Тошкент молия институти
Асосий тушунчалар ва атамалар
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- Такрорлаш ва мунозара учун саволлар
- II боб. УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ДАРС ЎТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 1§. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг аҳамияти
Асосий тушунчалар ва атамалар:
Методика, педагогика, метод, методларга ёндашиш, репродуктив фаолиятни таъминловчи метод, продуктив фаолиятни таъминловчи метод, дидактика, дидактика принциплари(тамойиллари), дидактик саккиз бурчак, билишнинг (когнитив) даражаси, дарс ўтиш принциплари(тамойиллари), ўқитиш шакллари, маслаҳат дарслари. Такрорлаш ва мунозара учун саволлар: 1. Махсус фанларни ўқитиш методикаси фани нимани ўргнади? Фаннинг мақсади ва вазифаларини кўрсатинг. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси қандай ўрин тутади? 2. Методика деганда нимани тушунамиз? Методларнинг объектив ва субъектив жиҳатларини таърифланг. 3. Методларга турли жиҳатдан ёндашиш нуқтаи назаридан уларни қандай гуруҳларга бўлиш мумкин? 4. Дидактиканинг асосий принциплари (тамойиллари) нималар? Дидактик саккизбурчак нимани ифодалайди? Нега олти ёки еттибурчак эмас? 5. Назарий жиҳатдан билим олишнинг қадамбақадам модели нималарни ўз ичига олади? Иккита савол ва унга жавоблар асосида ана шу моделни ифодалашни кўрсатадиган тест тузинг ва уни изоҳланг. 6. Ўқитиш жараёнининг объектив ва субъектив жиҳатларини кўрсатинг. 7. Дарс жараёнида ўқитувчининг роли, ўрта махсус ва олий мактаб ўқитувчиларига қўйиладиган талабларни гапириб беринг. Сизнингча, ўқитувчига яна қандай талаблар қўйилиши керак? 8. Ўқитишнинг асосий шакллари ва уларнинг фарқини кўрсатинг. 25 II боб. УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА ДАРС ЎТИШНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ 1§. Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг аҳамияти Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигига эришиб, иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг ўзига хос йўлини танлаши кадрлар тайёрлаш тузилмаси ва мазмунини қайтадан кўриб чиқишни тақозо этди. Айниқса, кадрлар тайёрлаш тизимининг демократик ўзгаришлар ва бозор ислоҳотлари талабларига мувофиқ эмаслиги, ўқув жараёнининг моддий–техника ва ахборот базаси етарли эмаслиги, юқори малакали педагог кадрларнинг етишмаслиги, сифатли ўқувуслубий ва илмий адабиёт ҳамда дидактик материалларнинг камлиги, таълим тизими, фан ва ишлаб чиқариш ўртасида пухта ўзаро ҳамкорлик ва ўзаро фойдали интеграциянинг мавжуд эмаслиги ва бошқа жиддий камчиликлар мавжуд эди. Таълимтарбия ва ўқув жараёнларининг таркибини, босқичларини бирбири билан узвий боғлаш, яъни узлуксиз таълимтарбия тизимини ташкил қилиш муаммолари ҳал қилинган эмас эди. Амалдаги таълим тизими замонавий тараққий топган демократик давлатлар талабларига жавоб бера олмади. Мутахассислар тайёрлаш, таълимтарбия тизими жамиятда бўлаётган ислоҳот, янгиланиш жараёнлари талаблари билан боғланмаган. Мактабгача таълим ва тарбия аҳволи қониқарсиз. Мактабгача тарбия ҳам жиддий ислоҳотлар талаб қиларди. Мактабларда ва бошқа ўқув юртларида таълим жараёнининг ўзидаги ва ўқитиш услубиятидаги ҳар хил камчиликлар оқибатида билим беришда юзага келган нодемократик ҳамда жамият учун зарарли муҳит шунга олиб келдики, ўқувчиларда мустақил фикрлаш ривожланмай қолди. Оқилона ҳаётий ечимлар қабул қилиш учун етарли тайёргарлик бўлмади. Натижада, 911 синфларни тамомлаган ёшлар мустақил ҳаётда ўз ўринларини аниқлай олмади. Чунки уларда ўзларига ишонч шаклланмаган эди. Таълим тизимида, мавжуд умумтаълим ва касбҳунар дастурлари ўртасида узвийлик ва ворисийликнинг йўқлиги ҳам ўрта мактаб битирувчиларида касбга иштиёқ ва меҳнат фаолиятига тайёргарлик даражасига салбий таьсир этди. Натижада, йигит ва қизлар ўз қобилиятлари, истаклари, ижодий имкониятлари ва қобилиятларига, мойилликларига монанд ҳаёт йўлини танлашда қатор қийинчиликларга дуч келдилар. Ўқув жараёни, одатда, билим даражаси ўртача бўлган ўқувчиларга мўлжалланади. Шу боис таълимнинг иқтидорли ёшлар билан якка тартибдаги ўқув дастурлари бўйича ишлаши каби механизмларидан яхши фойдаланилмади. Ҳунартехника билим юртларидан янги типдаги таълим муассасаларига ўтиш кўпроқ оғизда бўлиб, амалда эса уларда таълим эскириб қолган моддий техника ва ўқувуслубий базада, тегишли қайта тайёргарликдан ўтмаган ўқитувчи кадрлар билан амалга оширилди. Касбҳунар таълимининг обрўси ҳамда ўқитувчилар, тарбиячилар ва мураббийларнинг, илмий ва илмий педагог кадрларнинг ижтимоий мақоми пасайиб борди. Ўқитувчилар, педагоглар ва тарбиячиларнинг каттагина қисмининг яхши тайёргарлик кўрмаслиги, билими саёзлиги ва касб савияси пастлиги туфайли тайёрланаётган кадрларнинг малакаси паст даражада қолди. Республикамизда илмий ва илмий педагог кадрларнинг ўртача ёшлари улғайиб борди. Кўнгилдагидек билимдон, мутахассис кадрлар тайёрлаш, инсон салоҳиятини юзага чиқариш ҳар жихатдан устозларга уларни ўқитиш жараёнини ташкил этишларига боғлиқ. Таълим тизими кадрларнинг миқдори ва малакаси, мутахассислиги жиҳатидан бозор талабларига тезда мослаша оладиган бўлиши зарур. Тизимдаги қатор камчиликлар, замон талабларини ҳисобга олган ҳолда республикамизда кадрлар тайёрлашнинг мутлоқ янгича тизимини барпо қилишга киришилди. Таълим тизимини ислоҳ қилиш, ўқувчиларни касбга йўллаш ва таълимнинг амалий йўналтирилганлигини етарли босқичга кўтариш ёшларда мустақил фикр юритиш, меҳнат фаолияти кўникмаларини ёрқинроқ шаклланишига ёрдам беради. 26 Таълим соҳасини тубдан ислоҳ қилиш, уни эски мафкуравий қарашлардан тўла халос этиш, ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва аҳлоқий талабларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизимини яратиш мақсадида Кадрлар тайёрлаш миллий дастури қабул қилинди. Бу мақсадни рўёбга чиқариш қуйидаги қатор вазифаларни амалга оширишни талаб қилиши белгилаб қўйилди: – “Таълим тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ тизимни ислоҳ қилиш, давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим ва кадрлар тайёрлаш соҳасида рақобат муҳитини шакллантириш негизида тизимни ягона ўқув – илмий – ишлаб чиқариш мажмуи сифатида изчил ривожлантиришни таъминлаш; – таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимини жамиятда амалга оширилаётган янгиланиш, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиш жараёнига мослаш; – кадрлар тайёрлаш тизими муассасаларини юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш, педагогик фаолиятнинг нуфузи ва ижтимоий мақомини кўтариш; – кадрлар тайёрлаш тизими мазмунини мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий тараққиёти истиқболларидан, жамият эҳтиёжларидан, фан, маданият, техника ва технологияларнинг замонавий ютуқларидан келиб чиққан ҳолда қайта қуриш; – таълим олувчиларни маънавийаҳлоқий жиҳатидан тарбиялаш ва маърифий ишларнинг самарали шакллари ҳамда услубларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш; – таълим ва кадрлар тайёрлаш, таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитация қилиш сифатига баҳо беришнинг холис тизимини жорий қилиш; – янги ижтимоийиқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва сифатини, кадрлар тайёрлаш тизимининг амалда фаолият кўрсатиши ва барқарор ривожланишнинг кафолатларини устуворлигини таъминловчи норматив, моддийтехника ва ахборот базасини яратиш; – таълим, фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, тайёрланаётган кадрларнинг миқдори ва сифатига нисбатан давлатнинг талабларини, шунингдек, нодавлат тузилмалари, корхоналар ва ташкилотларнинг буюртмаларини шакллантиришнинг механизмларини ишлаб чиқиш; – узлуксиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизимига бюджетдан ташқари маблағлар, шу жумладан, чет эл инвестицияларини жалб этишнинг реал механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш; – кадрлар тайёрлаш соҳасида ўзаро манфаатли халқаро ҳамкорликни ривожлантириш. “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ўзига хос узлуксиз таълимнинг ўзбек модели сифатида вужудга келди. Ушбу мақсадни амалга ошириш учун ҳал этилиши лозим бўлган вазифалардан бириянги ижтимоийиқтисодий шароитларда таълимнинг талаб қилинадиган даражаси ва Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling