Тошкент молия институти


Методика ва унинг вазифаси


Download 2.45 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/309
Sana09.08.2023
Hajmi2.45 Mb.
#1666043
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   309
Bog'liq
20 y Maxsus fanlarni oqitish metodikasi Oquv qollanma D Tojiboev

Методика ва унинг вазифаси. Методика педагогиканинг таркибий қисми 
(педагогика юнонча paidagogike
2
) бўлиб, инсонни шакллантиришда муайян мақсад сари 
қаратилган систематик фаолият тўғрисидаги ҳамда таълимтарбия беришнинг мазмуни, 
шакли ва методлари (услублари) ҳақидаги фандир.
Методология эса (юнон. метод ва логия сўзларидан) фаолиятнинг таркиби, мантиқий 
тузилиши, метод ва воситалари ҳақидаги таълимотдир. 
Методологик билим, биринчидан, муайян фаолият турларининг мазмуни ва 
изчиллигини ўз ичига олган одат ва нормалар шаклида, иккинчидан, амалда бажарилган 
фаолиятнинг таъсири сифатида юзага чиқади. Ҳозирги замон адабиётларида методология 
дейилганда, аввало илмий билиш методологияси, яъни илмий билиш фаолиятининг 
шакллари ва усуллари тушунилади. 
1
Аль. Фаробий. Математические трактаты. Алма-ата: Ильм, 1972, стр, 327, 328. 
2
Paidagogos - (юнон.–тарбиячи, ўқитувчи, бола етаклаган киши.) 


8
Методика, қисқача қилиб айтганда, маълум бир фанни ўрганиш, ўқитиш методлари 
тўғрисидаги таълимот. Иқтисодий фанларни ўқитиш методикаси (услубияти) эса шу 
фанни ўрганиш, ўқитиш методларини ўрганади. Иқтисодий фанларни ўқитиш 
методикасининг мақсади иқтисодийназарий таълим беришнинг қонуниятлари, турли 
методларини ўрганишдир.
Бошқача айтганда методика бу дарс ўтишда ўқитувчига қўйиладиган талабларни 
реализация қилишни амалга оширадиган турли методларнинг мажмуидир. 
Бозор иқтисодиётига ўтиш, иқтисодиётга давлат аралашувининг қисқариб, нодавлат 
тармоқларнинг ривожланиши, мамлакатимизни жаҳон иқтисодий тизимига интеграцияси 
таълим тизимини ҳам ислоҳ қилиш, ҳозирги замон таълим тизими олдида турган 
масалаларни қайта кўриб чиқишни тақозо этди. Ана шу нуқтаи назардан қараганда, 
ёшларни иқтисодий саводхонлигини ошириш муҳим масалалардан бири бўлиб қолди. 
Шунинг учун ҳам мамлакатимизда иқтисодий таълимтарбия беришга мактабдан 
бошлаб алоҳида эътибор қаратилмоқда. Барча касб таълими йўналишидаги бакалаврлар 
учун «Махсус фанларни ўқитиш методикаси» ўрганилиши зарур бўлган асосий 
предметлардан бири ҳисобланади. Иқтисодчипедагоглар тайёрлашда эса махсус фанлар
иқтисодий фанлар бўлиб, ана шу фанлардан дарс ўтиш методикаси ўрганилади. 
Дарс ўтиш ўқитувчидан фанни пухта билишнигина эмас, балки ўз билимини усталик 
билан талабалар онгига етказишни ҳам талаб қилади. Талабалар фанни пухта 
ўзлаштиришлари учун уни ўрганишда қўлланиладиган методлар катта аҳамиятга эга. Шу 
сабабли иқтисодчи–педагоглар иқтисодий фанларни ўрганиш методларини пухта 
эгаллашлари, уларни маҳорат билан қўллай билишлари керак. Мазкур фаннинг мақсади 

Download 2.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   309




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling