Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
Таянч сўз ва иборалар Давлат бюджети ижроси, кассавий ижро, давлат бюджети ғазна ижроси, ягона ғазна ҳисобрақами, ғазначилик органлари, фаннинг предмети, фаннинг мақсад ва вазифалари 10 Такрорлаш учун саволлар 1. “Ғазначилик” фанининг шаклланиш ва ривожланиш шарт- шароитлари ва зарурлигини қандай ҳолатлар билан изоҳлаш мумкин? 2. Давлат молиясини бошқариш деганда нимани тушунасиз? 3. “Давлат молиясини бошқариш тизимини ислоҳ қилиш” лойиҳасининг стратегик йўналишлари нималардан иборат? 4. “Ғазначилик” фанининг бошқа фанлар билан узвий боғлиқлиги қандай омиллар билан боғлиқ? 5. Фаннинг мақсад ва вазифалари нималардан иборат? Мустақил ўрганиш учун топшириқлар 1. “Ғазначилик” фанининг бошқа иқтисодий фанлар билан боғлиқлигини ҳамда мақсад ва вазифаларини акс эттирувчи чизма тайёрланг ва изоҳ ёзинг. 11 2-БОБ. ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ ҒАЗНА ИЖРОСИНИНГ МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ 2.1. Давлат бюджети ижросини ташкил этиш Бугунги кунда бюджет жараёнини самарали ташкил қилиш ишларини ғазначилик назоратисиз таъминлаш қийин эканлигини олимлар ва иқтисодчилар, қолаверса, соҳа мутахассислари асосли равишда эътироф этмоқдалар. Чунки ғазначилик назорати бюджет даромадлари ва харажатларини ягона ғазна ҳисобрақамига жамлаш, пул маблағларини тўғри режалаштириш, молиявий оқимларнинг дастлабки ва жорий назоратини амалга ошириш ҳамда давлат бюджетини юқори оперативликда ижро қилиш имконини беради. Маълумки, глобал жаҳон иқтисодиётидаги жиддий муаммолар ҳамда уларнинг дунёдаги кўплаб мамлакатлар қаторида бизнинг мамлакатимиз иқтисодиётига ҳам кўрсатаётган салбий таъсирига қарамасдан, охирги йилларда республикамизда юқори ва барқарор ўсиш суръатларини сақлаб, макроиқтисодий барқарорлик ва мутаносибликнинг таъминланаётганлиги ўзига хос ижобий кўрсаткич бўлмоқда (2.1-расм). Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling