Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўрта махсус, касб-Ҳунар таълим


ФАННИНГ ЎҚУВ РЕЖАДАГИ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ, УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН УЗВИЙЛИГИ ВА КЕТМА-КЕТЛИГИ


Download 110.29 Kb.
bet3/10
Sana23.04.2023
Hajmi110.29 Kb.
#1383812
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Ish joylarini komp dastur

ФАННИНГ ЎҚУВ РЕЖАДАГИ БОШҚА ФАНЛАР БИЛАН ЎЗАРО БОҒЛИҚЛИГИ, УСЛУБИЙ ЖИҲАТДАН УЗВИЙЛИГИ ВА КЕТМА-КЕТЛИГИ.
Фаннинг ўқитилиш семестри намунавий ўқув режадан келиб белгиланади, фаннинг ўзлаштирилиши яхши самара беришини назарда тутган ҳолда, уни 2-курсда ўтилиши тавсия қилинади.
Дастурни амалга оширишда ўқув режада режалаштирилган фан блоклари кесимидаги фанлар таркиби қуйидагича:
Умумтаълим фанлари: Математика, информатика, ахборот технологиялари.
Умумкасбий фанлар: Иқтисодиёт назарияси, микроиқтисодиёт, сттистика, пул муомаласи ва кредит, солиқ тизими, меҳнат муҳофазаси.
Фанни услубий жиҳатдан назарий ва амалий машғулотлар узвийлиги тарзида ташкил этилиши, бунда, назарий дарсларга фан дастурининг 30%, амалий дарсларга эса 70% ажратилиши яхши самара беради. Машғулотларнинг ўтилиш кетма-кетлиги фаннинг мавзуий тақсимланишида келтирилган тартибда ўтилиши тавсия қилинади.
2. АСОСИЙ ҚИСМ
1-мавзу: Кириш. "Иш жойларини компьютерлаштириш" фанининг мақсад ва вазифалари Шахсий компьютерлар ва улар ёрдамида иш юритиш.
Мустақил давлатимизнинг ривожланиши учун етук, чуқур билим ва кўникмаларга эга бўлган кадрларнинг зарурлиги. Ҳозирги замон ҳисоблаш техникаси воситалари ва уларнинг иқтисодиётда тутган ўрни. Фаннинг ўқитилишидан мақсад ва олдига қўйилган вазифалар. Шахсий компьютерлардан фойдаланишнинг қулайлиги ва бу мақсадда қўлланиладиган дастурлар ҳақида маълумотлар.
Компьютер қурилмалари ва улардан фойдаланиш. Компьютерни ишга тушириш ва ўчириш тартиби. Компьютердан фойдаланишда техника хавфсизлиги. Компьютерларда хотирани ташкил этиш. Хотира ҳажми. Файл ва папкалар ҳосил қилиш ҳамда уларни дискда оптимал жойлаштириш.
1-бўлим: Шахсий компьютерлар учун дастурлар турлари.
1.1. –мавзу: Тизимли дастурлар тавсифи ва турлари.
Тизимли дастур тавсифи. MS-DOS, NC ва WINDOWS OS дастурлари; уларнинг имкониятлари, қўлланилиш шароитлари.
1.2. –мавзу: Амалий дастурлар тавсифи ва турлари.
Амалий дастур тушунчаси. Амалий дастурлар турлари: матн муҳаррирлари (Лексикон, WD, Word ва бошқалар), электрон жадваллар (SC4, Excel ва бошқалар), маълумотлар омборини бошқариш тизимлари (Dbase, FoxPro, Access ва бошқалар), бухгалтерия дастурлари, банк дастурлари ва бошқалар ҳақида тушунчалар.

Download 110.29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling