3-бўлим: Бухгалтерия ҳисобини компьютер ёрдамида юритиш.
3.1. –мавзу: 1С: бухгалтерия дастури ҳақида маълумот ва унинг турли тизимларда қўлланилиши.
Бухгалтерия ҳисобининг асосий тушунчалари: счетлар, дебит, кредит, сальдо, аналитик ҳисоб, баланс, бошланғич ҳужжатлар ва бошқалар.
3.2. –мавзу: Бухгалтерия дастурини компьютерга киритиш ва дастур билан ишлаш асослари..
«1С: Бухгалтерия» дастурининг турли компьютер тизимларида ишлатилиши. Дастурни компьютерга ўрнатиш. Ташкил этиладиган ишчи ўринлари ва уларнинг сони. Дастурни ишга тушириш. Дастур ишчи ойнасининг тузилиши. Дастур менюси билан ишлаш асослари. Меню элементлари ва уларнинг ташкил этувчилари. Ёрлиқлари ва тугмалари. «1С: Бухгалтерия» дастури ёрдамида ҳисобни юритиш асослари. Счетлар системаси икки ёқлама ёзув. Менюнинг Отчетность бўлими. Баланс ва ихтиёрий ҳисоботларни дастур ёрдамида ҳосил қилиш. Ҳужжат структурасини ташкил этиш.
3.3. –мавзу: Шахсий компьютерлар ва ахборот-коммуникация технологияларидан иқтисодиётнинг турли соҳаларида фойдаланишнинг ривожланиш истиқболлари
Шахсий компьютерларнинг кенг кўламда тарқалиши ва турли соҳалар бўйича иш юритишда қўлланилаётганлиги. Фан ва техниканинг ривожланиши натижасида имконияти, тезкорлиги жиҳатидан олдингиларидан устун бўлган компьютерларнинг ва ахборот-коммуникация технологияларининг пайдо бўлаётганлиги.
3. Мустақил таълим мавзулари:
Тизимли дастурлар тавсифи ва турлари
Амалий дастурлар тавсифи ва турлари
MS Word ёрдамида мутахассисликка оид турли бланка ва ҳужжатларни ҳосил қилиш.
MS Excel ёрдамида мутахассисликка оид турли жадвалларни ҳосил қилиш ва қайта ишлаш.
MS Power Point, FotoShop ва бошқа график муҳаррирларда тасвирларни яратиш ва тақдимот қилиш
MS Access ёрдамида мутахассисликка оид маълумотлар омборини ҳосил қилиш ва бошқариш.
Visual Basic дастури воситасида мутахассисликка оид амалларни бажариш
Локал ва глобал тармоқлар. Мутахассисликка оид маълумотларни Интернетдан олиш..
1С: бухгалтерия дастури ҳақида маълумот ва унинг турли тизимларда қўлланилиши.
Бухгалтерия дастурини компьютерга киритиш ва дастур билан ишлаш асослари..
Шахсий компьютерлар ва ахборот-коммуникация технологияларидан иқтисодиётнинг турли соҳаларида фойдаланишнинг ривожланиш истиқболлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |