Тошкент молия институти


Таълим бериш (дидактика)нинг асосий тамойиллари


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Таълим бериш (дидактика)нинг асосий тамойиллари қуйидагилар: 
ƒ
Фаоллик тамойили 


16
Инсон таълим олишининг ҳақиқий, чинакам моҳияти ўзининг ақлий фаолияти 
натижасида билимнинг янгиянги сирасрорларини мустақил равишда англаб олишидир. 
Талаба, ўқувчи ўз ҳаракати билан фанларни яхшироқ ўрганади ва ўзлаштиради. Ўқув 
жараёнини шундай ташкил қилиш керакки, уларнинг ўзлари фанга қизиқсин, уни билишга 
ҳаракат қилиб, интилсин. Бунинг учун ўқувчиталабалар дарсга фаол қатнашиши лозим.
ƒ
Назария билан амалиётнинг бирбири билан боғлиқлиги 
Назарий билим доим касбҳунар амалиёти билан боғланиши лозим. Амалий таълим 
ҳам ўз навбатида назарий билимларга асосланган бўлиши керак. 
ƒ
Кўргазмалилик
Билимларни иложи борича кўргазмали ва реал ҳаётга яқин тарзда тақдим этиш 
тилнинг тушунарлилигини ва таълим жараёнида аудиовизуал воситалардан 
фойдаланишни, бевосита иш ҳолатида ва реал объектларда ўқитишни талаб қилади. 
Дарслар кўргазмали қуроллар ёрдамида берилса, ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари 
осонлашади. 
ƒ
Тушунарлилик
Ўқув материалининг мазмуни шундай танланган ва тузилган бўлиши керакки, 
ўқувчилар уни ўзларидаги билимлар билан боғлай олишсин ва уни тушунишда 
қийналмасин. Яъни, ўқув материалининг мазмуни, шунингдек, ўқитувчининг тили ва 
фикрларини ифодалаш усули ўқувчиталабанинг билим савиясига мос келиши лозим. 
Лекин бу илмий терминлардан фойдаланилмайди, дегани эмас. 
ƒ
Намуналардан фойдаланиш
Ўқув материалининг мазмунини тушунтириш учун ҳар доим намуналарни танлашга 
ҳаракат қилиш керак. Яхши модел, амалиётдан олинган типик мисоллар, турлича 
маҳсулотлар ҳам олинган натижанинг сифати қандай бўлишини аниқ кўрсатади. 
ƒ
 Илмийлик
Ўқув материалининг мазмуни ҳақиқий ва илмий жиҳатдан тасдиқланган ёки илмий 
тадқиқотлар асосида синалган бўлиши керак. Шунингдек, фаннинг янги ютуқлари ва 
кашфиётларини ўзида акс эттириши лозим.
Ўқитувчининг тахминига ёки субъектив фикрига асосланган материал 
қўлланилмаслиги керак.
ƒ

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling