Тошкент молия институти


§. Дидактика, унинг тамойиллари ва ўқув жараёнини ташкил этиш


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

3§. Дидактика, унинг тамойиллари ва ўқув жараёнини ташкил этиш 
 
Методика ва дидактика узвий боғлиқдир. Методика деганда билиш фаолиятининг 
шакллари ва методлари мажмуи ҳақидаги фан тушунилишини кўриб ўтдик. Бу фан 
дидактиканинг бўлимидир. 
Дидактика (юнонdidaklikos ўқитадиган, ўргатадиган) – педагогиканинг билим олиш, 
таълим ва тарбия назариясига оид соҳаси. У талабаларнинг билим олиш, ўзлаштириш ва 
кўникмалар ҳосил қилиш жараёнига хос таълим принциплари, услублари ва ўқув 
жараёнини ташкил қилишга оид ҳамма масалаларни ўрганади. 
Дидактика «нима?» ва «нима учун?» ўқитиш керак деган саволлар билан 
шуғулланса, методика эса у билан узвий боғлиқ ҳолда «қай тарзда?» ва «нималар 
ёрдамида ўқитиш?» лозим масалалари билан шуғулланади.
Дидактика ва методиканинг мақсади: таълим бериш, ўқитиш, ўргатишни амалга 
оширишдир.  
Дидактика термини дастлаб XVII асрда чех педагоги Я.А. Каменский томонидан 
ишлатилган. У “Буюк дидактика” асарида (1657 йил) дидактиканинг асосий масалаларини 
ишлаб чиққан. ХIX аср ўрталаридан педагогиканинг алоҳида соҳаси сифатида ўрганила 
бошланди. Ўзбекистонда дастлаб жадид мактабларида дидактиканинг тамойилларини 
ишлаб чиқишга ҳаракат қилинган. 
Ҳозирги кунда Ўзбекистонда дидактика соҳаси аввалги эришилган ютуқларни 
сақлаб қолгани ҳолда янгиликлар билан бойитилиб, янги босқичга кўтарилмоқда.
Мамлакатимизда дидактикага тарбиядан алоҳида ҳолда қаралмайди. У ёшларни 
тарбиялашдаги умумий мақсад ва вазифалардан келиб чиқади. 
Ёшларга таълим бериш жараёни жамият тараққиёти, фантехника тараққиёти, 
жамиятнинг ўз олдига қўйган мақсади билан чамбарчас боғлиқ. Таълим ва тарбиянинг 
мазмуни, мақсадининг ўзгариши дидактика принциплари, услублари ва ташкилий 
шаклларининг ҳам ўзгаришига, ривожланишига сабаб бўлади. 
Барча фанларни ўрганишда дидактик принциплар муҳим ўрин тутади.  
Дидактик принциплар дарс мазмуни ва дарсни ташкил этишга тегишлидир. 
Дидактик тамойилларга ўқитиш ва ўқиш жараёнида қоидалар сифатида риоя қилиниши 
зарур. 
Улар бирбирига боғланиб кетади, қуйидаги принциплар ўқитиш ва ўқиш жараёнини 
самарали ташкил қилиш бўйича қоидалар бўлиб, улар узоқ вақт давомидаги тажрибага 
асосланган. 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling