Тошкент молия институти


Бюджетдан ташқари фондларнинг гуруҳланиши


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

Бюджетдан ташқари фондларнинг гуруҳланиши. Бюджетдан 
ташқари фондлар ҳақида гап кетганда шуни таъкидлаш лозимки, бу 
фондлар ҳар доим ҳам давлатга тегишли бўлмайди, жамият тараққиёти, 
ижтимоий-иқтисодий ва маънавий эҳтиёжларнинг кенгайиши жамият 
аъзоларининг кенгайиб бораётган турли хил эҳтиёжларини қондиришга 
қаратилган 
нодавлат 
мақсадли 
фондларининг 
шаклланиши 
ва 
ривожланишига туртки бўлди. Мақсадли жамғармаларни қуйидаги 
хусусиятлар бўйича таснифлаш мумкин (9.2-чизма): 
Буджетдан
 ташқари 
фондларнинг гуруҳланиши 
Тузилишига
кўра 
Амал
 қилиш 
муддатига кўра 
Шакллантири
ш
 усулига кўра 
бюджет
маблағлари; 
фондларнинг ўз 
маблағлари 
доимий; 
вақтинчалик 
махсус
солиқлар; 
давлат буджетидан 
ажратмалар 
Кимга
 
тегишлилигига
кўра 
Марказлашиш
 
даражасига 
кўра 
Мақсад
 ва 
вазифаларига
кўра 
давлат

давлатлараро; 
халқаро 
марказлашган; 
марказлашмаган 
ижтимоий;
суғурта; 
иқтисодий; кредит; илмий-
тадқиқот; инвестицион; 
екологик; сиёсий ва б. 


206 
9.2-расм. Бюджетдан ташқари фондларнинг таснифланиши
1
. 
Бюджетдан ташқари фондларнинг дастлабки тузилишига кўра: 

мақсадли фондларни ташкил қилиш учун давлат бюджетидан 
махсус ажратилган бюджет маблағлари ҳисобидан;

фондларнинг ўз маблағлари ҳисобидан (масалан, фуқароларнинг 
бадаллари, корхоналарнинг тўловлари, тадбиркорлик фаолиятидан 
даромадлари). 
Шакллантириш усулига кўра: 

махсус ўрнатилган солиқлар ва мажбурий ажратмалар ҳисобига; 

давлат бюджетидан ажратмалар ҳисобига; 

махсус ёки ихтиёрий заёмлар чиқариш йўли билан; 

қимматли қоғозларни емиссия қилиш ва жойлаштириш орқали. 
Амал қилиш муддатига кўра: 

доимий ва узоқ муддат амал қилувчи фондлар (масалан, пенсия 
фондлари, ижтимоий суғурта фондлари, бу фондлар бажарадиган 
вазифалар нисбатан доимий характерга эга бўлади); 

вақтинчалик (маълум бир муддатга) ташкил этилган фондлар, улар 
жамият ривожланишининг маълум босқичида ижтимоий-иқтисодий, 
сиёсий ёки экологик вазифаларни бажариш учун ташкил этилади. 
Эгалик қилиш ҳуқуқи ва мулкий жиҳатдан тегишлилигига кўра: 

давлатга тегишли фондлар; 

турли мақсадларда тузилган давлатлараро фондлар; 

халқаро фондлар. 
Мақсад ва вазифаларига кўра: 

ижтимоий мақсадлардаги фондлар (пенсия фондлари, бандлик 
фондлари, ногиронларни қўллаб-қувватлаш фондлари); 

суғурта фондлари (ижтимоий суғурта фонди каби); 

иқтисодий мақсадлардаги фондлар (масалан, Йўл фонди, 
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш фонди, Тикланиш ва тараққиёт 
фонди кабилар); 

кредит фондлари (фуқаролар ва хўжалик субъектларига у ёки бу 
мақсадда кредит ресурсларини бериш учун махсус ташкил этилиши 
мумкин); 

илмий-тадқиқот 
фондлари 
(маълум 
бир 
илмий-тадқиқот 
фаолиятини олиб бориш ва аниқ илмий натижаларга эришиш мақсадида 
тузилган фондлар); 

инвестицион фондлар; 

экологик мақсадлардаги миллий, халқаро ёки ҳудудий даражада 
ташкил этилган фондлар (масалан, “Экосан”, “Орол” каби фондлар); 
1
Нурмухамедова Б., Кабирова Н. “Молия”, Ўқув қўлланма. Т:, “VNESHINVESTPROM”, 2013. 140-бет. 


207 

сиёсий фондлар (у ёки бу сиёсий кучларнинг манфаатини кўзлаб 
ташкил этилиши мумкин) ва бошқалар. 
Марказлашиш даражасига кўра: 

марказлашган фондлар (бундай фондлар одатда бутун мамлакат 
миқёсида махсус ҳукумат қарорлари билан тузилади ва умумжамият 
мақсадларида марказлашган тартибда ишлатилади); 

марказлашмаган фондлар (ҳудудий ёки маҳаллий даражада, ёҳуд 
бирон тармоқ миқёсида тузилади ва чекланган манфаатларни кўзлайди, 
масалан, илмий-тадқиқот фондлари, инвестицион фондлар). 
Демак, маблағларнинг мақсадли йўналтирилишига кўра бюджетдан 
ташқари фондлар ижтимоий, иқтисодий, экологик ва бошқа фондларга 
ажратилади. Ижтимоий аҳамиятдаги фондлар ҳукуматга фаол ижтимоий 
сиёсатни амалга оширишга имкон беради. Ушбу фондлар маблағларининг 
шаклланишида асосан суғурталанувчи шахсларнинг ва тадбиркорларнинг 
суғурта бадаллари, давлат субсидиялари ва фоизсиз ссудаларидан 
фойдаланилади. Ўзбекистон Республикасида ижтимоий мақсадлардаги 
фондларга Пенсия жамғармасини, Бандликка кўмаклашувчи давлат 
жамғармасини ва бошқа нодавлат фондларни (“Нуроний”, “Меҳр нури”, 
“Сен ёлғиз эмассан” фондлари) киритиш мумкин. 
Давлатнинг ижтимоий фондлари фуқароларнинг пенсия ва 
нафақалар олиш, касаллиги, ногиронлиги, боқувчисини йўқотганлиги 
ҳолатларида ижтимоий таъминланиш, соғлиғини муҳофаза қилиш, тиббий 
хизматлардан фойдаланиш, ишсизликдан ҳимояланиш кабилар билан 
боғлиқ 
конституцион 
ҳуқуқларини 
таъминлашга 
йўналтирилган. 
Иқтисодий фондлар жамият хўжалик ва ижтимоий ҳаётининг 
ривожланишига давлат томонидан таъсир кўрсатиш имкониятларини 
кенгайтиради. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий мақсадлардаги 
фондларга Республика Йўл фонди, Тикланиш ва тараққиёт фонди кабилар 
киради. 
Олтмишинчи йилларнинг бошларидан ривожланган давлатларда 
илмий-техник фондларни ташкил этишга катта эътибор қаратилмоқда. 
Ушбу фондларнинг даромад қисмини шакллантиришда бюджет 
маблағлари билан бир қаторда, йирик компанияларнинг маблағлари, 
университетларнинг бадаллари ва бошқа манбалардан фойдаланилади. 
Ушбу фондларнинг маблағлари фундаментал тадқиқотлар олиб бориш
илмий марказлар қуриш, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги дастурларни 
молиялаштиришга йўналтирилади. 
Турли мамлакатларда уларда танланган молия сиёсатига мос 
равишда турли йўналишдаги фондлар ташкил этилади. Бир мамлакатда 
амалда бўлган фонднинг мавжудлиги, ҳатто у умуминсоний ва 
умумбашарий мақсадларни кўзласа-да, бошқа бир мамлакатда ҳам ҳудди 
шундай фонднинг мавжуд бўлишига асос бўлмайди. Масалан, Россия 
Федерациясида Ижтимоий суғурта фонди мавжуд, Ўзбекистон 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling