Тошкент молия институти
-диаграмма. Ўзбекистон Республикаси ер фонди ва унинг
Download 2.61 Mb. Pdf ko'rish
|
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009
- Bu sahifa navigatsiya:
- Ер солиғини тўловчилар
3.7.1-диаграмма. Ўзбекистон Республикаси ер фонди ва унинг
фойдаланувчилар ўртасидаги тақсимоти (минг га.) 168 Ер солиғини тўловчилар Ер фонди ҳажмида қишлоқ ҳўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари ер майдонларининг ўсиши фермер хўжаликлари сонининг йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги ва ўрмон хўжаликлари ихтиёридаги ер майдонларининг бир қисмининг улар тасарруфига ўтказилиши ҳамда захира ерларнинг ўзлаштирилиши билан изоҳланади. Солиқ қонунчилигига кўра ўз мулкида, эгалигида ёки фойдаланишида ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари ер солиғини тўловчилари бўлиб ҳисобланишади. Агарда солиққа тортишнинг алоҳида тартиби ўрнатилган юридик шахслар (микрофирма ва кичик корхоналар, савдо ва умумий овқатланиш корхоналари, ягона ер солиғини тўловчи қишлоқ ҳўжалик корхоналари, тадбиркорлик фаолиятининг қатъий солиқ тўланиши белгиланган юридик шахслар, аудио ва видео кассеталар, лазер дискларини ишлаб чиқиш, ёзиш, кўпайтириш ва сотиш фаолиятини амалга оширувчи корхоналар) ҳамда нотижорат ташкилотлар асосий фаолият тури билан бир қаторда бошқа фаолият турлари билан шуғуллансалар, унда улар шу фаолиятда фойдаланиладиган ерлари учун ер солиғини тўловчилари ҳисобланишади. Ер участкасидан фойдаланганлик учун солиқ солиш мақсадларида машина-трактор парклари (шу жумладан қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналари ҳудудида барпо этиладиган муқобил машина-трактор парклари), пилла уруғи тайёрлаш, пилла тайёрлаш ва бирламчи ишлов бериш корхоналари қишлоқ хўжалиги корхоналарига тенглаштирилади. Кўчмас мулк ижарага берилганда ижарага берувчи ер солиғини тўловчиси ҳисобланади. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ер участкаларини ижарага олган юридик шахслар (савдо корхоналари бундан мустасно) ер солиғи ўрнига бюджетга ижара ҳақи тўлайдилар. Ижара ҳақи тарафларнинг келишувига биноан белгиланади, лекин бу ҳақ қонун ҳужжатларида белгиланган ер солиғининг бир ставкасидан кам ва уч ставкасидан кўп бўлмаслиги, ерлардан қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун фойдаланилган тақдирда эса - бир ставкаси миқдорида бўлиши лозим. Ер ижарачиларининг ҳисоби, ижарага олинган ер учун ижара ҳақи ҳисоб-китобларини тақдим этиш, ижара ҳақини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш ер солиғи учун белгиланган тартибга мувофиқ амалга оширилади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling