Тошкент молия институти


§. Ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил этувчи субъект


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet21/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

4§. Ўқитувчи ўқув жараёнини ташкил этувчи субъект 
 
Ўқитувчининг ўз ишига ижодий ёндашуви жамият ҳаётидаги ўзгаришлар, 
янгиликларни тезда илғай билиши, фан янгиликларини ўрганиб, ўз фаолиятида қўллаши 
билан ифодаланади. Бунинг учун эса ўқувчи тезкор ахборот билан таъминланиши даркор. 
Ахборотнинг роли беқиёс ўсган даврда керакли маълумотларсиз иқтисодий ҳодисаларни 
ўрганиш, таҳлил қилиш, хулоса чиқариш мумкин эмас. 
Ахборот тўплашнинг асосий усуллари қуйидагилар: 
библиография тизими;
• ўқитувчи ва талабалар томонидан тўпланган маълумотларни тизимлаш;
• ўқитувчилар кучи билан янги адабиётларга тақризлар ва шарҳлар ёзиш;
• илмий мунозаралар ташкил қилиш ва илмий докладларни муҳокама қилиш, 
интернет ахборотидан фойдаланиш ва ҳоказолар. 
Лекин шуни ёдда тутиш керак: 
1. Аллақачонлар кўпчилик бир фикрга келган масалалар, иборалар бўйича қайтадан 
мунозара бошламаслик; 
2. Меъёрдан чиқмаслик, ҳамма мавзуда албатта мунозарали саволни ўртага ташлаш 
шарт эмас; 
3. У ёки бу муаммо, тушунча ҳақида бошқалар ўз фикрларини айтгач, албатта, 
муносабат билдириш; 
4. Мунозарали саволларни аввало кафедра йиғилишида муҳокама қилиб, бир 
фикрга келиш, сўнгра талабалар муҳокамасига қўйиш керак.
Шу билан бирга, мураккаб ҳодисажараёнларни асоссиз равишда соддалаштиришга 
ҳам уринмаслик керак. Ҳар бир масалага бир томонлама ёндашиш ҳам нотўғри хулоса 
чиқаришга олиб келиши мумкинлигини ёддан чиқармаслик зарур. 
Дарс ўтишда ўқитувчи талабаларнинг қайси гуруҳини мўлжалга олиши керак: 
билимдонларними, билими ўртачаларними ёки билим доираси пастларними? Бу саволга 
жавоб бериш учун ҳар қандай дарсда мазмун ва шаклни ҳисобга олиш керак. 


21
Ҳар қандай маъруза мазмунан назарий жиҳатдан юқори даражада, шаклан эса 
ҳаммага тушунарли бўлиши керак. Маърузанинг ҳаммабоплиги аввало униг шаклига, 
услубига, қандай аудиторияда ўқилишига боғлиқ. Кўпинча, талабалардан ўқитувчи 
зерикарли маъруза ўқийди, тушуниб бўлмайди, деган шикоятларни эшитиш мумкин. 
Тажрибали педагоглар бунинг сабабини дидактиканинг принциплари бузилганида, изчил 
мантиқнинг 
йўқлигида, 
гапларнинг 
мураккаб 
тузилишида, 
яхши 
мисоллар 
танланмаганлигида, олдинги маъруза билан боғланиш йўқлигида деб кўрсатишади. 
Дарс беришнинг объектив ҳамда субъектив томонлари мавжуд. Унинг объектив 
томонига фаннинг предмети, шу фаннинг хусусиятлари, мавзунинг мазмуни кирса, 
субъектив томонига шу фанни ўқитувчи томонидан ўзлаштирилиши киради. Ундан 
ташқари, методик жиҳатдан тайёргарлик даражаси, индивидуал методик тамойиллар
услублар ва уни ўқувтарбия жараёнида қўллаш ҳам шу муаммога киради.
Ўқув жараёнини ташкил этиш ва дарс бериш услубини танлаганда мутахассис 
тайёрлаш билан бирга, ёшларга етуклик, ахлоқан поклик, ватанпарварлик, 
байналмилалчилик руҳини ҳам сингдириш зарурлигини ёддан чиқармаслик керак. 
Ўқитувчининг шахси, психологик сифатлари, назарий ва методик жиҳатдан 
тайёргарлик даражаси дарс бериш методига катта таъсир кўрсатади. Бир методни қўллаш 
турли ўқитувчилар дарсида турлича натижа бериши мумкин. 
Дарс бериш методларининг самарадорлиги ҳақида фикр юритилар экан, 
ўқитувчининг шахсий сифатларидан унинг илмийуслубий тайёргарлиги даражасини 
ажратиб бўлмайди. 
Дарс бериш жараён сифатида объектив ва субъектив томонларнинг бирлигидир. 
Дарс беришнинг объектив томонига ўқитувчига боғлиқ бўлмаган, ўрганилаётган 
фаннинг мазмуни, дарс ўтиш тамойиллари киради. Субъектив томонларига эса: 
а) ўқитувчининг шу фанни қандай эгаллагани, билим даражаси; 
б) ўқитувчининг услубий тайёргарлиги, методиканинг қонунқоидаларини қўллай 
билиш маҳорати; 
в) ҳар бир ўқитувчининг таълимтарбия жараёнида у ёки бу услубни қўллашдаги 
индивидуал хусусиятлари киради. 
Дарс беришда педагог субъектив омил сифатида намоён бўлади. Кўп жиҳатдан 
талабаларнинг ўзлаштириши ўқитувчининг дарс ўтишда танлаган методларига боғлиқ.
Ҳар бир ўқитувчи ўз қобилиятини дарс беришда намоён қилиб, маъруза ва нутқида 
ўзига хос жиҳатларини кўрсатади. Маълум бир мавзуни ёритишда ўқитувчи ўзи яхши 
билган ёки ўзининг илмий изланишлари билан боғлиқ бўлган, лекин шу мавзуга 
тўғридантўғри боғлиқ бўлмаган саволга кўп вақт ажратиб, қолган саволларни кўриб 
чиқиш учун вақт етмай қолиши мумкин. Бу мавзуни баён қилишда дидактиканинг 
изчиллик принципларини бузилишига олиб келади. 
Шунинг учун дарс ўтишдаги муҳим вазифалардан бири, бу – субъектив омиллар, 
албатта, объектив омилларга бўйсиниши, айнан шу фаннинг мазмунини очиб беришга 
хизмат қилиши керак. Бунда, албатта, тўпланган методик тажриба қўл келади. 
Ҳар бир ўқитувчи ўзида қуйидаги психологик сифатларни ҳосил қилишга ва 
ривожлантиришга ҳаракат қилиши керак. 
1. Ўқитувчи адиторияда ўзини эркин тутиши дарс бериш имкониятига ишониши 
керак. 
2. Ўқитувчи гапириб туриб, ўйлашни билиши керак. Ўқитувчилик касбининг, 
меҳнатининг, маҳоратининг ўзига хослиги ҳам шунда. Дарс беришда фикрлаш, ўйлаш 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling