Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

Давлат 
мулкини 
хусусийлаштиришдан 
тушган 
маблағлар 
жамғармасининг даромадлари:

давлат мулки бўлган корхоналарни, хўжалик жамиятларининг 
устав жамғармаларидаги акцияларни (улушларни), ер участкалари ва 
бошқа мол-мулкни реализация қилиш;

устав жамғармасида давлат улуши бўлган хўжалик жамиятларини 
тугатишдан тушган тушумлар; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан 
шакллантирилади. 


214 
Давлат 
мулкини 
хусусийлаштиришдан 
тушган 
маблағлар 
жамғармасининг маблағларидан: 

хусусийлаштиришдан тушган умумий маблағлардан Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасининг қарорига кўра бир йўла тўланадиган тўловлар; 

давлат активларини олиш бўйича белгиланган тартибда бекор 
қилинган шартномаларга доир маблағларни қайтариш;

давлат активларини реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар; 

давлат корхоналарини хусусийлаштиришда акцияларни чиқариш, 
сақлаш ва реализация қилиш билан боғлиқ харажатлар; 

баҳолаш, илмий-тадқиқот, аудиторлик, молиявий, консалтинг 
ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, мустақил экспертларнинг амалий 
тадқиқотларни бажариш, тегишли экспертизани ўтказиш, норматив-
услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, давлат активларини сотишдан 
олдинги тайёргарликни ўтказиш хизматлари ҳақини тўлаш харажатлари; 

юридик 
шахсларнинг 
акциялари, 
улушлари, 
пайларини, 
шунингдек бошқа активларни давлат манфаатларини кўзлаб олиш билан 
боғлиқ харажатлар; 

давлат активларини бошқариш бўйича хизматлар ҳақини тўлаш 
харажатлари; 

белгиланган 
тартибда 
аниқланадиган 
бошқа 
мақсаддаги 
харажатлар учун фойдаланилади. 
Давлат 
мулкини 
хусусийлаштиришдан 
тушган 
маблағлар 
жамғармасининг маблағлари қуйидагича тақсимланади ва йўналтирилади: 
1) хусусийлаштиришдан, давлат активларининг тузилган ҳамда 
бекор қилинган олди-сотди шартномалари бўйича жарималар ва пенялар 
суммаларидан, берилган кредитлар ва қарзлардан тушган маблағларга 
тааллуқли қисми: 

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 


215 

ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантириш 
лойиҳаларини 
молиялаштириш, бозор инфратузилмаси институтларини шакллантириш 
учун 
Қорақалпоғистон 
Республикасининг 
республика 
бюджети, 
вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар 
бюджетига; 

уларни мақсадли равишда фақат бозор инфратузилмасини 
ривожлантириш ва тадбиркорларни ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга 
йўналтириш учун Ўзбекистон Савдо-саноат палатасига; 

тақсимлаш ва бошқариш вазифаларини амалга ошириш билан 
боғлиқ харажатларни қоплаш учун давлат активларини бошқарувчи 
ваколатли органнинг ҳисобварақларига, шу жумладан Хусусийлаштириш 
бўйича давлат дастурини амалга ошириш, давлат активларини 
хусусийлаштириш жараёнини ахборот жиҳатидан таъминлаш ва қўллаб-
қувватлаш, шунингдек қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш 
харажатларига; 
2) резидентлар томонидан ер участкаларини хусусийлаштиришдан 
тушган маблағларга тааллуқли қисми: 

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига; 

Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетига
вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар 
бюджетига 
инфратузилмани 
ривожлантириш 
ҳамда 
ҳудудларни 
ободонлаштириш учун мақсадли равишда фойдаланишга.
2-қисмида кўрсатилган йўналишлар бўйича тақсимланадиган 
маблағлар улуши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 
қарори билан белгиланади. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling