Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet123/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

ҳудудий молия органлари – Қорақалпоғистон Республикасининг 
Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия 
бошқармалари, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия 
бўлимлари. 
Ҳукумат комиссияси – давлат харидлари бўйича Ҳукумат 
комиссияси;
Ҳукумат комиссиясининг ишчи органи – Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги Ғазначилиги;
жамланма харажатлар сметаси – юридик шахс мақомига эга 
бўлмаган ва тегишли давлат бошқарув органлари ҳузуридаги 
марказлаштирилган бухгалтериялар ва тегишли ҳокимиятларнинг 
бухгалтериялари томонидан хизмат кўрсатилаётган ташкилотлар бўйича 
тузиладиган молиявий ҳужжат; 


292 
контракт – савдолар натижалари тўғрисида электрон тизим 
томонидан шакллантирилган, шартнома кучига эга бўлган протокол;
контрактни рўйхатдан ўтказиш – томонлар имзолаган контрактни 
тузилган контрактлар реестрига биржа томонидан киритиш;
марказлашган тадбирлар учун смета вазирликлар, идоралар ва 
ҳокимиятлар бошқармалари ва бўлимлари томонидан марказлаштирилган 
ҳолда амалга ошириладиган харажатлар бўйича тузиладиган ва ҳар бир 
марказлашган тадбир учун алоҳида ишлаб чиқиладиган режа – молиявий 
ҳужжат; 
махсус ахборот портали – биржанинг буюртмачиларнинг электрон 
аукцион савдолар ўтказиш тўғрисидаги эълонлари ва харид жараёни 
қатнашчилари учун зарур бўлган бошқа ахборот жойлаштирилиши ва 
кўздан кечирилишини таъминлайдиган махсус сайти;
молия йили – биринчи январдан ўттиз биринчи декабр куни 
охиригача бўлган вақтни ўз ичига олувчи давр;
молиявий мажбурият – бюджет ташкилотларида ва бюджетдан 
маблағ олувчиларда уларга пул маблағларини ўтказиб бериш 
мажбуриятини юкловчи ҳужжатлар, шу жумладан ижро ҳужжатлари 
асосида юзага келадиган мажбуриятлар; 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   119   120   121   122   123   124   125   126   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling