Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-Ҳунар таълим


Download 110.29 Kb.
bet1/10
Sana23.04.2023
Hajmi110.29 Kb.
#1383812
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ish joylarini komp dastur


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ

Ўрта махсус, касб-Ҳунар таълимИ Маркази



Руйхатга олинди
______________




ТАСДИКЛАНДИ”
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2016 йил
6 апрелдаги № 137 буйруги




ИШ ЖОЙЛАРИНИ КОМЬЮТЕРЛАШТИРИШ

ФАНИ

ЎҚУВ ДАСТУРИ


Тошкент-2016

Укув дастури Урта махсус, касб-хунар таълими муассасаларининг Ахборот – методик таъминлаш хизмати хузуридаги “Урта методик бирлашмалари”нинг 2016 йил 19 январдаги 1-сонли йигилиш баённомаси хамда Олий ва урта махсус, касб-хунар тайёрлов йуналишлари буйича Мувофиклаштирувчи кенгашнинг 2016 йил 26 мартдаги 2-сонли мажлис баёни билан макулланган.


Тузувчилар: Маханов К., Ҳасанов А.,Якупова А., Лочинова Н.-Тошкент молия ва иқтисодиёт коллежининг “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедраси ўқитувчилари

Тақризчи :
Мамаражабов М. - Тошкент Давлат педагогика университети “Информатика ва таълимда ахборот технологиялари” кафедраси мудири
1 . УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
КИРИШ.
Мустақиллигимизнинг биринчи кунлариданоқ таълим тизимида туб ислоҳотлар амалга оширилиб келмоқда. Қисқа муддат ичида мамлакатимизнинг барча ҳудудларида энг сўнгги техника ва технологиялар билан жиҳозланган минглаб замонавий муҳташам академик лицей ва касб, ҳунар коллежлари қад кўтарди. Ўз ўрнида, барча турдаги таълим муассасаларини энг замонавий компьютер ва ахборот-коммуникация технологиялари билан жиҳозлаш, бўлажак мутахассисларни эса ушбу технологияларни мукаммал эгаллашга ўргатиш орқали уларни етук мутахассислар қилиб тайёрлаш мақсад қилиб қўйилган.
Бу масалага давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз томонидан алоҳида эътибор қаратилиб келмоқда.
Президентимиз И.А.Каримовнинг 2001 йил Олий Мажлиснинг 5-сессиясида сўзлаган нутқида ахборот технологиялари ва компьютерларни жамият ҳаётига, кишиларнинг турмуш тарзига, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ҳамда олий ўқув юртларига жадаллик билан олиб кириш ғоясини илгари сурган эди.
Бу ғоянинг илк натижаси сифатида Президентимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 23 майда қабул қилинган 230-сонли «2001—2005 йилларда компьютер ва ахборот технологияларини ривожлантириш, «Интернет»нинг халқаро ахборот тизимларига кенг кириб боришини таъминлаш дастурини ишлаб чиқишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги, қарорлари қабул қилинди. 2002 йил 30 майда эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги фармони, мазкур фармонни амалга ошириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги «2002–2010 йилларда компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш дастури» тўғрисидаги қарори эълон қилинди.
Ҳаётимизга жадал суръатлар билан кириб келаётган энг сўнгги авлод компьютер ва ахборот технологияларини ўргатиш, уларни амалда қўллай олиш малака ҳамда кўникмаларини бериш мазкур дастурнинг асосий мақсади қилиб қўйилган.

Download 110.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling