Тошкент молия институти
Ўзбекистон Республикасида давлат хариди тизимини ислоҳ
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
10.2. Ўзбекистон Республикасида давлат хариди тизимини ислоҳ
қилиш. Давлат харидларини амалга оширишда Ғазначиликнинг ўрни Дунёдаги кўплаб мамлакатлар сингари, Ўзбекистон Республикасида давлат хариди тизимини ислоҳ этишга катта эътибор қаратилмоқда. 230 Ҳукумат томонидан харид жараёнларини очиқ-ойдинлигини таъминлашга қаратилган, жумладан, харидни амалга оширишда тендер жараёнларидан кенгроқ фойдаланиш йўналишлари бўйича қатор ҳужжатлар қабул қилинмоқда. Муҳтарам Президентимиз И.А.Каримов ўз маърузаларида “…кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг кредитлар, хом-ашё ресурслари, шунингдек, давлат харидлари тизимидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш зарур. 2011 йилда Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигига махсус квоталар ажратиш орқали кичик бизнеснинг давлат харидлари тизимидан фойдаланишини кенгайтириш борасида алоҳида механизмни ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш, кичик бизнес корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни харид қилиш, кўрсатилаётган иш ва хизматларга доир давлат буюртмаларини жойлаштириш бўйича очиқ электрон тизимни босқичма-босқич жорий этиш вазифалари топширилади” 1 - дея таъкидлаганлар. Бу борада мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсад, нафақат давлат маблағларидан фойдаланишнинг самарали ҳисоб ва назоратини ташкил этиш, балки давлат буюртмачиларининг шартномавий-ҳуқуқий тартибга риоя этиш даражасини ошириш ҳам кўзда тутилган. Давлат харидини ташкил этиш бўйича мутлақо янги тамойилларга асосланган тизим шакллантирилмоқда ва табиий равишда, бу соҳада ўз ечимини кутаётган қатор муаммоларни кўрсатиш мумкин, жумладан: давлат харидини амалга оширишнинг мавжуд тизими республика миқёсида давлат эҳтиёжлари учун товарлар ва хизматларни сотиб олиш учун қилинадиган харажатларни оптималлаштириш имконини бермайди; меъёрий-ҳуқуқий базанинг етарли даражада ривожланмаганлиги, 1 Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling