
кредитлаш жараёнига салбий таъсирни юзага келтириши мумкин; 


12 
кичик бизнес субъектларига қишлоқ жойларда қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган ишлаб чиқариш корхоналари ва 
фирмаларини ташкил этиш мақсадида банклар томонидан берилган 
инвестицион кредитларнинг фоиз ставкаларини бонификация қилиш 
заруриятини юзага келтиради.
Хорижий мамлакатларда агросаноат ишлаб чиқаришини давлат томонидан 
молиявий қувватлаш ва тартибга солишга аввал бошданоқ катта аҳамият бериб 
келинади. Давлатнинг молиявий ёрдами ва қувватлаши ҳамма вақт қишлоқ 
хўжалиги тармоғида давлат молиявий сиёсатининг муҳим дастаклари бўлиб 
келган. Жаҳонда аграр ишлаб чиқаришга бундай жиддий эътиборнинг сабаби 
мамлакатнинг озиқ-овқат хавфсизлигини зарурлиги ва қишлоқ хўжалигини 
ўзига хослиги сабаб бўлиб, ушбу хусусият бошқаришнинг бозор механизми 
қишлоқ хўжалигида иқтисодиётнинг бошқа тармоқлардаги каби тўлиқ 
самарадорлик тамойили билан ишлай олмаслиги билан изоҳланади. 
Ривожланган 
қишлоқ 
хўжалигига 
эга 
мамлакатлар 
тажрибаси 
кўрсатмоқдаки, бу муаммоларнинг ҳал этилиши давлатнинг иштирок этишини 
ҳамда давлат томонидан самарали бошқаришни талаб этади. Иқтисодиёт давлат 
томонидан молиявий тартибга солишнинг объектив зарурияти тарихий 
ривожланиш жараёнида ўз тасдиғини топган. Тарихнинг турли даврларида 
давлатни иқтисодиётни бошқаришдаги иштирокини зарурлиги ва чегаралари 
тўғрисида турлича қарашлар ҳукмрон бўлди. Бу иштирокнинг турли шакллари 
ва методлари борасида баҳслар олиб борилган. Лекин, давлат томонидан 
тартибга солишнинг зарурлиги ва муқаррарлигига шубҳа қилинган эмас. 
XIX асрнинг иккинчи ярмида америкаликлар ғарб томонга ҳаракатланиб, 
аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган юқори даражадаги талабини 
қондириш мақсадида чорвачилик ва деҳқончиликни ривожлантиришга катта 
эътибор қаратдилар. Аммо, фермер хўжаликларини молиявий ресурсларга 
бўлган талабини қондириш имконини берадиган молиявий тизим мавжуд эмас 
эди. Бу эса, фермер хўжаликлари фаолиятини ривожлантиришга тўсқинлик 
қилиб қолди.XIX асрнинг 70-йилларида АҚШ қишлоқ хўжалиги интенсив 
саноатлаштириш шароитида ривожланди. Бу даврда саноатнинг янги 
тармоқлари – металлургия, нефть, кимё, қайта ишлаш, тоғ-кон ва транспорт 
пайдо бўлди. Жамғарма ва капитал, фоиз ставкалари юқори бўлганлиги ва 
кредитларнинг диверсификация даражаси юқори бўлганлигини сабабли, 
шаҳарларда тўпланди. Бундай шароитда қишлоқ хўжалиги молиявий таъминот 
нуқтаи-назаридан оғир аҳволда қолди. Чунки, биринчидан, фермер 
хўжаликларининг ўз маблағлари етишмас эди; иккинчидан, уларни имтиёзли 
кредитлаш амалиёти мавжуд эмас эди; учинчидан, қишлоқ жойлардаги 
банкларда фермер хўжаликларининг кредитларга бўлган талабини қондириш 
имконини берадиган даражада ресурслар мавжуд эмас эди; тўртинчидан, 
қишлоқ хўжалик маҳсулотларига қатъий баҳолар белгиланмас эди; 
бешинчидан, темир йўл тарифлари юқори эди. Бундай шароитда АҚШ 
ҳукумати қишлоқ хўжалигининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва 
саноат корхоналари учун хом-ашё етказиб беришдаги ролини оширишнинг 


13 
долзарблигини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалигини молиялаштиришни 
давлат томонидан қўллаб-қуватлаш тизимини жорий қилишга мажбур бўлди. 
Тараққий этган мамлакатлар амалиётида Давлат бюджетининг маблағлари 
ҳисобидан фермер хўжаликларига тижорат банклари томонидан берилган 
кредитларнинг фоиз ставкаларини бонификация қилиш усулидан ва уларнинг 
экспорт жараёнини давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлаш усулидан 
кенг фойдаланилмоқда. Жумладан, Германия ва Франция мамлакатларининг 
амалиётида тижорат банклари томонидан фермер хўжаликларига берилган 
кредитларнинг имтиёзли фоиз ставкаси билан бозор ставкаси ўртасидаги фарқ 
давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан тўлаб берилади. Бунинг 
натижасида, биринчидан, фермер хўжаликларининг тижорат банклари 
кредитлари тўлови билан боғлиқ бўлган харажатлари камаяди; иккинчидан, 
тижорат банкларини фермер хўжаликларини кредитлаш билан боғлиқ бўлган 
рискларнинг даражаси пасаяди. Бозор иқтисодиёти шароитида давлат 
томонидан аграр секторни тартибга солишни ягона тизими сифатида давлат 
томонидан қўллаб-қувватлаш механизми ажратилган бюджет маблағларининг 
етарлилик даражаси, қўллаб-қувватлашни муддатида кўрсатиш, мақсадлилиги, 
давлат бюджетидан қўллаб-қувватлаш учун ажратиладиган маблағлардан 
манзилли фойдаланиш каби тамойиллар асосида шакллантирилиши лозим. 
Аграр соҳани қўллаб-қувватлаш механизми турли қўллаб-қувватлаш 
шаклларини бевосита (субсидиялаш), билвосита (имтиёзли солиқ солиш ва 
бошқалар) ва воситачи орқали (қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан 
боғлиқ бўлмаган) давлат томонидан қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашни 
бирлаштириши керак. Ушбу қўллаб-қувватлаш шаклларининг уйғунлашган 
комбинацияси механизмнинг барқарорлиги ва самарадорлигини оширади. 
Давлат томонидан фермер хўжаликларининг маҳсулотларини экспорт 
қилиш билан боғлиқ харажатларини бевосита ва билвосита субсидияланиши 
улар фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлашнинг муҳим шакли ҳисобланади. 
Жумладан, Буюк Британияда фермер хўжаликларининг экспорт билан боғлиқ 
харажатларининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади. Германия, Италия, 
Бельгия ва Ирландияда эса, фермер хўжаликларининг экспорт операциялари 
давлат томонидан суғурта қилинади. 
Диссертациянинг «Давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling