Тошкент молия институти


Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мақсади 
(1997 йил 29 августда қабул қилинган) 
Таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни ўтмишдан қолган 
мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этиш, ривожланган 
демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий 
талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий 
тизимини яратиш


27
сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор 
ривожланишнинг кафолатларини, устуворлигини таъминловчи норматив, моддий техника 
ва ахборот базасини яратишдир. Шундай экан, таълимнинг талаб қилинадиган даражаси 
ва сифатини таъминламай туриб, ривожланган демократик давлатлар даражасидаги юксак 
маънавий ва ахлоқий талабларга жавоб берувчи малакали кадрлар тайёрлаш мумкин эмас.
Маълумки, Кадрлар тайёрлаш миллий дастурини уч босқичда амалга ошириш кўзда 
тутилган. Биринчи босқичда (19972001) асосан янги узлуксиз таълим тизими учун меъёрий 
асослар яратиш ишлари амалга оширилди. 
Биринчи босқичда мавжуд кадрлар тайёрлаш тизимининг ижобий салоҳиятини 
сақлаб қолиш асосида ушбу тизимни ислоҳ қилиш ва ривожлантириш учун ҳуқуқий 
илмийуслубий, молиявиймоддий шартшароитлар яратиш кўзда тутилди. 
Кадрлар 
тайёрлаш 
миллий 
дастурини 
амалга 
оширишнинг 
иккинчи 
босқичи(20012005)да таълим сифатини таъминлашга эътибор қаратилди. 
Иккинчи босқичда Миллий дастурни тўла рўёбга чиқариш, меҳнат бозорининг 
ривожланиши ва реал ижтимоийиқтисодий шароитларни ҳисобга олган ҳолда унга 
аниқликлар киритиш мўлжалланди. 
Учинчи босқич (2005 ва ундан кейинги йиллар) – тўпланган тажрибаларни таҳлил 
этиш ва умумлаштириш асосида, мамлакатни ижтимоийиқтисодий ривожлантириш 
истиқболларига мувофиқ кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ва янада 
ривожлантириш кўзда тутилган. 
Кадрлар тайёрлаш миллий модели марказида ўқувчи, талаба, малакасини оширувчи 
– хуллас «бир сўз билан айтганда» шахс туради. У кадрлар тайёрлаш тизимининг бош 
субъекти ва объекти. Таълим соҳасидаги хизматларнинг истеъмолчиси, шу билан бирга, 
уларни амалга оширувчи ҳамдир. 
Давлат ва жамият – эса таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими фаолиятини тартибга 
солади ва назорат қилишни амалга оширади. Шу билан бирга кадрлар тайёрлаш ва уларни 
қабул қилиб олишнинг кафили сифатида ҳам асосий роль ўйнайдилар. Модел узлуксиз 
таълимни амалга ошириш билан ажралиб туради. 
Узлуксиз таълим малакали, рақобатбардош кадрлар тайёрлашнинг асоси бўлиб, 
таълимнинг барча турларини, давлат таълим стандартларини кадрлар тайёрлаш тизими 
тузилмаси ва унинг фаолият кўрсатиш муҳитини ўз ичига олади. Миллий моделда фанга, 
унинг аҳамиятини ҳисобга олган ҳолда алоҳида ўрин берилади. Фан – юқори малакали, 
мутахассислар тайёрловчи ва улардан фойдаланувчи илғор педагогик ва ахборот 
технологияларни ишлаб чиқади. Кадрлар тайёрлаш тизимига илмфаннинг узвий равишда 
кириб бориши назарда тутилади. 
Кадрлар тайёрлашнинг пировард натижаси, бу ишлаб чиқариш (товар ва хизматлар) 
учун зарур малакали мутахассислар тайёрлашдир. 
Ишлаб чиқариш – кадрларга бўлган эҳтиёжни, шунингдек, уларнинг тайёргарлик 
сифати ва савиясига нисбатан қўйиладиган талабларни белгиловчи асосий буюртмачи, 
кадрлар тайёрлаш тизимини молия ва моддийтехника жиҳатидан таъминлаш жараёнининг 
қатнашчиси сифатида иштирок этади. 
Бир босқичли олий таълим меҳнат бозори эҳтиёжларини, ишлаб чиқаришдаги 
таркибий ўзгаришларни ва илғор халқаро тажрибани тўлиқ ҳажмда хисобга ололмади. 
Илғор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқиб, уни икки босқич: бакалавриат ва 
магистратура босқичларига бўлинди. Ҳозирги пайтда дастурнинг икки босқичи 
якунланиб, учинчи босқич вазифалари амалга оширилмоқда. Таълим тизимини ислоҳ 
қилиш давом этмоқда. Дастлабки муваффақиятларга эришилди. Шунга қарамай, 
умумтаълим мактабларидаги мавжуд камчиликлар жиддийлиги, айниқса, умумтаълим 
мактабларининг моддий базаси мутлақо талабга жавоб бермаслиги, камчиликларни тезроқ 
бартараф қилишни талаб этиши уларга алоҳида диққат қаратишни зарур қилиб қўйди. 
Президентимиз, мамлакатимизнинг ижтимоийиқтисодий ривожлантириш якунлари ва 
2004 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий йўналишларига 


28
бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида ҳам алоҳида таъкидлаб
мактабларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш масаласини жиддий муаммо 
бўлиб тургани. Ўқитувчиларнинг 30 фоиздан кўпроғи олий маълумотга эга эмаслигини 
кўрсатди. 
«Барчамиз шуни ёдда тутишимиз керакки, мактабни битирган фарзандларимиз 
эртага янги турдаги ўқув масканлари ва коллежларига ҳар тарафлама пухта билим ва 
тайёргарлик билан келишлари зарур»
1
Бу ердаги камчиликларни ҳисобга олиб, умумтаълим мактаблари тизимини 
ривожлантириш масаласини алоҳида кўриб чиқиш ва махсус дастур тайёрлаш 
топширилди. 2004 йил 22 май куни матбуотда «20042009 йилларда мактаб таълимини 
ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг Фармони эълон қилинди. 
Шундай қилиб, Миллий дастурни амалга ошириш таълим тизимидаги махсус дастур 
билан янада тўлдирилди, ривожлантирилди. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling