324
ҳуқуқ институти. Солиқ ҳуқуқ давлатнинг ижтимоий-иқтисодий
тузилиши
(қурилиши), унинг вазифа ва функциялари билан белгиланади.
Солиқ бадаллари (тўловлари) – солиқ қонунчилиги бўйича
белгиланган тартибда ва муддатда солиқ тўловчилар томонидан тўланадиган,
ҳисобланган ёки қатъийлаштирилган суммалардир. Уларни ҳисоблаш
тартиби ҳар бир солиқ тури бўйича қонунга биноан аниқланади.
Солиқ тушумлари - Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган
бюджет даромадлари ва харажатлари классификациясининг
даромадлари
қисмидаги ҳар бир солиқ ва бошқа мажбурий тўловларга мўлжалланган қисм,
банд, код ва моддага мувофиқ ваколотли банкларнинг ҳисоб-китоб счётига
ёзиладиган, ҳисобланган ва ҳақиқатда келиб тушган солиқ
бадаллари
(тўловлари) ва молиявий санкциялар.
Солиқ ҳисоб-китоблари – юридик шахслар томонидан қонунда кўзда
тутилган муддатларда бухгалтерия ҳисоботи билан биргаликда солиқ
органларига тақдим этилиб, ўзида маъулм ҳисобот
даври мобайнида
тўланиши лозим бўлган ҳисобланган тўловлар суммасини акс эттиради.
Солиқ суммаларини ҳисоблаш тартиби солиқ қонунчилигига кўра ҳар бир
солиқ тури бўйича алоҳида-алоҳида белгиланган.
Солиқ назорати - юридик ва жисмоний шахслар томонидан солиқлар
ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ ва ўз вақтида тўланишини
таъминлаш устидан назорат.
Солиқ тўловчилар – қонун ҳужжатларига кўра солиқ тўлаш
мажбурияти юкланган жисмоний ва юридик шахслар ҳамда тўловчиларнинг
бошқа тоифалари.
Солиққа тортиш объектлари – қонунга мувофиқ фойда (даромад),
маълум бир товарлар қиймати, юридик ва
жисмоний шахсларнинг мулки,
мол-мулкни бериш, (мерос, тақдим этиш), қимматбаҳо қоғозлар бўйича
операциялар, фаолиятнинг айрим турлари ва бошқалардан иборат. Солиққа
тортишнинг бир объекти бир турдаги солиқ билан белгиланган муддатда (ой,
чорак,
ярим йил, йил) бир марта солиққа тортилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: