Тошкент молия институти
-расм. Бюджет жараёни иштирокчилари
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
2.4-расм. Бюджет жараёни иштирокчилари 1 Бюджет Кодексининг 3-моддасида келтирилишича, “бюджет жараёни иштирокчилари – давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, давлат молиявий назорат органлари, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар” бўлиб (2.4-расм), Кодексда шунингдек, марказий ва маҳаллий давлат бошқаруви ва ижроия органларининг ҳамда бюджет жараёни бошқа иштирокчиларининг ваколатлари тегишли моддаларда аниқлаштирилган. Бюджет жараёнини ташкил қилишда қуйидаги тамойилларга риоя қилинади: ягоналик – ягона ҳуқуқий база, ягона бюджет таснифи, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ва ҳудудлар бюджетларини тузишда статистик ахборот тузиш учун зарур бўлган бюджет ҳужжатлари шаклининг ягоналиги; 1 Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодекси (ЎРҚ-360-сон. 26.12.2013)нинг 3-моддаси асосида талаба томонидан тайёрланди. 22 ҳар бир қонун чиқарувчи ва ижроия хокимияти органи бюджет жараёнининг мустақиллиги - ўз даромад манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишларини белгилаш ҳуқуқи билан таъминланади; баланс усули – барча бюджет тизими бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ўртасида, шунингдек, моддий ва молиявий кўрсаткичлар ўртасида тўғри нисбатларни белгилашни назарда тутади. 2.2. Ўзбекистон Республикасида давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтиш шарт-шароитлари ва афзалликлари Мамлакатимизда давлат бюджетининг ғазна ижросига ўтишгача бўлган даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва унинг топшириғига мувофиқ тижорат банклари давлат бюджетининг кассавий ижросини амалга ошириб келдилар. 2000 йил 14 декабрда қабул қилиниб, 2014 йил 1 январда Бюджет Кодекси кучга киргунга қадар бюджет амалиётининг ҳуқуқий асосини ташкил қилиб келган “Бюджет тизими тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 37-моддасида “Давлат бюджетининг касса ижросини ташкил этиш, шунингдек унинг давлат даромадлари ва харажатларини ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади. Давлат бюджетининг касса ижроси операцияларини банклар Марказий банкнинг топшириғига биноан бажаради”, - деб белгилаб қўйилган эди. Бюджет маблағлари олувчиларнинг харажатлари уларнинг ҳисобварақларидаги бюджет маблағлари қолдиқлари доирасида тўлов топшириқномалари бўйича амалга ошириб келинди. Бу амалиёт бир неча ўн йиллар мобайнида бюджет ижросида маълум даражадаги самара билан қўлланиб келинди. Лекин кейинги йилларда давлат бюджетининг кассавий ижроси давлат маблағларини бошқариш, бюджет ижросини ташкил қилиш ва назоратини олиб бориш, маблағларнинг самарали ишлатилишини таъминлаш масалаларида бир қатор муаммоларни келтириб чиқарди (2.5-расм): бюджет даромадлари ва харажатлари тўғрисидаги ахборотларнинг етарли даражада оператив (тезкор) эмаслиги; даромадларнинг банк ҳисобрақамларига тушиши ва бюджетнинг ҳисобрақамларида акс эттирилишидаги узилишларнинг мавжудлиги боис бюджет ресурсларини бошқаришдаги тезкорликнинг сустлиги; солиқ даромадларининг бюджет тизими бўғинлари ўртасида тақсимланиш жараёнларини самарали тартибга солиш ва даромадлар тушумини жадаллаштиришнинг зарурлиги; бюджет ажратмаларининг ҳажмлари билан ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар суммалари кўрсаткичларининг тарқоқлиги туфайли 23 маблағларнинг тушуми ва сарфланиши устидан ягона назоратнинг мураккаблашуви; |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling