Тошкент молия институти


  10.4. Ўзбекистон Республикасида давлат харидини амалга ошириш


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet101/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 


237 
10.4. Ўзбекистон Республикасида давлат харидини амалга ошириш 
механизмлари ва унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 7 февралдаги 
ПҚ-1475-сонли “Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга 
кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида”ги 
қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 
ҳузурида Давлат харидлари бўйича ҳукумат комиссияси ташкил қилинди. 
Ҳукумат комиссиясига Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси 
томонидан ташкил этиладиган электрон савдоларда амалга ошириладиган 
давлат харидлари бўйича товарлар рўйхатини аниқлаш ҳамда кичик бизнес 
субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар бўйича товарлар 
(иш, хизмат) гуруҳига ўрнатилган минимал улушлар (квота) миқдорини 
белгилаб бориш ва бошқа вазифалар топширилган.
Бюджетдан маблағ олувчилар Ўзбекистон республика товар-хом ашё 
биржаси томонидан ташкил этиладиган электрон савдоларда амалга 
ошириладиган давлат харидлари бўйича товарлар рўйхати, кичик бизнес 
субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар бўйича товарлар 
(иш, хизмат) гуруҳи ва уларга ўрнатилган минимал улушлар (квота) 
миқдори тўғрисида махсус тасдиқланган жамланма жадвалга мувофиқ 
харажатларни амалга оширишлари талаб қилинади. Бюджетдан маблағ 
олувчилар 2011йилнинг 1 апрелидан бошлаб юқоридаги қарор билан 
тасдиқланган марказлашган маблағлар ҳисобига давлат эҳтиёжлари учун 
тўлиқ (100 фоиз миқдорда) кичик бизнес субъектлари томонидан амалга 
ошириладиган харидлар бўйича товарлар (иш, хизмат) гуруҳига (ПҚ-1475-
сонли қарорнинг 3-иловаси) мувофиқ фақатгина кичик бизнес субъектлари 
билан шартномалар имзолашлари мумкин.
Шунингдек, бюджетдан маблағ олувчилар 2011 йилнинг 1 апрелидан 
бошлаб Ҳукумат комиссиясининг 2011 йил 15 февралдаги 1-сонли 


238 
йиғилиш баённомасининг
1
2- иловасига 
мувофиқ кичик бизнес 
субъектлари томонидан амалга ошириладиган товар(иш, хизмат)лар 
бўйича давлат харидларини уларга ўрнатилган энг кам улушлар (квота) 
миқдорларидан кам бўлмаган тарзда кичик бизнес субъектлари орқали 
амалга оширишлари лозим. 
Бюджетдан маблағ олувчи ташкилотлар тўлиқ (100 фоиз миқдорда) 
кичик бизнес субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар 
бўйича махсус ахборот порталига савдо ўтказиш ёки электрон савдо 
ўтказиш тўғрисида эълонларни жойлаштиришда, эълон шартида фақатгина 
кичик бизнес субъекти қатнашиши мумкинлигини кўрсатиб ўтишлари 
лозим. Бунда, порталнинг ахборот базасида тегишли маълумотлар 
бўлмаган ҳолларда, товар (иш, хизмат) етказиб берувчилар бюджетдан 
маблағ олувчиларга ушбу эълонлар бўйича савдода қатнашиш учун 
тегишли статистика ёки солиқ органлари томонидан тасдиқланган товар 
(иш, хизмат) етказиб берувчининг кичик бизнес субъектига кириши 
тўғрисидаги маълумотни тақдим қилишлари лозим. Ўзбекистон 
республика товар хом-ашё биржаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари тўлиқ 
(100 фоиз миқдорда) кичик бизнес субъектлари томонидан амалга 
ошириладиган 
харидлар 
бўйича 
махсус 
ахборот 
порталига 
жойлаштирилган талабномалар бўйича электрон савдоларда фақат кичик 
бизнес субъектлари иштирок этишларини таъминлайди. 
Ғазначилик органларининг юридик мажбуриятларни рўйхатдан 
ўтказиш ва нархлар мониторинги бўлими ходимлари бюджетдан маблағ 
олувчилар тақдим қилган фақат тўлиқ (100 фоиз миқдорда) кичик бизнес 
субъектлари томонидан амалга ошириладиган харидлар бўйича тузилган 
шартномаларни “Ғазначилик” дастурий мажмуида рўйхатга олишда товар 
(иш, хизмат) етказиб берувчини кичик бизнес субъектига кириш ёки 
кирмаслигини назорат қилади. Бунда, ғазначилик органларининг юридик 
мажбуриятларни рўйхатдан ўтказиш ва нархлар мониторинги бўлими 
1
электрон кўринишда Ғазначиликнинг сайтида жойлаштирилган (www.treasury.uz)  


239 
ходими бюджетдан маблағ олувчиларнинг юқоридаги шартномаларини 
“Ғазначилик” дастурий мажмуига киритишда, товар (иш, хизмат) етказиб 
берувчини киритишда, унинг кичик бизнес субъектига киришини ушбу 
дастурий мажмуада кўргандан сўнг охиригача расмийлаштирадилар. Акс 
ҳолда, ушбу шартномаларни ғазначилик бўлинмалари томонидан 
бюджетдан маблағ олувчига рўйхатдан ўтказилмасдан қайтарилади. 
Шунингдек, бюджетдан маблағ олувчилар кичик бизнес субъектлари 
томонидан амалга ошириладиган товарларга (иш, хизмат) ўрнатилган энг 
кам улушларга (квота) мувофиқ харажатларни амалга оширишларини 
мониторинг қилиб боради. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   97   98   99   100   101   102   103   104   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling