10
маҳоратини оширишга қилинган
харажатлар, уларни бунга рағбатлантириш «минимал
харажат қилиб, максимал самара» олиш имконини беради.
2§. Дарс ўтиш методлари ва унга турли жиҳатдан ёндашиш
Ўқитиш методларининг серқирралиги, мураккаб тузилишга эга эканлиги унга турли
жиҳатдан ёндашувларда ўз ифодасини топади.
Дидактик тадқиқотлар машғулот ўтказишни диалектик жараён сифатида
ўрганади. Унга кўра:
Ўқитиш
методлари тизими динамикада, ҳаракатда, таълим тизимида юз
бераётган барча ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда ўзгаради, ривожланади, деб қаралади.
Барча методлар бирбири билан алоқадор. Бири иккинчисини тўлдиради, бири
иккинчисига боғлиқ.
1. Дастлаб, дарс бериш методларини таснифлашга анъанавий жиҳатдан ёндашилиб,
ўрганиладиган билим манбаларига кўра гуруҳларга ажратилган. Бундай гуруҳланишнинг
ижроси қадимги фалсафий ва педагогик қарашларга бориб тақалади.
Бундай манбалар,
қадимда учта: амалда синаш, яъни практика (тажриба), кўргазмали, оғзаки (сўз орқали)
ифодаланган. Жамият тараққиёти туфайли кейинчалик унга китоб билан ишлаш қўшилди.
Сўнгги 20 йил мобайнида ҳаётга,
шунингдек, таълимга шиддат билан янги методлар,
қоғозсиз ахборот манбаи: видеокомпьютер тизими кириб келди.
2. Шундай қилиб, ҳозирги пайтда ўрганиладиган билим манбаларига кўра,
Do'stlaringiz bilan baham: