Инвестицион солиқ кредити – Солиқ тўловчи томонидан маълум бир
ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши бўйича жуда муҳим
буюртмани бажарганлиги ёки шу ҳудуд аҳолисига жуда муҳим хизматни
тақдим этганлиги учун унга маҳаллий ҳокимият органлари томонидан солиқ
суммаси доирасида бериладиган енгиллик, имтиёз (солиқ тўловини
кечиктирилиш). Бу кредит солиқ тўлови ва маҳаллий маъмурият ўртасида
тузиладиган солиқ битими билан расмийлаштирлади. Инвестицион солиқ
кредитини тақдим этиш (бериш), расмийлаштириш ва қайтариш тартиби
“Инвестицион солиқ кредит тўғрисида” ги қонунга мувофиқ белиланади.
Имтиёз - маълум бир мажбуриятларни бажаришдан қисман (ёки
тўлиқ) озод этиш, маълум бир афзалликларга (қулайликларга) эга бўлиш,
масалан, солиқ имтиёзига.
Экспорт-импорт солиғи – солиққа тортишнинг кўринишларидан
бири; ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш воситаси (чораси).
Солиққа тортиш объекти бўлиб белгиланган курс бўйича миллий валютада
ҳисобланган товарларнинг бож қиймати ёки оғирлик ва миқдор
бирликларида ифодаланган товарларнинг сони ҳисобланади.
Импорт солиғи – бир неча мамлакатлардаги солиқлар гуруҳи, даромад
сарф қилинаётган пайтда олинади. Қўшилган қиймат солиғи ва акцизлар анна
шундай солиқ таркибига киради. Бож пошлиналарини ҳам истеъмол
солиқлари қаторига киритиш мумкин. Бу солиқларнинг айримлари давлат
фойдасига олинса, бошқа бир қисми маҳаллий бюджетларга бориб тушади.
Йиғимлар – қонун актларига мувофиқ белгиланган тартибда ва
шартларда тўловчилар томонидан тегишли даражадаги бюджетларга ёки
бюджетдан ташқари фондларга ўтказиладиган мажбурий бадаллар. Уларнинг
таркибига савдо-сотиқ қилиш ҳуқуқи учун йиғим, шу жумладан, айрим
турдаги товарларни сотиш ҳуқуқини берувчи лицензия йиғимлари, юридик
шахсларни, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти Билан шуғулланувчи
жисмоний шахсларни рўйхатга олганлик учун йиғим, автотраспорт тўхташ
жойидан фойдаланганлик учун йиғим, ободончилик ишлари учун йиғим ва
бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: |