Тошкент молия институти


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

60%
80%
100%
Усуллар
1
2
3
4
5
6
7
8


56
• Фаоллик билан қабул қилинган ўрганилган, масалан, такрорланиб турадиган 
ахборотлар . 
Билимни ўзлаштириш билан бир қаторда уни ёдда сақлаш, ундан фойдаланиш, 
такрорлаб туриш муҳим аҳамиятга эга. Олинган билимдан фойдаланилмаса, такрорлаб 
турилмаса хотирадан кўтарилади. 
Демак, талабалар энг аввало ўқув материалини ўзлаштириши, ёдда қолиш учун 
олинадиган ахборотни иложи борича эшитиш ва кўриш орқалигина эмас, балки ўзи 
гапириши, ўз фаолиятида синаб кўриши орқали етказиши катта аҳамиятга эга экан. 
Бунга дарс ўтишда турли туман методларни қўллаш орқали эришиш мумкин. 
Умуман олганда, ўқитувчиларнинг дарс жараёнида турли методларни, ўқув 
топшириқларини қўллаб, ўз талабаларида билим олишга иштиёқ уйғотишлари ниҳоятда 
муҳим аҳамиятга эга. 
Педагогларнинг муҳим вазифаси, мақсади айнан турли методлар орқали талабаларни 
билим, ахборот олишни турли шаклларига тезда мослашишга, ўз дунёқарашини 
кенгайтириш учун ҳаракат қилишга талабаларни қизиқтириш ва уни амалга оширишдир. 
Айниқса, хозирги пайтда муваффақиятли фаолият юритиш учун жуда кўп соҳаларга, 
билишнинг турли методларини қўллаш ва билим беришда мослашувчанлик, рангбаранг 
педагогик усуллар қўллаш талаб этилади. 
 
2§. Интерактив методларни қўллаш ва ўқув жараёнини ташкил этишдаги 
қийинчиликлар 
Мамлакатимизда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ўзгаришлар, 
ислоҳотлар таълим стандартларини ўзгартиришга, янги фан, ўқув курсларини 
киритишнигина эмас, балки дарс ўтиш методларини ҳам ўзгартиришни, талабаларни 
дарсга қизиқиб, фаол қатнашишларини таъминлайдиган методларни қўллаш 
эҳтиёжларини келтириб чиқарди.
Шунинг учун жаҳон педагогикасида асосий эътибор талабаларда ана шу 
хислатларни ҳосил қилишга қаратилди. Тажриба талабаларда айнан ана шу хислатлар, 
кўникмаларни ҳосил қилишда дарс беришнинг интерактив методларини қўллаш ижобий 
натижа беришини кўрсатди. Бу услублар дарс ўтишни диалог тарзда амалга оширишга, 
айниқса, талабаларни дарсга фаол қатнашишларини таъминлашга қаратилган.
Ҳар қандай фандан дарс ўтишда турли методларни, айниқса, интерактив методларни 
қўллаш зарурияти яна шунда ифодаланадики, биринчидан, бундай методларни қўллаш 
дарсни қизиқарли ўтиш ва талабаларни дарсга фаол қатнашишларини, иккинчидан, 
уларнинг диққатини ўтилаётган дарсни ўзлаштиришга қаратишларини таъминлайди. 
Дарс ўтишда қўлланиладиган методларни шартли равишда: анъанавий дарс ўтиш 
услублари ҳамда талабалар фаоллигини оширувчи интерактив методларга ажратиш 
мумкин.

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling