Тошкент молия институти
Молия вазирлиги Ғазначилигининг
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
Молия вазирлиги Ғазначилигининг
асосий вазифалари 59 харажатлар сметаси ва рўйхатга олинган шартномаларда назарда тутилган қатъий суммалар доирасида товар(иш, хизмат)лар етказиб берувчиларнинг бевосита ҳисобрақамларига бюджет маблағлари олувчилар номидан ва уларнинг топшириғи бўйича тўловларни амалга ошириш орқали тўлов интизомига сўзсиз риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминлаш; давлат бюджети ғазна ижросининг бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, давлат бюджети ижроси ҳақида ахборот йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат ички ва ташқи қарзларига хизмат кўрсатиш, Ўзбекистон Республикаси кафолатларини ижро этиш. Молия вазирлиги Ғазначилиги марказий аппаратининг ташкилий тузилиши 3.4-расмда кўрсатилган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси молия вазирига зарур ҳолларда Ғазначиликнинг марказий аппарати ва унинг бўлинмалари тузилмасига молия органлари бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартишлар киритиш ҳуқуқи берилган. Бугунги кунга келиб Ғазначилик ва унинг ҳудудий бўлинмалари штатлари шакллантирилган бўлиб, марказий Ғазначиликка 92 та, Ғазначилик ҳудудий бўлинмаларига 2261 та, жами Ғазначилик тизимига 2353 та штат бирлиги ажратилган. Лекин давлат бюджети ғазна ижроси билан қамраб олинаётган жараёнларни ҳисобга оладиган бўлсак, ғазначилик орқали бюджет даромадлари ва харажатлари ижроси, бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларнинг даромад ва харажатлари ижроси, бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари тушуми ва сарфи ижроси амалга оширилаётганлигини, бу билан боғлиқ бўлган иш ҳажмининг ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, Ғазначилик амалиёт бошқармалари бўлинмалари штатлари сонини қайта кўриб чиқиш зарурлигини эътироф этиш лозим. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling