Тошкент молия институти
§. Лойиҳа тайёрлашнинг тахминий намунаси ва лойиҳа тайёрлашни ўрганиш
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Асосий диққатимизни мавжуд муаммоларни ўрганиб, улар орасидан фикримизча, долзарб деб топилган масалани тадқиқ қилиб, уни ечиш учун
- ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
- Аграр сектор хусусиятлари ва муаммолари концепцияси
3§. Лойиҳа тайёрлашнинг тахминий намунаси ва лойиҳа тайёрлашни ўрганиш
Касб таълими йўналишидаги талабаларнинг кичик гуруҳларда ўзлари танлаб олган мавзулари устида ишлаб, ана шу мавзуларда маъруза ва семинар дарслари олиб бориш лойиҳаларини тайёрлашларини кичик гуруҳларга бўлиб, лойиҳа тайёрлаш мисолида кўриш мумкин. Дарс ўтишнинг технологик харитаси. бизнес режа тузиш ҳам ўзига хос лойиҳа ҳисобланади. Дарс ўтишнинг технологик харитасини тайёрлаш ҳам кўриб ўтган босқичларимиз асосида амалга оширилади. Дарс ўтишнинг намунавий технологик харитасини аввал кўриб ўтганимиз сабабли бу ерда батафсил тўхтамаймиз (V боб, 4§ ва VI боб, 3§га қаранг). Асосий диққатимизни мавжуд муаммоларни ўрганиб, улар орасидан фикримизча, долзарб деб топилган масалани тадқиқ қилиб, уни ечиш учун таклифлар бериш мақсад қилиб қўйилган лойиҳа ишлаб чиқишни ўрганишга қаратамиз. Қуйида лойиҳа ишлаб чиқишнинг тахминий намунасини келтирамиз. ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ «Умумиқтисодий назария ва иқтисодий педагогика кафедраси» «Умумиқтисодий назария ва иқтисодий педагогика кафедраси» томонидан талабалар ўртасида ўтказилаётган «Йилнинг энг яхши лойиҳаси» конкурсида қатнашиш учун тайёрланган лойиҳа Мавзу: «Аграр сектор хусусиятлари ва муаммолари концепцияси» Лойиҳа раҳбари: БП70 гуруҳ талабаси: Холмуҳамедова Д. Қатнашувчилар: БП70 гуруҳ талабалари: Обломуродов Т., Тоғаев С., Аҳмедов А., БП71 гуруҳ талабалари: Муйинова Н., Худойназаров С., БП75 гуруҳ талабалари: Султонова З., Акбархўжаева Н., Салимбекова Ф., БП76 гуруҳ талабалари: Жабборов А., Тонготаров А. Тошкент 2006 212 ТАДҚИҚОТ ЛОЙИҲАСИ 1.1. Лойиҳа номи: Аграр сектор хусусиятлари ва муаммолари концепцияси 1.2. Конкурс тури: Амалий тадқиқот 1.3. Дастур тури: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 24 мартдаги «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари тўғрисида»ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг «20042006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чоратадбирлари тўғрисида»ги Қарори, «Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга оширишга қаратилган қонунлар ижросини таъминлашга оид қўшимча чоратадбирлар» дан келиб чиққан ҳолда аграр сектор хусусиятлари ва муаммоларини тадқиқ этиш. 1.4. Илмий йўналиши: Иқтисодиёт 1.5. Илмий йўналишнинг аниқ шифри ва номи (илмий йўналишлар классификатори бўйича): 6Ф Бозор иқтисодиёти, давлат ва ҳуқуқ назарияси. 1.6.Таянч иборалар: Аграр сектор, ресурслар, ресурслар чекланганлиги, ер, сув ресурслари, табиий шароит, ҳосилдорлик, меҳнат унумдорлиги, рента, деҳқон хўжалиги, фермер хўжалиги, ширкатлар, қищлоқ хўжалиги инфраструктураси, қисқа муддатли муаммолар, узоқ муддатли муаммолар 1.7. Тадқиқотнинг қисқача тафсилоти: Аннотация Мамлакатимиз иқтисодиётида аграр сектор алоҳида муҳим ўрин тутади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2630 фоиз атрофида бўлиб, ишлаб чиқаришнинг асосий қисмини ташкил этади. Мамлакатимизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш мақсадида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, фермер деҳқонларни қўллабқувватлаш борасида катта ишлар амалга оширилмоқда. Лекин қишлоқ хўжалиги ўзига хос хусусиятларга эга бўлган тармоқ бўлиб, мувофиқ равишда муаммолар, ечимини кутаётган масалалар доимо мавжуд. Ҳозирги кундаги муҳим муаммолардан бири хўжалик юритувчи субъектларнинг реал иқтисодий аҳволи комплекс равишда чуқур илмий ўрганилмаганидир. Масалан, хўжалик юритувчи субъектлар алмашлаб экишни қанлай тарзда амалга ошираяпти? Фермер, деҳқон хўжаликларини ресурслар билан таъминланиш даражаси қандай ҳолатда? Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш ва сақлашчи? Фермер ва деҳқон хўжаликларини ер майдонининг оптимал миқдори қандай бўлиши керак? Уларга ахборот, консалтинг ва бошқа хизматлар кўрсатиш даражаси қандай? Нима сабабдан аграр секторга йўналтирилаётган ички ва хорижий инвестициялар улуши камайиб бораяпти ва ҳоказолар. Мазкур тадқиқот лойиҳаси қишлоқ хўжалигини иқтисодий жиҳатдан комплекс равишда чуқур ўрганиш ва ўтказилган тадқиқот асосида илмий хулосалар чиқариш, таклифлар бериш, уларга эксперт хулосаларини олиш, илмий монография тайёрлаш ва чоп этишга рухсат олишни мақсад қилиб қўяди. 1.8. Тадқиқотда қатнашувчилар: Тадқиқотда жами 11 нафар талабалар қатнашади. Иш жараёнида вужудга келган вазиятга кўра тадқиқотда қатнашиш истагини билдирган қўшимча тталабаларни жалб этиш мумкин. 213 Лойиҳада қатнашувчилар: Лойиҳада қатнашувчиларнинг фамилияси, исми Қайси гуруҳ талабаси Лойиҳада бажарадиган вазифаси 1.Холмуҳамедова Д. БП70 гуруҳ Лойиҳа раҳбари, аграр сектор хусусиятлари 2. Обломуродов Т. 3. Аҳмедов А. БП70 гуруҳ БП70 гуруҳ Қишлоқ хўжалигини ресурслар билан таъминланишини ўрганиш 4. Тоғаев С. 5. Шодмонова И. БП70 гуруҳ БП71 гуруҳ Қишлоқ хўжалиги инфраструктурасини ўрганиш 6. Комилов Р. 7. Султонова З. БП71 гуруҳ БП75 гуруҳ Аграр секторга инвестиция жалб қилиш масалаларини ўрганиш 8. Салимбекова Ф 9. Акбархўжаева Н. БП75 гуруҳ БП75 гуруҳ Ер унумдорлиги, ягона солиқ, ер майдони оптимал ҳажми масаласи 10. Жабборов А. 11. Тонготаров С. БП76 гуруҳ БП76 гуруҳ Харажатлар, маҳсулот реализацияси муаммоларини ўрганиш 1.9. Бажариш муддати: 20062008 йиллар 1.10. Тадқиқот ўтказиш учун сафланадиган маблағ – 10 000 000 сўм (Маблағ нимага, қанча сарфланиши батафсил берилади. Моддий харажатлар, иш ҳақи, хизмат сафари харажатлари алоҳида кўрсатилади ва асосланади) 2. Лойиҳа иштирокчилари тўғрисида маълумот 2.1. Лойиҳа раҳбари тўғрисида маълумот: Фамилияси, исмишарифи, қисқача бажарган ишлари, яшаш жойи. 2.2. Лойиҳа иштирокчилари тўғрисида маълумот: Ҳар бир иштирокчининг фамилияси, исмишарифи, қисқача бажарган ишлари, яшаш жойи ва бошқалар. Бу маълумотлар иштирокчиларнинг лойиҳани бажаришга лаёқати кўрсаткичларини қамраб олгани маъқул. Чунки улар асосида ҳакамлар хулоса чиқаради. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling