Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
Махсус ахборот порталига эълон жойлаштириш тартиби.
Бюджетдан маблағ олувчилар махсус ахборот порталида (Давлатхарид.уз, Харид.уз, Госзакупки.уз) бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилаётган ҳар бир харид тўғрисидаги эълонни товар (иш, хизмат) етказиб берувчиларни аниқлашдан камида 30 кун аввал жойлаштиришлари лозим, озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиш учун қайта эълон бериш бундан мустасно. Бунда, бюджетдан маблағ олувчилар жорий йилнинг тегишли чоракларида (ғазначилик бўлинмалари томонидан харажатларни амалга оширишга рухсат (ХАОР) берилганлигини инобатга олинган ҳолда) амалга оширилиши режалаштирилган харажатлар бўйича эълонлар бериши мумкин. Етказиб берувчилардан таклиф бўлмаслиги (ёки савдоларда фақат бир нафар етказиб берувчи қатнашиши) сабабли, шунингдек етказиб берувчилар томонидан бошланғич нархдан ортиқ бўлган нархлар таклиф қилинганда, бюджетдан маблағ олувчи ҳисобланган буюртмачи учун озиқ- овқат маҳсулотларининг давлат хариди бўйича савдолар бўлиб ўтмаган деб эътироф этилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ёки унинг ҳудудий бўлинмалари билан келишилган ҳолда такрорий савдолар ўтказмасдан буюртма беришга йўл қўйилади. 242 Такрорий савдолар ўтказмасдан озиқ-овқат маҳсулотларининг давлат хариди бўйича буюртма бериш тўғрисидаги қарорни келишиш учун бюджет маблағларини олувчи ҳисобланган буюртмачи ғазначиликнинг тегишли органларига кўрсатиб ўтилган давлат хариди билан боғлиқ ҳужжатларнинг (шу жумладан савдо баённомаси (тикет) ксеронусхаси) нусхаларини илова қилган ва савдоларни бўлиб ўтмаган деб эътироф этган ҳолда ёзма мурожаатни юборади. Такрорий савдолар ўтказмасдан буюртма бериш тўғрисидаги қарорни келишиш муддати ғазначилик органларига келишиш тўғрисидаги мурожаат тушган кундан бошлаб уч иш кунидан ортиқ бўлмаслиги керак. Такрорий савдолар ўтказмасдан етказиб берувчи билан контракт фақат илгари махсус электрон порталда жойлаштирилган эълонда назарда тутилган шартларда ушбу буюртма бўйича тузилиши мумкин. Бунда, тузилган контрактнинг нархи: савдоларда бошланғич нархдан паст нархни таклиф қилган фақат битта етказиб берувчи қатнашган ҳолларда ягона етказиб берувчи – савдолар қатнашчиси нархидан; ўтказилган савдоларда етказиб берувчилардан таклифлар бўлмаган ёки етказиб берувчилар томонидан таклиф этилган нархлар бошланғич нархлардан юқори бўлган ҳолларда эълон қилинган бошланғич нархнинг 10 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак. Савдо ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги маълумотлар кўзда тутилиши керак: бюджетдан маблағ олувчининг номи ва манзили; маблағ билан таъминланиш манбаи; товарни етказиб бериш шартлари ва мўлжалланган етказиб беришни бажариш муддатлари; сотиб олинадиган товарни энг юқори нархи (электрон савдолардан ташқари ҳолларда - ихтиёрий тарзда); 243 савдо таклифларини қабул қилишнинг охирги муддати; савдо предметининг характеристикаси (спецификацияси); товарларни етказиб бериш жойи (манзили). Бюджетдан маблағ олувчи савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон матнини ҳамда савдо (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш савдоларини ўтказишда) мақсади бўйича ҳужжатларни (лойиҳа-смета ҳужжатлари ва бошқалар) махсус ахборот порталига мустақил равишда жойлаштириш ҳуқуқига эга. Бюджетдан маблағ олувчилар савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон матнини махсус ахборот порталига мустақил жойлаштириш учун Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси ва унинг ҳудудий бўлимларидан (брокерлардан) ўрнатилган тартибда логин Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling