Тошкент молия институти
Олинган билимни ёдда сақлаш
Download 2.45 Mb. Pdf ko'rish
|
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev
- Bu sahifa navigatsiya:
- 3. Олинган билимни қўллаш
- 4. Таҳлил қилиш
- 5. Синтез қилиш
1. Олинган билимни ёдда сақлаш. Бу эслаш қобилияти ёки дарсда ўтилган,
ўқиганларни керак бўлганда эслаб, ёдга тушириш қобилияти. Бунда аввалги дарсларда 1 лот. cognito – билим маъносида. 19 ўтилган тушунча, тенденция, умумлаштирилган хулоса кабиларни эслаб ёдга солиш кўзда тутилади. У дарснинг дастлабки мақсади. 2. Тушуниш. Талабаларнинг дарсда эшитганлари, ўқиганлари, кўрганлари маъносини тушуниши. Қонунлар, тенденциялар, тушунчалар, ғоялар маъносини тушуниб, уларнинг ўзгариши нимага олиб келишини кўз ўнгига келтира олиш қобилияти. Лекин тушуниш учун аввал олинган билимни ёдда сақлаш керак. Баҳолаш 6 Синтез 5 Таҳлил қилиш 4 Қўллаш 3 Тушуниш 2 Олинган билимни ёдда сақлаш 1 3. Олинган билимни қўллаш. Ѓоя, принцип, концепцияларни янги вазиятларда қўллаш иқтидори. Бунда энг аввало билганларни ёдга тушириб, уни янги вазият билан таққослаш керак. 4. Таҳлил қилиш. Бу воқеаҳодисаларни бўлакларга бўлиш, улар ўртасида мантиқий алоқаларни аниқлашни талаб этади. Таҳлил қилиш (анализ) иқтисодий воқелик, жараёнларни, у ёки бу шаклда индукция ёки дедукция услубини қўллашга таянади. Таҳлил қилиш учун эса олган билимни ёдга тушириш, муаммога тушуниш, уни қўллай билиш керак. 5. Синтез қилиш. Билим олиш ва фикрлашнинг бу босқичида алоҳида таркибий қисмлар ва турли манбалардан олинган ахборотни бир бутун ягона тизимга келтириш қобилияти намоён бўлади. Бунинг учун ёдга тушириш, масалага тушуниш, уни қўллай билиш, таҳлил қила билиш зарур. 6. Баҳолаш. Бу билишнинг юқори босқичи бўлиб, талабанинг қўйилган масалага ўз фикри, нуқтаи назарини билдириш қобилиятини ифодалайди. Бунда у ёки бу муаммони ечишнинг турли йўллари шаклланади. Унинг қайси бири тўғри, самарали, иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқлиги баҳоланади. Одатда, баҳолаш мезонларидан фойдаланилади. Бу мезон ўқитувчи томонидан қўйилиши ёки уни талабаларнинг ўзи белгилаши мумкин. Баҳо бериш учун, аввало олган билимни ёдга тушириш, масалани тушуниш, янги вазиятда билганларини қўллай билиш, таҳлил қилиш, синтез қилишни билиш керак. Талабага берилаётган топшириқ, ана шу билишнинг олти босқичидан қайси босқичига тўғри келишини аниқлашда қўлланиладиган асосий даъватлар қуйидаги сўзлар ҳисобланади. 1. Аниқланг, тасвирланг, санаб чиқинг, ёдга туширинг, кўрсатинг. 2. Таққосланг, фарқини кўрсатинг, тушунтиринг, гапириб беринг, мисоллар билан изоҳланг, ўзгартириб, ифода қилинг. 3. Қўлланг, тузинг, намойиш қилинг, фикрни давом эттиринг, чуқурлаштиринг, лойиҳасини тузинг, ишлаб чиқинг, ечинг. 4. Таҳлил қилинг, категорияларга, бўлакларга бўлинг, тасвирланг, фарқини кўрсатинг. 5. Ишлаб чиқинг, тузинг (яратинг), тенденцияни, қонуниятини аниқланг, умумлаштиринг, тавсия қилинг, таърифлаб беринг. 6. Тингланг, ечинг, баҳоланг, муҳокама қилинг. Билишнинг босқичларига кўра талабанинг фикрлаш доираси, қобилиятини ҳисобга олиб, топшириқ, вазифа бериш керак. Ўқитишнинг турли услубларини қўллашдан асосий 20 мақсад, талабалар билимини юқори босқичларга олиб чиқишдир. Кейинги бобларда ана шу мақсадга эришиш йўллари ҳақида фикр юритамиз. Дарс беришнинг мазмуни шу фанда мужассамлашган объектив реаллик билан аниқланади. Методика (услубият) фаннинг ўқув жараёнидаги ҳаракати, ривожланиш шаклидир. Фан билан уни ўқитиш ўртасидаги фарқ шундаки, фан бевосита объектив реаллик бўлиб, унинг ривожланиш қонунларини ифодалаш билан бирга, ўқув предмети сифатида ана шу жараённи бевосита тасвирлайди. Умуман олганда, ўқитиш, илм бериш объектив дунёни билишни шу фан эришган ютуқлар даражасига кўтаради. Фан доимо ривожланиб янги кашфиётлар, билимлар билан бойиб боради. Ўз навбатида, талабаларга билим бериш жараёнида улар онгига ушбу кашфиётлар сингдириб борилади. Иқтисодий ҳаётнинг янги қирралари, муаммолари уларни ечиш йўлларини ўрганиш жараёнида бетўхтов чуқурлашиб боради. Ўқув жараёнида янги методлар қўлланилади, янги ўқув курслари киритилади. Иқтисодий фанлардан дарс беришни маънавий, назарий томондан юқори босқичга кўтариш кўп жиҳатдан таълимтарбия жараёнида қўлланиладиган ўқув шакллари, методлари, талабаларни иқтисодчи олимларнинг ишларини ўрганишлари даражасига ҳам боғлиқ. Иқтисодий саводхонлик талабаларнинг Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳаётида юз бераётган воқеликка жамият тараққиёти ва жаҳон миқёсидаги жараёнлар бирлиги нуқтаи назаридан қарашни ўрганишлари билан боғлиқ. Бозор иқтисодиётига ўтишимиз иқтисодий фанларнинг ролини ниҳоятда ошишига олиб келди. Ўз навбатида, бу фанларни ўқитиш замон талабига жавоб бериши зарур. Бунинг учун эса ҳар бир ўқитувчи ўз ишига ижодий ёндашиши, ўз устида тинимсиз ишлаб, изланиши талаб қилинади. Download 2.45 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling