Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

ва паролларни олишлари лозим. 
Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси томонидан 
бюджетдан маблағ олувчиларга логин ва пароллар берилиши ҳамда 
бюджетдан маблағ олувчилар томонидан савдо ўтказиш тўғрисидаги 
эълонлар матни махсус ахборот порталига жойлаштирилиши бепул амалга 
оширилади.
Бюджетдан маблағ олувчилар савдо ўтказиш тўғрисидаги эълонларда 
айрим турдаги товарлар бўйича битта эълон предметида бир нечта 
товарлар (иш, хизмат) рўйхатини кўрсатиши мумкин. Бунда, қуйидаги бир 
нечта товарлар бўйича умумлаштирилган ҳолда эълон берилиши мумкин:

канцелярия маҳсулотлари; 

озиқ-овқат маҳсулотлари; 

дори-дармон воситалари (савдо ўтказиш тўғрисида эълон 
берилган ҳолларда); 

таъмирлаш ишлари; 

бошқа бир типдаги товар(иш, хизмат)лар (Ҳукумат комиссияси-
нинг ишчи органи билан келишилган ҳолда).


244 
Бунда, бюджетдан маблағ олувчи бир нечта товарлар (иш, хизмат) 
рўйхатини эълон иловасида алоҳида кўрсатади. 
Бюджетдан маблағ олувчи савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон 
матнини махсус ахборот порталига агент орқали жойлаштириши мумкин. 
Бунда, бюджетдан маблағ олувчининг савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон 
матни агент томонидан махсус ахборот порталига 1 кун ичида 
жойлаштирилиши лозим. 
Бюджетдан маблағ олувчининг савдо ўтказиш тўғрисидаги ахборот 
порталига жойлаштирган эълони бўйича 30 кун давомида таклиф тушмаса, 
лекин бюджетдан маблағ олувчининг ўзи савдо ўтказиш тўғрисидаги 
эълонларни оммавий ахборот воситаларида (ихтисослашган журналлар
газеталар) жойлаштириши ёки товар (иш, хизмат) етказиб берувчиларни 
почта, телефакс ва бошқача шаклда хабардор қилиш натижасида 3 та ва 
ундан ортиқ тижорат таклифлари тушган бўлса, у ҳолда бюджетдан маблағ 
олувчи ахборот порталида қайта эълон бермасдан, ўзи танлов ўтказиши 
мумкин. Электрон савдоларда қатнашадиган эълон (талабномалар) бундан 
мустасно. Бюджетдан маблағ олувчилар ғазначилик бўлинмаларига 
шартномаларни рўйхатдан ўтказиш учун тақдим қилишда (қонунчиликда 
кўзда 
тутилган 
ҳоллар 
бундан 
мустасно) 
ахборот 
порталига 
жойлаштирилган, савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон ксеронусхасини илова 
қилган ҳолда тақдим қилади. 
Электрон савдода қатнашиш тўғрисида эълон ва талабнома. 
Бюджетдан маблағ олувчилар давлат харидлари бўйича Ҳукумат 
комиссияси белгилаган алоҳида маҳсулотлар (иш, хизмат) рўйхати бўйича 
бир шартнома суммаси 300 АҚШ долларидан 100 минг АҚШ долларигача 
тенг миқдордаги суммани ташкил этган харидлар бўйича товарларни (иш, 
хизмат) Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг электрон 
савдолари орқали сотиб оладилар. 
Электрон савдо ўтказиш тўғрисидаги эълон махсус ахборот 
порталига фақатгина буюртмачининг агенти орқали жойлаштирилади ва 


245 
ушбу эълон ўз навбатида электрон тизимда талабнома кўринишида 
шаклланади. Электрон савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонда қуйидаги 
маълумотлар бўлиши лозим: 

буюртмачининг номи ва манзили; 

савдолар мақсадини молиялаштириш манбаси; 

биринчи ва охирги савдо куни (савдо муддати); 

савдолар мақсадининг бошланғич нархи; 

савдолар мақсадининг характеристикаси (савдо мақсадининг 
спецификацияси); 

лотнинг миқдори; 

товарларни етказиб бериш муддати ва шарти; 

товарларни етказиб бериш жойи (манзили). 
Бюджетдан маблағ олувчи бошланғич нархни интернет, махсус 
газета ва журналлар ва матбуотда чоп этилган бошқа товар (иш, хизмат) 
нархларидан ҳамда республика ички бозорларидаги (корхона ва фирмалар) 
нархлардан фойдаланган ҳолда мустақил белгилайдилар ва электрон 
савдоларда қатнашиш учун махсус ахборот порталида эълон берган кундан 
бошлаб 25 кун ичида Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржасининг 
ҳисоб-китоб-клиринг палатасида иккинчи депозит хисобварақ тарзида 
очилган шахсий ҳисобварағига бошланғич нархнинг 0,05 фоизи миқдорида 
биржанинг воситачилик йиғими сифатида аванс тўловини амалга оширади. 
Бюджетдан маблағ олувчи тўлов топшириқномасининг “Тўловчининг 
номи” устунида ғазначилик бўлинмасининг номи, “Тўловчининг 
ҳисобрақами” устунида – тегишли ғазна ҳисобварағи, “Тўлов мақсади” 
устунида – бюджетдан маблағ олувчининг шахсий ҳисобварақ рақами ва 
бюджетдан маблағ олувчининг номи, бюджет таснифининг тегишли коди, 
тўловни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатлар, тўлов мақсади, шунингдек 
давлат харидлари бўйича савдоларда қатнашиш учун гаров (залог) суммаси 
ўтказиладиган ID (шахсий ҳисобварақ) рақами (гаров (залог) суммаси 


246 
ўтказиш учун “ЎзРТХАБ” ОАЖ ҳисоб-китоб-клиринг палатасидан 
олинган ID рақам) кўрсатилади. 
Агарда бюджетдан маблағ олувчининг Ўзбекистон республика товар 
хом-ашё биржасининг Ҳисоб-китоб-клиринг палатасида иккинчи депозит 
хисобварақ тарзида очилган шахсий ҳисобварағи биржа хизматини 
(бошланғич баҳо ҳисоб-китобидан) тўлаш учун етарли маблағ бўлмаса, 
бюджетдан маблағ олувчи томонидан махсус ахборот порталига эълон 
жойлаштирилган кундан бошлаб 25 кун ўтиши билан талабнома автомат 
тарзда ўчирилади. 
Қоғоз форматдаги савдолар баённомаси биржа ёки биржанинг 
минтақавий савдо майдони ва етказиб берувчи (унинг агенти) томонидан 
икки нусхада имзоланиши керак, улардан бири буюртмачига (унинг 
агентига) берилади. 
Буюртмачи ва савдоларда ғолиб чиққан етказиб берувчи савдолар 
баённомаси асосида савдолар ғолиби аниқланган пайтдан бошлаб беш иш 
куни мобайнида ҳар бир лот бўйича алоҳида контракт тузиши шарт. 
Бюджетдан маблағ олувчи томонидан махсус ахборот порталига 
(электрон савдо тизимига) жойлаштирилган эълон (талабнома) бўйича 
товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар битта ёки умуман таклиф тушмаган 
ҳолларда, савдо ўтказилмаган деб ҳисобланади ва бу тўғрисида савдо 
баённомаси (тикет) нусхасини Ўзбекистон республика товар-хом ашё 
биржаси ёки унинг ҳудудий бўлимлари 1 кун ичида тегишли бюджетдан 
маблағ олувчиларга ёки уларнинг агентларига тақдим қилади.
Хулоса қилиб айтганда, давлат харидлари тизимини самарали 
ташкил этиш давлат харидларига кичик бизнес субъектларини янада 
кўпроқ жалб қилиш, давлат эҳтиёжлари учун товар ва хизматларни сотиб 
олишда мақбул нархларни қўллаш, пировардида бюджет маблағларидан 
самарали фойдаланиш, давлат маблағларининг мақсадсиз ишлатилиши-
нинг олдини олиш, бюджет харажатларининг самарали ижросини таъмин-
лашга қаратилган. 


247 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling