Тошкент молия институти


-расм. Бюджет тизими бюджетлари даромадлари ижросини


Download 2.65 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/137
Sana01.11.2023
Hajmi2.65 Mb.
#1737662
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   137
Bog'liq
gaznachilik

 
2.4-расм. Бюджет тизими бюджетлари даромадлари ижросини
ташкил этиш
1
 
Давлат бюджетига ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига 
даромадларни йиғишга ваколатли бўлган органлар ва ташкилотлар, бундан 
давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органлари мустасно
даромадларнинг тўғри ҳисоблаб чиқилиши, тўлиқ ва ўз вақтида тўланиши 
1
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг VII бўлим, 19-боб, 109-моддаси асосида келтирилди. 
Бюджет тизими бюджетлари
даромад қисмининг ижроси 
тушумларни Ягона ғазна ҳисобварағига ва бошқа банк ҳисоб-
варақларига киритиш 
ҳисоб ва ҳисобот 
ортиқча ёки нотўғри тўланган тушум суммаларини 
қайтаришни ёхуд уларни қарзни тўлаш эвазига ҳисобга олиш 
тушумларни бюджет тизимининг бюджетлари
ўртасида тақсимлаш 


19 
устидан назоратни амалга ошириши, шунингдек, агар қонун ҳужжатларида 
бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, давлат солиқ хизмати органига 
ҳисобот тақдим этиши шарт. 
Бюджет Кодексининг 120-моддасига кўра, бюджет тизими 
бюджетлари харажатлар қисмининг ижроси қуйидагиларни назарда тутади 
(2.5-расм): 
 
2.3-расм. Бюджет тизими бюджетлари харажатлари 
ижросини ташкил этиш
1
 
- юридик ва молиявий мажбуриятларни қабул қилиш, рўйхатдан 
ўтказиш ва ҳисобга олиш; 
- касса харажатларини амалга ошириш, шу жумладан бюджетлараро 
трансфертларни ўтказиш; 
- ҳисоб ва ҳисобот. 
Бюджет тизими бюджетларининг харажатлари даромадлар ва 
харажатлар ёйилмасида назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган 
маблағлар доирасида ҳамда бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари 
олувчилар 
фаолият 
кўрсатишини 
таъминлайдиган 
муддатларда, 
даромадларнинг тушиши ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади. 
Бюджет ижроси жараёнида бюджет ташкилотлари ва бюджетдан 
маблағ 
олувчиларга 
турли 
даражадаги 
бюджетлардан 
бюджет 
маблағларини ажратишга йўл қўйилмайди. 
Бюджет тизими бюджетларининг ижроси жараёнида бюджетдан 
ажратиладиган маблағлар қуйидаги ҳолатларда камайтирилади: 
1) қуйидагилар муносабати билан фойдаланилмай қолган бюджетдан 
ажратиладиган маблағларнинг: 
1
Ўзбекистон Республикаси Бюджет Кодексининг VII бўлим, 19-боб, 120-моддаси асосида келтирилди. 


20 
- бюджет ташкилотларининг тармоғи, штатлари ва контингентлари 
бўйича режа бажарилмаганлиги; 
- бюджет ташкилотларининг тасдиқланган штат жадвалида назарда 
тутилган штат бирликлари тўлдирилмаганлиги; 
- капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган 
маблағлар молия йили якуни бўйича тўлиқ ўзлаштирилмаганлиги; 
- бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчилар фаолияти 
тўхтатиб турилганлиги, тўхтатиб турилган давр учун; 
2) давлат 
молиявий назорати бўйича тадбирлар давомида 
аниқланган, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг 
тасдиқланган харажатлар сметаларида назарда тутилган ортиқча ва 
қонунга хилоф равишда бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг; 
3) қонун ҳужжатлари қабул қилиниши муносабати билан бюджетдан 
ажратиладиган маблағлар миқдорларининг қисқартирилиши; 
4) молия йили бошига товар-моддий қимматликларнинг нормативдан 
ортиқ захираларининг; 
5) дотациялар ва субсидияларни тўлаш учун мўлжалланиб, зарурат 
қолмаган суммаларига камайтирилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йилнинг ҳар 
чорагида Давлат бюджети ижросининг Ўзбекистон Республикаси Молия 
вазирлиги тақдим этадиган якунларини кўриб чиқади. 
Республика бюджетидан харажатлари режалаштирилган бюджет 
ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар бюджетдан ажратиладиган 
маблағлардан ҳисобот даврида фойдаланганлик тўғрисидаги ҳисоботларни 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига шу вазирлик учун 
белгиланган муддатларда тақдим этади. Қорақалпоғистон Республикаси 
бюджетидан 
ҳамда 
маҳаллий 
бюджетлардан 
харажатлари 
режалаштирилган бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчилар 
бюджетдан ажратиладиган маблағлардан ҳисобот даврида фойдаланганлик 
тўғрисидаги ҳисоботларни тегишли молия органларига Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги белгилаган муддатларда тақдим этади. 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджетининг ижроси 
тўғрисидаги ҳисоботни, шунингдек, давлат мақсадли жамғармалари 
бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 
апрелигача тақдим этади. 
Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли 
жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни 
ташқи аудит ўтказиш ва баҳолаш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб 
палатасига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 5 апрелигача юборади. 
Ҳисоб палатаси йиллик ҳисоботга доир хулосани ҳисобот йилидан кейинги 
йилнинг 10 майидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар 
Маҳкамасига юборади. 


21 
Вазирлар Маҳкамаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли 
жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисоботни 
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг хулосаси билан бирга 
ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 15 майидан кечиктирмай Ўзбекистон 
Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади. 
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси Вазирлар Маҳкамаси 
томонидан тегишли ҳисобот даври учун тақдим этилган Давлат 
бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси 
тўғрисидаги ҳисоботни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг сиёсий 
партиялар фракциялари, депутатлар гуруҳлари ва қўмиталарида муҳокама 
қилиш асосида кўриб чиқади. Кўриб чиқилган йиллик ҳисобот Олий 
Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилади ҳамда 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 
қарори билан тасдиқланади, шундан кейингина давлат бюджети ва давлат 
мақсадли жамғармалари бюджетлари ижроси тўғрисидаги йиллик ҳисобот 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг расмий web-сайтига 
жойлаштирилади. 

Download 2.65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling