Тошкент молия институти


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

7.3.1-диаграмма 
Солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг турли усуллари орқали 
давлатга етказилган зарарлар суммасининг салмоғи
67
, фоизда 
15,2
9,1
11,4
20,2
30,7
7,7
4
3
17,7
2,2
0,6
0,3
0,3
1,7
0,4
3
64,8
2,1
3,4
6,3
4,7
5,2
3,3
8,8
5
0
,5
0
,1
0
,1
0
,2
1
,7
68,3
16,5
79,8
48
53,7
0
10
20
30
40
50
60
70
80
90
2002
2003
2004
2005
2006
Йиллар
Кў
рс
а
тк
и
чл
а
р
Тушумни камайтириб кўрсатиш
Ма?сулот таннархини ошириб кўрсатиш
Ма?сулотни таннархдан паст сотиш
Кассага на?д пул тушумларини кирим ?илмаслик
Бошлан?ич хужжатларни сохталаштириш ёки йў? ?илиш
Давлат рўйхатидан ўтмасдан туриб тижорат фаолиятини юритиш
Бош?а усуллар
 
Келтирилган 
диаграмма 
маълумотларидан 
кўринадики, 
мамлакатимизнинг солиқ амалиётида тушумни камайтириб кўрсатиш, 
маҳсулот таннархини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш ва нақд пуллардаги 
тушумни кассага кирим қилмаслик усуллари солиқ тўлашдан бўйин 
товлашнинг асосий усуллари ҳисобланади. Бунинг асосий сабаби, шундаки, 
биринчидан, маҳсулотларнинг сезиларли қисми нақд пулларга сотилади, нақд 
пуллар солиқдан қочишнинг қулай воситаси ҳисобланади; иккинчидан,  
маҳсулотларнинг таннархини асоссиз равишда ошириб кўрсатиш юридик 
шахслардан олинадиган фойда солиғи базасини қисқаришига олиб келади; 
учинчидан, тушумни камайтириш эгри ва тўғри солиқлар суммасининг 
камайишига олиб келади. 
Солиқ қонунчилигини бузиш ҳолатларини иқтисодиёт тармоқлари 
бўйича статистик ҳолати шуни кўрсатадики, савдо соҳасида, қишлоқ 
хўжалиги ва саноат тармоғида қонунбузарликларнинг сони юқори салмоқни 
эгаллайди. Айниқса, савдода бу кўрсаткич жуда юқоридир. Бу ҳолат, аввало, 
савдо операциялари кўламининг кенглиги ва хилма-хиллиги билан 
67
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг йиллик ҳисобот маълумотлари асосида ҳисобланган.


280 
изоҳланади. Бундан ташқари, солиқ тўловларидан қочиш мақсадида ташкил 
этиладиган «бир кунлик фирма» лар айнан савдо соҳасида кўплаб учрайди.
Солиққа оид қонунбузилишларнинг миқёсини аниқлаш учун уларнинг 
ЯИМдаги салмоғини ўрганиш усулларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқ 
ҳисобланади, чунки солиққа оид қонунбузилишларнинг асосий қисми 
солиққа тортиладиган объект суммасини камайтириб кўрсатиш ва сотиш 
ҳажмининг маълум қисмини бирламчи бухгалтерия хужжатларида акс 
эттирмаслик йўли билан амалга оширилмоқда. Бу эса, солиқ тўловлари билан 
ЯИМнинг ўртасидаги узвий алоқадорликни юзага келишига замин яратади. 
Солиққа оид қонунбузилишларнинг олдини олиш ва уларга барҳам 
бериш 
амалдаги 
тадбирларни 
ва 
усулларни 
доимий 
равишда 
такомиллаштириб боришни тақозо қилади. Солиққа оид жиноятларнинг 
ўсиши давлатнинг молиявий ресурсларига бўлган эҳтиёжларини қондиришга 
салбий таъсир кўрсатади ва бунинг оқибатида давлат солиқсиз тушумларни 
қидиришга мажбур бўлади. Бу эса, ўз навбатида, давлатнинг ички ва ташқи 
қарзларининг ўсишига олиб келади. 
Солиққа оид қонунбузилишларни аниқлаш, огоҳлантириш ва уларга 
барҳам бериш мақсадида амалга ошириладиган солиқ назоратининг 
узлуксизлик тамойилини қўллашни кучайтириш лозим. Мазкур тамойил 
солиқ қонунчилигини бажаришга оид маълумотларни тўплаш ва таҳлил 
қилиш, юридик ва жисмоний шахсларни солиққа тортиш билан боғлиқ 
салбий жараёнларнинг ривожланиш тенденцияларини прогнозлаш ҳамда 
солиқ тўлашдан бўйин товлаш усулларидан фойдаланиш заруратини юзага 
келтирувчи ҳолатларни аниқлашга нисбатан қўлланилиши керак.
Ҳалқаро амалиётда солиқ тўлашдан бўйин товлаш ҳолатларини 
аниқлашда 2 хил услубиётдан кенг фойдаланилади: 
1) Маълумотлар базасини бир-бири билан таққослаш услубиёти. 
2) Статистик услубиёт. 
Мазкур услубиётлардан фойдаланиш солиқ тўлашдан бўйин 
товлашнинг турли усулларидан фойдаланиш ҳолларини аниқлаш имконини 
беради. Лекин, улар солиқ қонунчилигини бузган солиқ тўловчилар 
томонидан жиноят ҳолати содир этилгандан кейин юзага келган ҳолатнигина 
аниқлаш имконини беради. Бу эса солиқ текшируви натижасида мазкур ҳолат 
аниқлангунга қадар қонунбузарликни содир этишга йўл қўйган шахслар 
қонунбузарликларини тўғирлаб қўйишларига имкон бериши мумкин. Бунинг 
натижасида мазкур ноқонуний ҳаракатлар натижасида давлатга етказилган 
зарарнинг реал миқдорини аниқлаш имконияти бўлмай қолади. 
Солиқлар тўлашдан бўйин товлаш усулларининг хилма хиллиги ва 
уларнинг янги шаклларининг юзага келаётганлиги солиққа оид 
қонунбузилишларни таҳлил қилиш тизимини кучайтиришни тақозо қилади. 


281 
Таҳлил тизимини кучайтириш солиқ тўловчиларнинг фаолиятида ва ҳатти-
ҳаракатларида юзага келаётган тенденцияларни аниқлаш имконини беради. 
Бу эса, ўз навбатида солиқ қонунчилигини келгусида тузишга йўл қўйувчи 
солиқ тўловчиларни олдиндан аниқлаш имкониятини беради. 
Маълумки ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти фойда олишга қаратилган. 
Шу сабабли солиқ юки оширилганда, битим ҳажмини баҳо ҳисобидан 
эластиклигини таъминлай олмайдиган солиқ тўловчилар, солиқ тўлашдан 
бўйин товлашга ҳаракат қиладилар, чунки улар қўшимча харажатларни 
қоплаш имкониятига эга эмас. 
Таъкидлаш лозимки, монопол корхоналар товарлар баҳосини ошириш 
йўли билан битимлар ҳажмининг эластиклигини ошириш имкониятига эга
лекин улар ҳам солиқ юки ошганда уни камайтиришнинг ноқонуний 
йўлларидан фойдаланишга ҳаракат қилади, аммо монопол корхоналар бошқа 
солиқ тўловчилардан фарқли ўлароқ, давлат органлари томонидан солиқ 
назоратига кўпроқ тортиладилар. Шунинг учун монопол корхоналар 
товарлари баҳосини ошириш йўли билан солиқ юкини харидорга юклатиш 
учун сезиларли имкониятларга эга. Шунинг учун улар ноқонуний йўллар 
билан солиқ тўлашдан бўйин товлашдан манфаатдор эмаслар. 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling