Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

-доимий 
-вақтинчалик 
Марказлаштири
ш даражасига 
кўра 
марказлашган; 
марказлашмаган 


208 
Республикасида эса ижтимоий суғурта функцияларини Пенсия 
жамғармаси бажаради. 
Даврийлик хусусиятига кўра бюджетдан ташқари фондларни доимий 
ва вақтинчалик фондларга ажратиш мумкин, дедик. Вақтинчалик фондлар 
маълум бир даврга тузилиб, ўзининг пировард мақсадини амалга 
оширганидан сўнг тугатилади. Масалан, Ўзбекистон Республикасида 
вақтинчалик фондлар жумласига Мактаб таълими фондини мисол қилиш 
мумкин. Ушбу фонднинг ташкил этилиши ва фойдаланилиши 2004-2009 
йилларга мўлжалланган Мактаб таълимини ривожлантириш давлат 
умуммиллий Дастурини амалга ошириш билан боғлиқдир. 
Давлат мақсадли жамғармаларининг шаклланиш манбалари ва 
маблағларидан фойдаланиш йўналишлари. Бюджетдан ташқари 
фондлар мақсадли фойдаланиш учун йўналтирилган. Одатда, фонднинг 
номида унинг мақсади ва харажатларнинг мақсадли йўналтирилиши акс 
этади. 
Бюджетдан ташқари фондларни шакллантириш манбалари 
уларнинг олдида турган вазифаларнинг характери ва кўламига қараб 
белгиланади. 
Манбаларнинг 
турли-туманлиги 
ва 
ҳажмига 
ривожланишнинг у ёки бу босқичидаги мамлакатнинг иқтисодий ва 
молиявий ҳолати бевосита таъсир кўрсатади. 
Бюджетдан ташқари фондларнинг шаклланиш манбалари нисбатан 
ҳам доимий, ҳам вақтинчалик бўлиши, шунингдек, мамлакатнинг 
маъмурий-ҳудудий тузилмалари бўйича ҳам турлича бўлиши мумкин.
Бюджетдан ташқари фондларнинг маблағларидан фойдаланиш 
йўналишлари фондларнинг мақсади, аниқ иқтисодий шароитлар ҳамда 
ишлаб чиқилган ва амалга оширилаётган дастурлардан келиб чиқиб 
белгиланади. Маблағларнинг маълум бир қисми таъсисчилик фаолиятига, 
шунингдек, қимматли қоғозларга қўйилади. Бюджетдан ташқари фондлар 
инвестор ҳамда молия бозори субъекти сифатида иштирок этиши мумкин, 
чунки кўп ҳолларда фондлар маблағларининг шаклланиш вақти билан 
ишлатиш вақти мос келмайди ва натижада фондлар ихтиёрида вақтинча 
бўш маблағлар пайдо бўлади, уларни молия бозорида фойдали 
жойлаштиришга 
имкон 
туғилади, 
иккинчидан, 
маблағларни 
инвестициялашдан олинган даромадлар тегишли фондга қўшимча даромад 
келтиради.

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling