Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet242/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Ёзма ишларни баҳолаш 
Талабалар «Махсус фанларни ўқитиш методикаси» фанидан якуний баҳолашни 
оғзаки сўров, тест топшириқлари ёки Ёзма иш усулида топширадилар ва уларни 
ўзлаштириш кўрсаткичи 0 дан 15 баллгача баҳоланади. Мазкур фан бўйича ўқув режасида 
белгиланганидек, «Касб таълими» бакалавриат йўналишида IV курснинг 78 семестрларида 
ўқитилади. 4курснинг 8семестрида якуний баҳолаш «Ёзма иш» шаклида ўтказилади. 
Агар якуний баҳолаш ёзма иш усулида амалга оширилса, синов кўп вариантли 
усулда ўтказилади. Ҳар бир вариантда бештадан савол бўлиб, ҳар бир саволга тегишли 
жавоблар ёзилади. Ҳар бир саволга ёзилган жавоблар бўйича ўзлаштириш кўрсаткичи 03 
балл оралиғида баҳоланади. 
Ёзма синов бўйича умумий ўзлаштириш кўрсаткичини аниқлаш учун вариантда 
берилган саволларнинг ҳар бири учун ёзилган жавобларга қўйилган ўзлаштириш баллари 


280
қўшилади ва йиғинди, талабанинг якуний баҳолаш бўйича ўзлаштириш бали ҳисобланади.
3§. Ўқув жараёнини ташкил қилиш, талабалар билимини синаш ва баҳолашда 
жаҳон амалиётини қўллаш 
Ҳозирги тараққиёт даражаси глобал миқёсда таълим тизимини тубдан ўзгартиришга, 
таълим олишнинг узлуксизлигини таъминлашни асосий вазифага айланишига олиб келди.
Кейинги йилларда:
1) генерация тизими ва билим бериш мураккаблашди; 
2) мавжуд билим ва ахборот тизими бир неча баробар ўсди;
3) билимда эскириш тезлиги юқори;
Шунинг учун олинган фундаментал, асосий билим маълум даврда қўшимча таълим 
дастури билан тўлдириб турилиши ва малака ошириб турилишини талаб қилади.
Маълумки, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришлар ўз навбатида ишчи кучи малакаси, 
маҳоратини юқори бўлишини, ишчи кучига бўлган талабнинг ўзгаришига мослашувчан, 
ўз малакасини оширишга интилувчан бўлишни талаб этади. Меҳнат бозори ишчи кучини 
мослашувчанлигига алоҳида талаблар қўяди. Шунинг учун жаҳон тажрибасида: 
* ўқиш ва иш жараёнини яқинлаштириш ва мослашувчанлигини таъминлаш, уларни 
бирбири билан боғлаш;
* ишчи кучи сафарбарлигини орттириш;
* таълим бериш ва бандликнинг мослашувчан шаклларини қўллаш;
* иш вақти ва таълим вақтини боғлаш, таълим вақти муддатига ва бошқаларга 
эътибор берилмоқда.
Талабаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантириш, мустақил танлаш ва 
қарор қабул қилиш кўникмасини ҳосил қилиш объектив заруриятга айланди.
Бунинг учун талабаларни мустақил изланиш, фикрлаш, турли қарашларни 
таққослаш, таҳлил қилиш, хулоса чиқаришга ўргатиш лозим. Шунинг учун жаҳон 
педагогикасида эътибор талабаларда ана шу хислатларни ҳосил қилиш ва тарбиялашга 
қаратилди. Тажриба талабаларда айнан ана шу хислатлар, кўникмаларни ҳосил қилишда 
дарс беришнинг интерактив
методларини қўллаш ижобий натижа беришини кўрсатди. Бу 
услублар дарс ўтишни диалог тарзида амалга оширишга, айниқса, талабаларни дарсга 
фаол қатнашишларини таъминлашга қаратилган. Жаҳон тажрибасида ўқитувчи юқори 
даражада дарсни ташкил қилиши, билими, талабаларни ўз фанига қизиқтира олиши, шу 
фаннинг тайёрланаётган мутахассислик бўйича нақадар зарурлиги жиҳатидан рақобат 
қила олишига катта эътибор берилади. Ўқитувчининг асосий вазифаси:
1. Талабаларни мустақил ишини ташкил этиш, уларни семестр давомида ўз устида 
ишлашга ўргатиш.
2. Турлича дарс бериш методларини қўллаб, талабаларни дарсга фаол 
қатнашишларини таъминлаш. 
Талабаларни мустақил ишини ташкил қилиш ва ўз устида узлуксиз ишлаши, 
изланишини таъминлашда жаҳон тажрибасида «Силлабус (Syllabus)» муҳим ўрин тутади. 
Силлабус бу ўқитувчи билан талаба ўртасидаги шартномадир. Силлабусда кафедра 
томонидан: а) фан бўйича албатта ўрганилиши зарур бўлган мавзулар кўрсатилиши 
мумкин; 
б) ўқитувчилар дастурда кўрсатишлари шарт бўлган компонентларни аниқлаб 
бериши мумкин. Бошқа топшириқларни ўқитувчининг ўзи белгилайди.
Силлабусда кўрсатилиши шарт бўлган компонентлар:
1. Ўқитувчи ҳақида маълумот (Ўқитувчининг исми, шарифи, кафедрада бўладиган 
вақтлари, мулоқотда бўлиш учун бошқа ахборотлар). 
2. Фан ҳақида маълумот: фаннинг ва мутахассисликнинг номи, фанга ажратилган 
соатлар, маъруза, амалий(семинар) машғулот, лаборотория ишига ажратилган соатлар, 
қайси семестрда ўтилиши ва дарс ўтиладиган аудитория. 


281
3. Ўрганилаётган фанни ўзлаштириш учун зарур бўлган билим ва кўникмалар 
мажмуаси. 
4. Мазкур фанни ўрганиб бўлгач, талабанинг билим даражаси, кўникма ва хабардор 
соҳалари доираси. 
5. Ўқитиладиган фан ҳақида қисқача маълумот, унинг мақсади ва вазифалари. 
6. Маъруза, семинар(амалий), машғулот мавзулари, уларга ажратилган соатлар. 
Мавзулар бўйича мустақил равишда бажарилиши лозим бўлган топшириқлар. 
7. Адабиётлар рўйхати: асосий адабиётлар ва қўшимча адабиётлар, жумладан
электрон адабиётлар, матбуот нашрлари, интернет манбалари;
8. Баҳолаш бўйича ахборотлар: билимни баҳолаш шкаласи, мезонлари, уларни 
бажаришга бўлган талаблар (рубрикация жадвали); 
9. Баҳолаш жараёни ва сиёсати. У ўз ичига қуйидагиларни олади:
• барча ишларни баҳолаш қоидалари(максимал балл, рағбатлантирувчи ва штраф 
баллари);
• имтихон, якуний баҳолашнинг мезонлари;
• якуний баҳолаш ва уни аппеляция қилишнинг қоидалари; 
дарсга кечикиб келиш, аудиторияда ўзини тутиш, берилган топшириқни 
муддатида бажармаслик, имтихонда қатнашмаслик оқибатлари.
Ҳар бир талаба йил бошидан ўз фаолиятини силлабус асосида ташкил этади.
Ҳозир Ўзбекистонда ҳам жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ўқув жараёнига 
унинг айрим элементларини татбиқ этишга ҳаракат қилинаяпти. USAID CAR дастури 
бўйича семинар қатнашчилари бўлган ўқитувчилар бу борада ўз тажрибалари билан 
ўртоқлашмоқдалар. Албатта талабалар фаолиятини «Силлабус ўқитувчи билан талаба 
ўртасида шартнома» асосида ташкил этиш уларни чуқур билим олишлари, пухта малакага 
эга бўлишларига ёрдам беради. Лекин уни том маънода қўллаш талабаларда танлов 
асосида ўтиладиган фанлар, курсларни, дарс берадиган ўқитувчиларни ўзлари танлаш 
имкониятига эга бўлишларини тақозо қилади. Лекин ҳозирча бунинг учун имконият 
етарли эмас. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   238   239   240   241   242   243   244   245   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling