Тошкент молия институти


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
 
2.6-расм. Давлат бюджети ғазна ижросини жорий этишнинг афзалликлари
1
1
Қосимова Г. Давлат бюджети ижросининг ғазначилик тизими. Ўқув қўлланма. Т.: Иқтисод-молия, 2008. Ўқув қўлланмада келтирилган материаллар асосида. 
Бюджет ташкилотлари мажбуриятларини олгандан 
кейин пул маблағларини ғазначилик ҳисобрақамидан 
тўғридан-тўғри таъминотчиларнинг ҳисобрақамига 
ўтказиш натижасида пул оқимлари ҳаракати бўйича 
жараёнларни қисқартириш 
Бюджет харажатларини ўз вақтида ва манзилли 
молиялаштириш билан бюджет маблағларини бош 
тақсимловчилар томонидан суъистеъмол қилиш ва 
нотўғри ишлатишнинг олдини олиш мақсадида жорий 
назорат қилиш 
Қисқа фурсатларда давлат молиявий ресурсларининг 
реал ҳажмини ва унинг истиқбол кўрсаткичларини 
аниқлаш 
Тасдиқланган бюджет маблағлари доирасида бюджет 
ташкилотларининг товарлар ва хизматлар етказиб 
берувчилар олдида мажбуриятлар қабул қилиш 
босқичида (шартномалар, контрактлар тузиш) 
дастлабки назорат қилиш 
Давлат молиясининг ҳолати тўғрисидаги тезкор 
ахборотларни йиғиш, қайта ишлаш ва таҳлил қилиш 
Давлат бюджетининг ҳам даромадлари, ҳам 
харажатлари қисми кассали ижросининг ҳар кунги 
деталлаштирилган мониторингини ўтказиш 
Ғазначиликнинг бир поғонасидан иккинчи поғонасига 
пул маблағларини ўтказишни соддалаштириш 
натижасида бюджет маблағларини тезкор ишлатиш 
Давлат бюджети ғазна ижросини жорий этишнинг афзалликлари 


27 
2.3. Давлат бюджети ғазна ижросининг моҳияти ва ўзига хос 
хусусиятлари 
Бизга маълумки, 2004 йил 26 августда Ўзбекистон Республикасининг 
“Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги 664-II-сон Қонуни қабул 
қилинди. Мазкур Қонунда кўрсатилишича, “Давлат бюджетининг ғазна 
ижроси давлат бюджетининг барча даромадларини ягона ғазна 
ҳисобрақамига 
киритишдан, 
шунингдек, 
давлат 
бюджетининг 
харажатларини шу ҳисобрақамдан тўлашдан иборат”
1
.
Давлат бюджети ғазна ижросининг асосий тамойиллари - кассанинг 
ягоналиги ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этишнинг 
ягоналигидан иборат. Давлат бюджетининг ғазна ижроси қонун 
хужжатларида белгилаб қўйиладиган махсус ваколатли молия органи 
ҳамда унинг Қорағалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, 
шаҳарлардаги ҳудудий бўлинмалари томонидан амалга оширилади. 
Давлат молиясини бошқариш - давлат ўз вазифаларини самарали 
бажаришини таъминлаш, молиявий ресурсларни сафарбар қилишда 
маълум самарага эришиш, ягона тизим асосида молиявий ресурсларни 
тақсимлаш ва ишлатиш ва ниҳоят иқтисодий барқарорлаштириш ва 
жамият ривожи учун шароит яратиш борасида давлат томонидан 
кўриладиган тадбирлар йиғиндисидир. 
Давлат молиясини бошқаришнинг институционал таркибида, бошқа 
ваколатли органлар билан бир қаторда, Ғазначилик ҳам алоҳида муҳим 
ўрин эгаллайди. Ғазначилик - бюджетдан маблағ олувчиларнинг 
мажбуриятларини ижрога қабул қилади ва бюджет ташкилотларига 
етказиб берилган товар маҳсулотлар, бажарилган ишлар ва кўрсатилган 
хизматлар учун Ғазначилик уларнинг номидан ва уларнинг топшириғига 
биноан ваколатни ўз зиммасига олади ва бюджет маблағларининг 
мақсадли ишлатилишини таъминлаш ва назорат қилиш асосида 
тўловларни амалга оширади.
Давлат бюджети ғазна ижроси деганда давлат бюджети, давлат 
мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари фондларнинг 
маблағлари тўпланадиган ва ушбу маблағлар доирасида аниқ белгиланган 
йўналишлар бўйича харажатлар амалга ошириладиган ягона ғазна 
ҳисобрақами орқали давлат бюджетининг ижро этилиши ҳамда шу орқали 
давлат молиясини мақсадли ва самарали бошқаришни ташкил этиш тушу-
нилади.
Давлат бюджети ғазна ижросига ўтишгача бўлган даврда бюджет 
ижроси жараёни қуйидаги босқичларда амалга оширилар эди:
- бюджет тушумларини тақсимлаш; 
1
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджетининг ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуни. 4-модда.
 


28 
- тегишли бюджетларда жамланган маблағларни бюджетдан маблағ 
олувчиларнинг уларга хизмат кўрсатувчи банкларда очилган ҳисобрақам-
ларига ўтказиш.
Давлат бюджети ижросининг бундай тартибида бюджет маблағлари-
нинг кейинги тақдири бутунлай фойдаланувчиларнинг ихтиёрига боғлиқ 
бўлиб қолди. Давлат бюджети маблағларидан қай даражада самарали ва 
оқилона фойдаланилганлигини эса фақатгина бухгалтерия ҳисоботлари орқали 
сўнгги назорат усулларидан фойдаланган ҳолда текшириш мумкин эди. 
Мазкур муаммоларни эътиборга олган холда, Давлат молиясини 
бошқариш тизимини ислоҳ қилиш тадбирлари доирасида Ўзбекистон 
Республикаси Молия Вазирлиги тизимида бюджетни ғазначилик орқали 
ижро этиш учун масъул бўлган институционал тузилма шакллантирилди. 
Бу фаолият бир неча босқичларда амалга оширилди. Уларни хронологик 
жиҳатдан қуйидагича тавсифлаш мумкин (2.1-жадвал): 
2002 йилда “Давлат молиясини бошкаришни ислоҳ килиш” лойиҳаси 
маъқулланди ҳамда уни тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича масъулият 
Молия вазирлигига юклатилди. Мазкур лойиҳанинг мақсади “давлат 
молиясини бошқаришни такомиллаштириш, замонавий компьютерлар ва 
ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда бюджет маблағларининг 
самарали сарфланишини таъминлаш, бюджет ижросининг янги тизимини 
яратишдан иборат”
1
бўлди.  

2004 йилда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат бюджетининг 
ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонунини қабул қилинди. Бу Қонун бюджет 
харажатларини бошқариш ва назорат қилиш жараёнларига кескин ўзгарти-
ришлар киритди. Ушбу Қонуннинг мақсади Ўзбекистон Республикаси 
давлат бюджетининг (шу жумладан давлат мақсадли жамғармаларининг) 
ва бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағларининг ғазна 
ижроси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлди. 
“Давлат бюджети ғазна ижроси тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши 
ўз навбатида бюджетдан маблағ олувчиларнинг товарларни етказиб бе-
рувчилар ўртасидаги шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда уларнинг 
харажатларини тўлашга қаратилган бюджет маблағларининг ҳаракатини 
назорат қилиш тартибини аниқлаш ва белгилашни тақозо этади. 

2005 йилда Молия вазирлиги таркибида давлат бюджетининг 
ғазна ижросини жорий қилиш услубиёти бошқармаси ташкил этилди. 
Давлат бюджетининг ғазна ижросини жорий этиш – кенг қамровли масала 
бўлиб, ўзаро боғлиқ бўлган қатор масалаларни ҳал қилишни талаб этарди, 
хусусан, ғазначилик фаолиятининг услубий асосларини шакллантириш, 
ҳисоб ва ҳисобот тизимини қайта тузиш, ягона ғазна ҳисобварағини очиш 
ва шу каби масалалар Услубиёт бошқармаси фаолиятининг диққат
1
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг “Давлат молиясини бошқаришни ислоҳ қилиш 
лойиҳасини амалга оширишга тайёрланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 144-сон (26.04.2002) Қарори, 
3-банд. 


29 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling