18
• ўқув воситалари мўлжалга олинса, қўлимизда қандай ўқув
воситалари бор ва
улардан қай даражада фойдаланишимиз мумкинлигини ҳисобга оламиз;
• талабалар (ўқувчилар)нинг дарсга фаол ёки пассив қатнашуви мўлжалга олинса,
қандай дарс ўтиш услубларини қўллаш кераклигини танлаймиз;
• дарсни ташкил этиш мўлжалга олинса, қандай
ташкилий шартшароитлар
мавжудлигини ҳисобга оламиз;
• ўзлаштиришни назорат қилиш мўлжалга олинса, қандай
тартибда талабалар
билими назорат қилинади ва баҳоланади, диққат ана шунга қаратилади (IY боб, 3§ га
қаранг).
Ўқув жараёнини ташкил қилиш ва уни бошқариш машғулотларда қўйилаётган
мақсадга боғлиқ. Ўқитувчи дарсда талаба иқтисодий категория (тушунча)ни ёки
тенденцияни ўргатишни мақсад қилиб қўйяптими ёки
уни тушуниш, таҳлил ёки татбиқ
қилишни ўрганиши керакми? Иқтисодий воқеликни синтез қилишни ёки
турли
вариантларни таққослаб,
уларнинг ижобий, салбий томонларини ўрганиб баҳо
беришни
билиш керакми?
Тушунарли бўлиши учун макроиқтисодиётга доир икки саволни таққослаб кўрайлик:
1.
Марказий банк пул таклифини тартибга солиш учун қуйидаги
Do'stlaringiz bilan baham: