Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
АННОТАЦИЯ 
Данный учебник подготовлен в рамках выполнения задач 
Министерства высшего и среднего специального образования Республики 
Узбекистан по созданию учебной литературы нового поколения в 
соответствии 
с 
усовершенствованными 
государственными 
образовательными стандартами, учебными планами и типовыми 
программами.
Учебник охватывает теоретические и практические вопросы 
организации казначейского исполнения государственного бюджета, в нём 
в соответствующих главах и параграфах освещаются сущность и значение 
казначейского исполнения государственного бюджета, деятельность 
Казначейства по организации казначейского исполнения госбюджета, 
государственных целевых фондов и внебюджетных средств бюджетных 
организаций.
Учебник подготовлен в соответствии с Типовой программой 
дисциплины “Казначейство”, входящей в учебный план направления 
бакалавриата 5230900 – “Бухгалтерский учет и аудит” (по отраслям) и 
предназначен для студентов других направлений, изучающих данный 
предмет и преподавателей. 
 



КИРИШ 
Ўзбекистон Республикасида давлат молиясини бошқариш тизимида 
олиб борилаётган ислоҳотлар, қатор вазифалар билан биргаликда, давлат 
бюджетининг ғазна ижросига босқичма-босқич ўтишни ва унинг фаолият 
механизмларини такомиллаштиришни назарда тутади. Бунда замонавий 
ахборот технологиялари ёрдамида давлат маблағларининг ҳаракати 
тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, қайта ишлаш, узатиш усулларини 
ўзлаштириш асосида давлат молиясини бошқаришнинг самарали усул ва 
воситаларини шакллантириш ва мувофиқ ҳолда ишлашини таъминлаш 
зарур бўлади. 
Мамлакатимизда давлат бюджетининг ғазна ижросини самарали 
тадбиқ этишга фақатгина барқарор ривожланиш кўрсаткичларига 
эришганимиздан кейингина муваффақ бўлинди. Ўзбекистон ҳукумати 
давлат молиясини бошқариш тизимида ҳам кенгқамровли ислоҳотларни 
муваффақиятли амалга ошириб келмоқда. Бу ислоҳотларнинг ижобий 
натижаларини давлат бюджети ғазна ижросининг муваффақиятли жорий 
этилишида кўришимиз мумкин.
Давлат бюджетининг ғазна ижроси давлат бюджети ва давлат 
мақсадли жамғармаларининг барча даромадларини, шунингдек, бюджет 
ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича тушумларини 
ягона ғазна ҳисобрақамга жамлаш ва уларнинг барча харажатларини шу 
ҳисобрақамдан амалга оширишни назарда тутади. Бу эса давлат бюджети, 
бюджетдан ташқари фондлар, бюджет ташкилотларининг бюджетдан 
ташқари маблағлари, давлат қарзлари ва уларга хизмат кўрсатиш 
жараёнларининг тезкор назоратини ва мониторингини олиб бориш, давлат 
маблағларининг самарали ишлатилишини таъминлаш, давлат молиявий 
ресурсларининг ҳаракати тўғрисида оператив тарзда маълумотларни 
жамлаш имконини беради.
Тараққиётимизнинг бугунги шароитида мамлакатимиз иқтисодиётида 
содир бўлаётган таркибий ўзгаришлар, бутун молия тизимида, унинг 



марказий бўғини бўлган давлат молиясида амалга оширилаётган 
ислоҳотлар давлат молиясини бошқариш масалаларида муайян билим ва 
кўникмаларга эга бўлиш зарурлигини талаб қилмоқда. Бундай шароитда 
нафақат давлат молияси ҳақидаги маълум назарий билимларга эга бўлган, 
балки давлат бюджети ғазна ижроси жараёнларида вужудга келадиган 
ҳолатларни тушуна оладиган, бюджет ижроси иштирокчилари бўлган 
молия органлари, ғазначилик бўлинмалари, бюджет ташкилотлари ва 
бюджетдан маблағ олувчилар амалий фаолиятини самарали ташкил қила 
оладиган, давлат маблағларини самарали бошқаришга қаратилган 
бошқарув қарорларини қабул қила оладиган замонавий мутахассислар 
тайёрлаш биринчи даражали аҳамиятга эгадир. Шу сабабли давлат 
молияси учун ташаббускор, ижодий фикрлайдиган мутахассис кадрларни 
тайёрлашда бюджет-молия ва бюджетнинг ғазна ижроси назарияси ва 
амалиётини ўрганишга муҳим ўрин берилади. 
Жамиятнинг бу талабини англаган ҳолда, шунингдек, Кадрлар 
тайёрлаш Миллий дастурининг таълим тизимига янги авлод 
дарсликларини яратиш бўйича дастурий вазифасини бажариш мақсадида 
муаллифлар томонидан олий таълимнинг тегишли йўналишларидаги 
талабалар учун “Ғазначилик” номли дарслик яратилди. Ушбу дарсликнинг 
мақсади талабаларда давлат бюджети ғазна ижросини ташкил этиш ва 
ғазначилик фаолияти ҳақидаги яхлит билимлар тизимини шакллантириш, 
ғазначилик механизмларининг амал қилиш хусусиятларини очиб 
беришдан иборат.
Ушбу дарсликда замонавий шароитда давлат бюджети ғазна ижросини 
ташкил этишнинг назарий асослари, ғазначилик фаолиятини тадбиқ этиш 
ва ривожланиш тарихи, самарали бюджет сиёсатини ишлаб чиқиш ва 
амалга ошириш орқали бюджетнинг ғазна ижроси механизмларидан 
мақсадга мувофиқ фойдаланиш имкониятлари, давлат молиясини 
бошқариш ва давлат маблағларининг мақсадли ишлатилиши устидан 
таъсирчан назоратни ташкил қилиш масалалари кўриб чиқилган. 



Дарсликда давлат бюджети ғазна ижросининг моҳияти ва аҳамияти, 
ғазначилик фаолиятининг ташкилий элементларини жорий этиш 
босқичлари, ғазна ижросини ташкил этиш хусусиятлари ва тамойиллари, 
ғазначилик фаолиятининг ташкилий-ҳуқуқий асослари, унинг амал қилиш 
механизмлари, миллий иқтисодиётнинг ривожланишида давлат бюджети 
ғазна ижросининг ўрни ва аҳамияти каби масалалар ёритилган.
Ушбу дарсликни тайёрлашда муаллифлар “Ғазначилик” фани бўйича 
кенгқамровли ва мураккаб ўқув материалини енгил ўзлаштиришда 
талабаларга ёрдам бериш, мамлакатимиз ва хориждаги иқтисодчи-олимлар 
томонидан яратилган адабиётлар ва илмий ишларни ижодий ўрганиш 
асосида оддий ва тушунарли тилда бу фаннинг асосий мазмунини уларга 
етказиш, ғазначилик фаолиятига доир тушунчалар ва таянч ибораларнинг 
мазмунини тушуниб олишда ва давлат бюджети ғазна ижроси амалий 
фаолияти бўйича зарур билим ва кўникмаларни шакллантиришда яқиндан 
ёрдам беришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар. 
Баён этилган ўқув материалини мукаммалроқ ўзлаштириш мақсадида 
дарсликнинг ҳар бир бобидан сўнг мавзуга тааллуқли саволлар, мустақил 
бажариш учун топшириқлар ва тестлар келтирилган бўлиб, уларнинг 
мунтазам бажариб борилиши ғазначилик фаолияти ҳақидаги билимларни 
янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Муаллифлар бакалавриатнинг 5230900 – “Бухгалтерия ҳисоби ва 
аудит” (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши ўқув режасидаги 
“Ғазначилик” фанининг Намунавий дастурига асосан тайёрланган ушбу 
дарсликнинг давлат бюджети ғазна ижроси бўйича назарий билимларни 
эгаллашларида бошқа барча таълим йўналишлари талабаларига ҳам 
ишончли ёрдамчи бўлади ҳамда олий таълим тизими профессор-
ўқитувчиларида маълум қизиқиш уйғотади, деб умид билдирадилар.
Дарслик Тошкент Молия институти “Ғазначилик иши” кафедраси 
профессор-ўқитувчилари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги Ғазначилигининг етук амалиётчи-мутахассисларининг ижодий 



ҳамкорлигида тайёрланди. Муаллифлар дарсликнинг яратилишига ҳисса 
қўшган барча фидойи инсонларга ҳамда тақризчилар – и.ф.д., проф. 
Н.Ҳ.Ҳайдаров, Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғининг 1-ўринбосари 
С.Ў.Умурзоқов ва Молия вазирлиги Ғазначилиги бошлиғи ўринбосари 
Ф.Нурмухамедовларга 
ўз 
миннатдорчиликларини 
билдирадилар, 
шунингдек, дарсликнинг шакли ва мазмунини яхшилашга қаратилган 
таклиф 
ва 
тавсияларни 
мамнуният 
билан 
қабул 
қиладилар. 




Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling