Тошкент молия институти


-расм. Бюджетдан ташқари фондларнинг таърифланиши


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

9.1.-расм. Бюджетдан ташқари фондларнинг таърифланиши 
Бюджетдан ташқари фондлар давлат молияси тизимининг таркибий 
бўғини бўлиш билан бирга, бир неча ўзига хос хусусиятларга эга: 

давлат 
ҳокимияти 
ва 
бошқаруви 
органлари 
томонидан 
режалаштирилади ҳамда қатъий мақсадли йўналтирилган бўлади; 

фондлар 
маблағларидан 
бюджетга 
киритилмаган 
давлат 
харажатларини молиялаштириш учун фойдаланилади; 

асосан юридик ва жисмоний шахсларнинг мажбурий ва ихтиёрий 
ажратмалари асосида шакллантирилади; 

фондларга суғурта бадалларини тўлаш ва бу борадаги ўзаро 
муносабатлар солиқ характерига эга, яъни бадалларнинг миқдори ва 
суғурта тарифлари давлат томонидан белгилаб қўйилади ҳамда барча 
тўловчилар учун мажбурий ҳисобланади; 
Будже
тдан
 т
ашқа
ри
 фо
н
длар
 
маълум бир ижтимоий гуруҳлар ва аҳоли табақалари 
манфаатлари учун миллий даромадни қайта 
тақсимлашнинг бир усули 
давлат томонидан буджетга киритилмаган баъзи 
жамоат еҳтиёжларини молиялаштириш учун мустақил 
тезкорлик (оперативлик) асосида молиявий 
ресурслардан қатъий мақсадли фойдаланиш шакли 
умумдавлат ёки ҳудудий аҳамиятидаги аниқ 
ижтимоий-иқтисодий еҳтиёжларни молиялаштириш 
учун мамлакат молиявий ресурсларини қайта 
тақсимлаш ва фойдаланишнинг махсус шакли 


204 

фондларнинг пул маблағларига давлат эгалик қилади, улар қонун 
ҳужжатларида кўзда тутилмаган мақсадларга ишлатилмайди;

фондлар маблағларидан махсус кўрсатмаларга мувофиқ давлат 
томонидан белгиланган мақсадларда фойдаланилади. 
Юқоридаги расмда (9.1-расм) кўрсатилганидек, бюджетдан 
ташқари фондлар – давлат томонидан баъзи жамоат эҳтиёжларини 
қўшимча молиялаштириш учун мустақил тезкорлик асосида молиявий 
ресурслардан қатъий мақсадли фойдаланиш шаклидир.
Мустақилликка эришган дастлабки йилларда давлат молия тизимида 
ҳам қатор ўзгаришлар амалга оширилди. 1992 йилда Ўзбекистон 
Республикаси давлат молия тизимида бир неча давлат бюджетдан ташқари 
мақсадли жамғармалари ташкил этилди ва фаолият юрита бошлади
Бандликка кўмаклашувчи жамғарма, Минерал-хомашё ресурсларини 
тиклаш фонди, Республика йўл фонди, Ижтимоий суғурта фонди, Касаба 
уюшмалари федерацияси кенгаши фонди кабилар шулар жумласидандир. 
Уларнинг ҳар бири маълум вазифаларни бажариш учун ташкил этилган. 
Бандликка кўмаклашувчи жамғарма ишсизлик масалаларини ҳал этса, 
Минерал-хомашё ресурсларини тиклаш фонди - минерал-хомашё 
базаларини ривожлантириш учун маблағларни жалб этар эди. Йўл фонди 
Ўзбекистон 
ҳудудида 
автотранспорт 
коммуникацияларини 
ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлаш муаммоларини ҳал этса, 
Ижтимоий суғурта фонди ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта учун 
йўналтирилар, Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши фонди 
меҳнаткашлар ҳуқуқларини таъминлаш вазифасини бажариш учун 
тузилган эди. 
1995 йилдан бошлаб маблағлардан фойдаланишнинг мақсадли 
йўналтирилганлигини сақлаган ҳолда, давлат бюджети таркибида давлат 
мақсадли бюджетдан ташқари фондлари жамланди. Ушбу чора давлатнинг 
барча маблағларини давлатнинг фискал органлари назорати остида 
жамлаш имконини берди. 
2014 йилдан амалга киритилган Бюджет Кодексининг 46-моддасига 
мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети 
таркибига қуйидагилар киради: 

Давлат бюджети;

давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари; 

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 
маблағлари.
Ҳозирги вақтда жамланма бюджет таркибидаги давлат мақсадли 
жамғармалари қаторига Бюджет Кодексининг 36-моддасида назарда 
тутилган қуйидаги жамғармалар киради: 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Пенсия жамғармаси; 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлиги 
ҳузуридаги 
Республика йўл жамғармаси; 


205 

Давлат 
мулкини 
хусусийлаштиришдан 
тушган 
маблағлар 
жамғармаси; 

Ўзбекистон Республикасининг Бандликка кўмаклашиш давлат 
жамғармаси; 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик 
лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал 
таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси;

Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлиги 
ҳузуридаги 
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Олий ўқув 
юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling