320
Моддий харажатлар - хом ашё ва
асосий материаллар, ёрдамчи
материллар, ёқилғи, энергия ва бошқа харажатлардан иборат. Моддий
ресрусларнинг қиймати уларни сотиб олиш баҳоси (қўшилган қиймат
солиғисиз), таъминот ва ташқи иқтисодий ташкилотларга тўланадиган
устамалар,
комиссион мукофотлар, бож тўловлари, товарлар биржасининг
хизмат қийматлари, ташиш, сақлаш ва етказиб бериш ҳақларининг
йиғиндисидан ташкил топади.
Муомала харажатлари – товарлар муомаласи жараёнига
хизмат
қилувчи харажатлардан иборат. Бу харажатларлар икки кўринишда бўлиши
мумкин; 1) олди-сотди жараёни Билан боғлиқ бўлган харажатлар (соф
муомала харажатлари); 2) ишлаб чиқариш жараёнининг муомала соҳасида
ҳам давом этиши билан боғлиқ бўлган харажатлар (товарларни сақлаш, ортиб
жўнатиш, қадоқлаш ва бошқалар). Муомала харажатлари абсолют
суммаларда ва товар-оборотга нисбатан
фоизда ижтимоий зарурий
харажатлар чегарасида (доирасида) режалаштирилади.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар – маҳаллий бюджетга олинадиган
жисмоний ва юиридк шахсларнинг мажбурий тўловлари.
Уларнинг
таркибига қуйидагилар киради: мол-мулк солиғи, ер солиғи, реклама солиғи,
автотранспорт воситаларини олиб сотганлик учун солиқ, савдо-сотиқ қилиш
ҳуқуқи учун қиғим, шу жумладан, айрим
турдаги товарларни сотиш
ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари, юридик шахсларни,
шунингдек,
тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларни рўйхатга
олганлик учун йиғим, автотранспорт тўхташ жойидан фойдаланганлик учун
йиғим, ободончилик ишлари учун йиғим ва бошқалар.
Маҳаллий бюджет - Давлат
бюджетининг тегишли вилоят, туман,
шаҳар пул маблағлари фондини ташкил этувчи бир қисми бўлиб, унда
даромад манбалари ва уларнинг тушумлари миқдори, шунингдек,
молия
йили давомида аниқ мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар сарфи
йўналишлари ва миқдори назарда тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: