Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

Ўзбекистон 
Республикаси 
Бандликка 
кўмаклашиш 
давлат 
жамғармасининг даромадлари: 

белгиланган миқдордаги ягона ижтимоий тўлов тушумлари; 


216 

вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган 
даромадлар;

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан 
шакллантирилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Бандликка 
кўмаклашиш 
давлат 
жамғармасининг маблағларидан: 

ишсиз деб топилган шахсларни касбий тайёрлаш, уларнинг 
малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш харажатлари; 

ишсизлик бўйича нафақалар, бандликка кўмаклашиш ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш марказлари таклифига биноан ишлаш учун 
бошқа жойга ихтиёрий равишда кўчиб ўтиш муносабати билан 
компенсациялар тўлаш ҳамда ишсизларга моддий ёрдам бериш;

ишсиз деб топилган шахсларга муддатидан илгари пенсия 
тайинланиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси 
харажатларининг ўрнини қоплаш; 

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жамоат ишларига ҳақ 
тўлаш; 

ногиронлар, фуқароларнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 
бошқа тоифалари меҳнатидан фойдаланиш учун ихтисослаштирилган иш 
ўринларини ва ишлаб чиқаришларни ташкил этишга доир тадбирларни 
қисман молиялаштириш; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бандликка кўмаклашиш ва аҳолини 
ижтимоий муҳофаза қилиш марказларининг алоҳида бўлинмаларини 
сақлаб туриш, шунингдек уларни моддий-техник жиҳатдан таъминлаш; 

республика 
миқёсида 
ва 
ҳудудий 
миқёсда 
социологик 
кузатувларни ташкил этиш ва ўтказиш, бандлик масалалари бўйича 
аҳолининг айрим гуруҳлари ўртасида анкета сўровлари ўтказиш; 


217 

меҳнат бозорининг ҳудудий ва республика ахборот тизимларини 
яратиш ва уларнинг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш, шу жумладан 
техника воситалари олиш;

иш билан банд бўлмаган аҳолига ёрдам кўрсатиш, шу жумладан 
ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ва маслаҳат хизматлари кўрсатиш 
билан боғлиқ харажатлар

аҳоли бандлиги билан боғлиқ масалалар бўйича халқаро 
ҳамкорликни ҳамда халқаро лойиҳалар ва шартномаларни амалга 
оширишни молиялаштириш; 

чет 
элга 
ишга 
юборилган 
Ўзбекистон 
Республикаси 
фуқароларининг ишга жойлаштирилишини ташкил этиш ва уларнинг 
ижтимоий муҳофаза қилинишини таъминлаш билан боғлиқ харажатлар; 

белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун 
фойдаланилади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик 
лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал 
таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг даромадлари: 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлиги 
ҳузуридаги 
бюджетдан ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, 
академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, 
мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар; 

вақтинча бўш турган маблағларни жойлаштиришдан олинган 
даромадлар; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан 
шакллантирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан 
ташқари Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик 


218 
лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал 
таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг маблағларидан: 

умумий ўрта таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими 
муассасаларини реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, ўқув-
лаборатория ва ишлаб чиқариш ускуналари, компьютер техникаси ҳамда 
ахборот-коммуникация технологияларининг таълимга кўмаклашувчи 
бошқа элементлари, ўқув мебели ва анжомлари билан тизимли равишда 
қайта жиҳозлаш ишларини молиялаштириш; 

соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва 
мукаммал таъмирлаш ишларини молиялаштириш; 

соғлиқни сақлаш муассасаларини энг янги лаборатория, ташхис 
қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ҳамда бошқа 
тиббий аппаратлар, махсус мебел ва анжомлар билан жиҳозлаш ҳамда 
тизимли равишда қайта жиҳозлашни молиялаштириш; 

белгиланган тартибда аниқланадиган бошқа мақсадлар учун 
фойдаланилади. 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлиги 
ҳузуридаги 
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси 
даромадлари: 

Ўзбекистон 
Республикаси 
Молия 
вазирлиги 
ҳузуридаги 
Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 
ҳар йили тасдиқланадиган асосий параметрлари доирасида қишлоқ 
хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан тўланадиган ягона ер 
солиғи бўйича тушумларга мувофиқ бюджетдан ажратиладиган маблағлар; 

бюджетдан ажратиладиган мақсадли маблағлар; 

қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан 
шакллантирилади. 


219 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling