Тошкент молия институти


Бож пошлиналариниг ставкалари –


Download 2.61 Mb.
Pdf ko'rish
bet178/235
Sana22.10.2023
Hajmi2.61 Mb.
#1715153
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   235
Bog'liq
15-y-Soliq-va-soliqka-tortish-Darslik-A-Voxobov-T2009

Бож пошлиналариниг ставкалари – ҳукумат томонидан ўрнатилиб, 
ягона ҳисобланади ва чегарадан товарларни олиб ўтувчи шахсларга боғлиқ 
бўлмаган ҳолда ўзармасдир. Ташқи иқтисодий фаолиятни оператив равишда 
тартибга солишнинг инструменти бўлиб хизмат қилади. Уларнинг қуйидаги 
турлари бўлиши мумкин:
а) адвалор ставкалар (бож ундириладиган тиварнинг бож қийматига 
нисбатан фоизда ўрнатилади); 
б) махсус ставкалар (бож ундириладиган товарнинг бирлигига 
нисбатан аниқланади); 
в) комбинациялаштирилган ставкалар (бож ундиришнинг дастлабки 
икки варианти қўлланилади). 
Бож декларацияси - миллий қонунчиликнинг талабларига мувофиқ 
расмийлаштирилган, ўзига чегарадан ўтаётган юклар (экспорт ёки импорт 
қилинаётган товарлар, пассажир юкки, унинг қўлидаги юки, бойликлар ва 
валюталар) тўғрисидаги маълумотларни акс эттирган ҳужжат. Бу ҳужжат 
юкни давлат чегараси орқали ўтказиб юришда асос бўлиб ҳисобланади. 
Давлат бюджети даромадлари – ўз таркибига қуйидагиларни олади: 
1) қонун ҳужжатларида белгиланган солиқлар, йиғимлар, божлар, шунингдек 
мажбурий тўловлар ҳамда солиқ бўлмаган бошқа тушумлар; 2) давлатнинг 
молиявий 
активлари 
ва 
бошқа 
активларининг 
жойлаштирилиши, 
фойдаланишга берилиши ва сотишга берилишидан олинган даромадлар; 3) 
қонун ҳужжатларига мувофиқ мерос олиш, ҳадя этиш ҳуқуқи бўйича давлат 
мулкига ўтган пул маблағлари; 4) юридик ва жисмоний шахслардан
шунингдек хорижий давлатлардан келган қайтарилмайдиган пул тушумлари; 
5) резидент-юридик шахсларша ва хорижий давлатларга берилган бюджет 
ссудаларини қайтариш ҳисобига берилган тўловлар; 6) қонун ҳужжатларида 
тақиқланмаган бошқа даромадлар. 
Давлат бюджетининг касса ижроси – Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги ва ҳудудий молия органлари томонидан Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади. Молия 
вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади. Давлат бюджетининг касса 
ижроси операцияларини банклар Марказий банкнинг топшириғига биноан 
бажаради. 


316 

Download 2.61 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   174   175   176   177   178   179   180   181   ...   235




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling