Тошкент молия институти


-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
2.1-расм. Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулотнинг йиллар давомида
ўсиш динамикаси, фоизда
1
 
Расмдан кўринадики, агар мамлакатимизда ЯИМнинг ўсиш 
суръатлари 2000-2003 йилларда 3,8-4,2 фоиз, 2004-2006 йилларда 7-7,3 
фоиз, 2007-2008 йилларда эса 9-9,5 фоиз даражасида кузатилган бўлса, 
кейинги йилларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози мазкур 
кўрсаткичга ҳам ўз таъсирини кўрсатиб, ўсиш суръатларида бир оз 
1
Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари
 


12 
пасайиш рўй берди. Бироқ, мамлакатимизда чуқур ўйланган ҳолда ишлаб 
чиқилган ҳамда изчил равишда олиб борилаётган самарали иқтисодий 
сиёсат натижасида шаклланган омиллар шундай мураккаб шароитда ҳам 
ЯИМнинг юқори ва барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолишни 
таъминламоқда (2.1-расм).
Республикамизда кузатилаётан макроиқтисодий барқарорлик ва 
иқтисодий ўсиш суръати шароитида давлат бюджетининг тақчиллик билан 
режалаштирилишига қарамасдан, биргина 2012 йилда ЯИМга нисбатан 0,4 
фоиз профицит билан ижро этилаётгани нафақат иқтисодий соҳада, балки 
давлатнинг молиявий фаолияти соҳасида амалга оширилаётган изчил 
ислоҳотларнинг натижасидир (2.2-расм).
 
 
2.2-расм. 2000-2013 йилларда давлат бюджетининг ҳолати 
тўғрисида маълумот
1
 
Расмдан кўринадики, 2000-2004 йиллар давомида мамлакатимиз 
давлат бюджети тақчиллигини -1 фоиздан -0,4 фоизга пасайтириш, 2005-
2008 йиллар давомида эса давлат бюджети тақчиллигига барҳам бериб, 
давлат бюджети профицитини 0,1 фоиздан 1,5 фоизга оширишга 
эришилди. Кейинги йилларда мазкур жараёнларга ҳам жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози ўзининг салбий таъсирини кўрсатишига қарамасдан, 
бюджет профицитини сақлаб қолишга эришилмоқда. Хусусан, мураккаб 
кечган 2013 йилда ҳам мақсадга мувофиқ йўналтирилган чора-тадбирлар 
натижасида бюджет даромадларининг харажатлардан ортиш ҳажми 
ЯИМнинг 0,3 фоизи даражасида бўлишига эришилди. 
Хусусан, бунда иқтисодиётдаги солиқ юкини изчил камайтириб 
бориш сиёсати шароитида бюджет харажатларининг манзилли бўлишини 
ва уларнинг мақсадлилик даражасини ошириш, бюджет маблағларининг 
1
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги маълумотлари асосида тузилган. 


13 
жон бошига молиялаштириш тизимини тадбиқ этиш, бюджетнинг ғазна 
ижроси механизмларини жорий қилиш каби чора-тадбирларнинг аҳамияти 
каттадир. 
Ушбу боб бюджет ижросини ташкил этиш масалаларига 
бағишланган экан, даставвал бюджет жараёнини ташкил қилишнинг 
назарий ва ташкилий асосларини, бюджет жараёнини самарали ташкил 
этишнинг зарурлиги ва вазифаларини кўриб чиқиш мақсадга мувофиқдир.
Аввало, бюджет жараёни тушунчасининг мазмунига тўхталадиган 
бўлсак, бюджет жараёни - бюджет лойиҳасини тузиш, кўриб чиқиш, қабул 
қилиш ва ижро этиш, унинг ижро этилишини назорат қилиш, ижроси 
ҳақидаги ҳисоботни тайёрлаш ва тасдиқлаш, шунингдек давлат бюджети 
тузилмасига кирувчи бюджетлар ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг 
қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солиниши билан боғлиқ бўлган 
давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда бошқа 
бюджет жараёни иштирокчиларининг мақсадли фаолиятидир. Унинг 
мазмуни мамлакатнинг давлат ва бюджет қурилиши, тегишли ваколатли 
органлар ва юридик шахсларнинг бюджет ҳуқуқлари билан белгиланади.
2014 йил 1 январдан амалга киритилган Ўзбекистон Республикаси 
Бюджет Кодексида “бюджет жараёни” атамасига қуйидагича таъриф 
берилган: “бюджет жараёни – бюджет тизими бюджетларини 
шакллантириш, тузиш, кўриб чиқиш, қабул қилиш, тасдиқлаш ва ижро 
этиш, уларнинг ижроси устидан назорат қилиш, бюджет тизими 
бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тайёрлаш ва 
тасдиқлаш, шунингдек улар ўртасидаги ўзаро муносабатлар жараёни”
1

Ушбу таърифдан келиб чиққан ҳолда, айтиш мумкинки, бюджет жараёни, 
одатда, бюджет фаолиятининг қуйидаги тўрт босқичини ўз ичига олади 
(2.3-расм): 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling