Тошкент молия институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc


-расм. АТ «Агробанк» томонидан пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш учун берилган


Download 1.02 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/34
Sana04.02.2023
Hajmi1.02 Mb.
#1160121
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34
1-расм. АТ «Агробанк» томонидан пахта ва ғалла ҳосилини етиштириш учун берилган 
имтиёзли кредитлар ҳажмининг ўзгариши, млн. сўм
5
 
 
1-расмда келтирилган маълумотлардан кўринадики, 2014-2017 йилларда 
«Агробанк» АТБ томонидан фермер хўжаликларига пахта ва ғалла ҳосилини 
етиштириш учун берилган имтиёзли кредитлар миқдорининг ўсиш тенденцияси 
кузатилган. Бу эса, ушбу давр мобайнида пахта ва ғалланинг харид нархларини 
ошиб борганлиги билан изоҳланади.
«Агробанк» АТБ қишлоқ хўжалигининг бошқа субъектларига ҳам 
кредитлар беради. Шу билан биргаликда, давлат эҳтиёжлари учун 
етиштириладиган пахта ва ғалла ҳосили учун бериладиган кредитлар 
«Агробанк» АТБ томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасига берилган 
кредитларнинг умумий ҳажмига нисбатан юқори салмоқни эгаллайди.
2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, «Агробанк» АТБ томонидан қишлоқ 
хўжалиги соҳасига берилган кредитларнинг умумий ҳажмида фермер 
хўжаликларига пахта ва ғалла ҳосили учун берилган кредитларнинг салмоғи 
39,4 фоизни ташкил этди.Таҳлиллар кўрсатишича, пахта ва ғалла ҳосили учун 
бериладиган кредитларнинг даромадлилик даражаси паст. 
Давлат томонидан қишлоқ хўжалигини молиявий қўллаб-қувватлашнинг 
кейинги шакли бўлиб, давлат бюджетидан қишлоқ хўжалигига субсидиялар 
ажратиш ҳисобланади (2-расм). 
2-расм маълумотлардан кўринадики, 2014-2018 йилларда Ўзбекистон 
Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан қишлоқ хўжалигига 
берилган субсидиялар миқдори ўсиш тенденциясига эга бўлган. Бунинг устига, 
берилган субсидиялар миқдори 2018 йилда 2014 йилга нисбатан юқори ўсиш 
суръатига эга бўлган. Юқорида қайд этилган ҳолатлар, қишлоқ хўжалигини 
5
 www.agrobank.uz маълумотлари асосида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган. 


17 
давлат томонидан молиявий қўллаб-қувватлашни кучайтириш нуқтаи 
назаридан ижобий ҳолат ҳисобланади. 

Download 1.02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   34




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling