Тошкент молия институти
Download 2.65 Mb. Pdf ko'rish
|
gaznachilik
2010 йил
Тажриба тариқасида давлат бюджетининг божхона орқали тушувчи даромадлари ижроси ғазначилик орқали амалга оширила бошлади ЎзР Президентининг “2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги 2009 йил 22 декабр ПҚ-1245-сон қарори 2011 йил Давлат харидлари бўйича ҳукумат комиссиясининг ишчи органи ЎзР МВ Ғазначилиги деб белгиланди. ЎзР Президентининг “Давлат харидлари тизимини муқобиллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-1475-сонли қарори (17.02.2011) 2012 йил Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари Ғазначилик- нинг Ягона ғазна ҳисобварағидан амалга оширила бошланди Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида 30 марказида бўлди ва бюджетнинг ғазна ижроси методологиясини яратишга қаратилди. 2007 йилда республиканинг барча ҳудудларида давлат бюджетининг ғазна ижроси элементлари жорий этилди, давлат бюджети харажатларининг иқтисодий таснифига кўра барча гуруҳлари бўйича ижроси ғазначилик билан қамраб олинди. 2007 йилда Давлат бюджетининг ғазна ижросини тадбиқ этиш ҳисобига бюджет тизимини янада ислоҳ этиш, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан назоратни кучайтириш, барча даражалардаги бюджет даромадлари ва харажатларини бошқариш самарадорлигини ошириш мақсадида Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ғазна ижросини тадбиқ этиш ва услубиёти бошқармаси ҳамда маҳаллий молия органларининг ғазначилик бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилди. 2009 йилда давлат бюджети билан биргаликда, давлат мақсадли жамғармаларининг ҳам ижроси Ғазначиликка ўтди. Бу мақсадда давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳаракатини таъминловчи тегишли банклардаги уларнинг ҳисобрақамлари ёпилиб, Ғазначиликда улар учун шахсий ҳисобрақамлар очилди ва уларнинг даромадлари тушуми ва ҳаражатлари тўлови шу ҳисобрақамлардан амалга оширила бошланди. 2010 йилдан бошлаб тажриба тариқасида давлат бюджетининг божхона орқали тушувчи даромадлари ижроси ғазначилик орқали амалга оширила бошлади; 2011 йилдан бошлаб янги бюджет таснифига асосланган, давлат бюджети ғазна ижросини амалга оширишга хизмат қилувчи Ғазначилик дастурий мажмуи ишга туширилди. 2011 йилнинг 7 февралида Ўзбекистон Республикаси Президенти- нинг “Давлат харидлари тизимини муқобиллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб қилишни кенгайтириш тўғрисида”ги ПҚ-1475- сонли қарори қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида кўрсатилган вазифаларнинг бажарилишини таъминлаш учун Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Давлат харидлари бўйича ҳукумат комиссияси ташкил қилинди ва унинг ишчи органи Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги деб белгиланди. Ғазначилик ташкилий тузилмаси таркибида эса “Давлат харидларини амалга ошириш жараёни мониторинги ахборот-таҳлил бўлими” таркиб топди. 2012 йилнинг 1 январидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги қонуни талабларидан келиб чиқиб, Давлат бюджетининг даромадлари ва харажатлари Ғазначиликнинг Ягона ғазна ҳисобварағидан амалга оширила бошланди. Юридик ва жисмоний шахслар томонидан давлат бюджетига ўтказиладиган солиқлар ва мажбурий тўловлар банклар томонидан қабул қилинадиган ва белгиланган тартибда 23402-, 23403-, 23407-, 23409-, 31 20207-, 20205- ва 23411-сонли баланс ҳисобрақамларда очилган шахсий ҳисобрақамларга (ШҲР) кирим қилинадиган ва улар ҳисобидан тегишли бюджетлар ва давлат мақсадли жамғармалари ҳисобига белгиланган миқдорларда ажратмалар амалга ошириладиган тартиб жорий этилди. Молия вазирлиги Ғазначилиги давлат молиясини самарали бошқариш учун ҳам, ундан оқилона фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминлаш учун ҳам мустаҳкам замин яратди. Буни эса қуйидагича изоҳлаш мумкин: Биринчидан, ғазначилик давлат бюджетининг ижроси жараёнида юзага келадиган даромад ва барча харажатларни ягона ғазна ҳисобрақамидан амалга оширади. Маблағларнинг Ягона ғазна ҳисобрақамига солиқ ва солиқ бўлмаган даромадлар кўринишида келиб тушиши молиявий ресурсларни оператив бошқариш ва давлат бюджети харажатларини ўз вақтида тўлаш учун барқарор асос яратади. Иккинчидан, дастлабки назоратни амалга ошириш учун шароит юзага келади, яъни мажбуриятларни қабул қилиш жараёни бошланади, бунда бюджет ташкилоти томонидан сметада кўзда тутилган маблағлар доирасида келажакда молиявий харажатларни амалга ошириш бўйича мажбуриятлар ғазначилик органларида рўйхатдан ўтказилади ва шу асосда маблағларнинг мақсадли ҳаракатини таъминлаш учун замин яратилади. Хулоса қилиб айтганда, мамлакатимизда давлат молияси тизимини ислоҳ қилиш жараёнида амалга оширилаётган ҳар бир ўзгаришлар натижасида пировард мақсад кўзланиб иш юритилмоқда. Download 2.65 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling