Тошкент молия институти
тартибга солувчи даромадлар
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
тартибга солувчи даромадлар – бюджет тизими бюджетлари
ўртасида ажратмалар нормативлари белгиланадиган умумдавлат солиқлари 294 ва бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек солиқ бўлмаган тўловлар. Солиқ бўлмаган тўловларга бюджет тизими бюджетларига келиб тушадиган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўлмаган тўловлар киради; тузилган контрактлар реестри – томонлар имзолаган ва биржа штампи билан тасдиқланган контрактлар рўйхати; вақтинчалик касса узилиши – жорий молия йилининг муайян даврида бюджет тизими бюджетларининг харажатлари даромадларидан вақтинчалик ошиб кэтиши; вақтинчалик харажатлар сметаси – бюджет ташкилотининг (ёки бюджет маблағлари олувчининг) харажатлар сметаси тасдиқлангунига ва рўйхатдан ўтказилгунига қадар амал қиладиган, унда қонун ҳужжатларидаги ўзгартиришлар ҳисобга олинган ҳолда унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳар ой учун акс эттириладиган ҳужжат; харажатлар моддаси – бюджет тизими бюджетлари харажатларини иқтисодий йўналиши ва тўловларнинг аниқ турлари бўйича белгиловчи бюджет таснифининг бир қисми; харажатлар сметаси – бюджет ташкилоти ёки бюджет маблағлари олувчи томонидан молия йили учун тузиладиган ва тасдиқланадиган, унинг учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар харажатлар моддалари бўйича акс эттириладиган ҳужжат; харажатларни молиялаштириш (тўлаш) – бюджет ижроси жараёнида харажатлар рўйхати ва сметасига киритиладиган ўзгартиришларни ҳисобга олган ҳолда тегишли йил учун тасдиқланган бюджет параметрларига ҳамда бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларига мувофиқ тузилган бюджет харажатларининг чораклар бўйича тақсимланган йиллик рўйхатига биноан амалга ошириш; Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling